Қ Ў Ш Н И М ! Ҳолим сургувчи хабардоримсиз,
Яқин жигардек қадрдонимсиз,
Ғамга йўлиқсам мададкоримсиз,
Э менинг азиз меҳрибон қўшним!
Тўйлар қилганимда ёнимда ҳар дам,
Каму кусдимга бўласиз малҳам,
Бирингиз укамсиз бирингиз акам,
Э менинг азиз меҳрибон қўшним!
Кўнгилни кутариб зериккан чоғим,
Яшайсиз бир умр бўлиб ҳамроҳим,
Тақдирга битган сизни Аллоҳим,
Э менинг азиз меҳрибон қўшним,
Яқинимданда яқинроқ қўшним!
🍎XALQIM_TABOBATI