✒️АЁЛЛИК БАХТИНИНГ УВОЛИ УРСА
Поезд юрай-юрай деб турганида аранг чиқиб олдим. Купега кирганимда ёши элликларга борган бир хотин икки ҳамроҳини оғзига қаратиб нималарнидир жаврар, ўн олти-ўн етти ёшлардаги қиз эса чойнакдаги чойни қайтариб турарди. Тўрт кишилик купеда жой тўлиб бўлганди. Кимдир чиптасиз чиққан бўлса керак. Менинг ўрнимни эгаллаб ўтирган қизалоқ дарҳол фаҳми етиб, жойни бўшатди… Тинмай гапираётган унинг онаси экан. Қизга қараб бақира кетди:
Ҳой яшшамагур, бунча қайтардинг чой ўлгурни совитиб. Қуя қолмайсанми Қиз индамай пиёлаларга чой қуйишни бошлади. Аёл эса нутқини келган жойидан янада баландроқ овозда улаб кетди.
Ҳа, афтинг қурғур! Бир ой аввал келганимда миқ этмаганди, бу сафар қарасам, ҳе йўқ-бе йўқ менинг деворимга тираб тандир қуриб олибди. Агар бир ҳафта ичида тандирингни бузиб ташламасанг, мен сенинг уйингни бузаман дедим. Мана кўради, айтганимни қиламан ҳам.
Ҳамроҳ аёллардан бири тўғри айтасиз, бопланг қабилида унинг ғазаб ўтига мой сепган бўлди. Иккинчиси эса:
Тандирни бузиш гуноҳ. Ўзингиз барибир у ҳовлида яшамаётган экансиз. Қўйинг, тураверсин. Ўзи бузилиб тушмагунча тандирга тегиб бўлмайди, деди.
Ҳо-о, нега энди. Мен ҳеч қанақа ирим-сиримини билмайман. Бузади дедим, тамом-вассалом. Мен аёл бўлсам ҳам, битта гапираман! Керак бўлса, ўнта эркакни ҳуркитаман. Ёлғиз бошим билан тўртта болани эплаб боқиб юрибманку!
Вой, айланай, хўжайинингиз оламдан ўтганми? Боядан бери овозини баланд қўйиб, ҳар икки гапининг бирига қарғиш ёки сўкиш қўшиб шанғиллаётган аёл бир зум тинчиб қолди. Кейин қизини Нега нонларни яхшилаб ўрамадинг, жувонмарг? деб бир қарғаб олди-да, кўзида айланаётган ёшларини яширишга уриниб, купе деразасидан ташқарига қараб олди.
Узр, синглим, ярангизни тирнаб қўйдим шекилли, деди тандирни буздирмасликни маслаҳат берган ҳамроҳимиз.
Қўяверинг, тирнасангиз-тирнамасангиз тузалмайди бу яра. Шунчаки, кўнглим тўлиб кетди. Эрим билан мактаб давриданоқ севишардик. Оҳ, бизнинг муҳаббатга Лайлию Мажнунларнинг ҳам ҳаваси келарди.Ота-оналаримизнинг қаршилигига қарамай оила қурдик. Бирин-кетин тўрт фарзанд кўрдик. Аммо ҳаётим тинч эмасди.Қайнона-қайнотам билан рўйимиз тўғри келмагани етмагандек, охирги пайтларда эрим ҳам менга чап бўлиб қолди. Нуқул мени шаллақисан, ношукрсан деб сўкарди. Ишдан келсам, кулиб кутиб олмайсан, нолиганинг-нолиган,сен ҳам кўнглингни кенг қилиб, сабрнинг этагидан тутсанг,рўзғоримизга барака киради дерди. Мен бўлсам сабр қилиб ўтирадиганлардан эмасдим. Қўлингдан келса,рўзғор қилиб, болаларингни боқиб ол. Бўлмаса, хотин бўлиб уйда ўтир, мен эр бўлиб нон топай. Худога шукр,қўлидан иш келмайдиган нотавон эмасман!дердим нуқул. Ўша пайтлар мен туманимиздаги туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишлардим.Туғруқхонада, биласиз суюнчи, қўл ҳақи деган нарсалар бўлиб турарди. Шуларга ишонардимда. Қўли енгил ҳамшира эдим,буни ҳамма тан оларди
Болаларим ўсгани сайин талабларим ҳам орта борди, чунки уларни яхши едириб-кийдиргим,Тошкентда ўқитгим келарди.Эрим эса оддий ҳайдовчиликдан топгани билан рўзғоримизни аранг тебратарди.Бора-бора ишдан кеч қайтадиган, ичиб келадиган одат чиқарди.Бир куни ширакайф ҳолда рул бошқариб, ҳалокатга учради.Умуртқа поғонаси шикастланиб, ётиб қолди. Ўша куни дарди-дунём қоронғи бўлди. Эримга ачинмасдим,фақат ногирон одамнинг хотини бўлишдан ор қилардим.Эртага қизларимнинг бўйи етиб,совчилар келса, отаси ногирон экан, деб қайтиб кетадими?Ўғилларимга касалманд қайнотага чўриликка берадиган қизим йўқ,деб одамлар қиз бермай қўядими? Ўша пайтда фақат шундай хаёллар миямда ғужғон ўйнарди. Етмаганига бу ногиронни парваришлашим, умримнинг навқирон фаслини унга қурбон қилишим керак эди Буни истамадим, эрим билан ажрашдим.Қайнонам ўша куниёқ мени болаларим билан уйдан ҳайдаб чиқарди. Бувимдан қолган эски ҳовлида яшай бошладим...
Ўзимча ногирон эрга қарагандан кўра яхши ишлаб,пул топиб, болаларимни боқаман деб ўйлагандим.Бу мен ўйлаганчалик осон эмас экан. Авваллари эрим рўзғорни қилгани учун қўлимда пул тураркан.Энди бўлса ойига ўн беш марта навбатчиликка турсам ҳам, қўни-қўшниларга игна санчиб,