Tezkor xabarlar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Yangiliklar kanaliga xush kelibsiz

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Парда ҳақидаги Олий суд қарори тўғрисида икки оғиз

Бугун бир гуруҳ автоблогерлар Олий суд машинанинг орқа ён ойнасига парда тақишни ҳуқуқбузарлик эмас деб топгани ҳақида хабар беришди. Ҳайдовчи Ботир Бахранов анча аввал унга нисбатан тузилган маъмурий баённома устидан шикоят қилиб судлашганди. Туман судида ютгач, Ички ишлар органлари ходимлари бу қарор устидан вилоятга шикоят қилишди. Вилоятда ютқазгач, Олий судга шикоят қилишди. Ва мана Олий судда ҳам ютқазишди.

Бу хабардан заррача ҳайрон бўлганим йўқ. Чунки шундоқ ҳам кўрга ҳассадек кўриниб турган нарса эди, судьяларимиз ана шундай қарор қабул қилишига 99% ишонгандим.

Парда билан боғлиқ воқеалар ривожи анчайин қизиқарли.

Дастлаб орқа ён ойнага парда тақиш қонунда тақиқланмагани, бемалол тақиб юриш мумкинлиги ҳақида 1 йил олдин мақолам чиққанди ва ўшанда барча юридик жиҳатларини тушунтириб беришга ҳаракат қилгандим.

Ўтган йилдан буён парда бўйича кўплаб ҳайдовчиларимиз судлашди ва ғалаба қозонишди. Жарималарни қайтариб олишди.

Судларда кетма-кет мағлубиятга учрашни бошлагач, масъуллар номардлик йўлини танлашди. Тонировкага оид жарима жазосини кучайтириш баҳонасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга пардани тақиқловчи қоидани киритмоқчи бўлишди. Ими-жимида халқни кўзини шамғалат қилиб, ўтказиб оламиз деб ўйлашган шекилли. Аммо ижтимоий тармоқларда дод-вой қилганимиздан кейин, бу лойиҳа тасдиқланмади.

Шундан сўнг ИИВнинг янги тайинланган матбуот котиби Шохрух Гиясов пардага тақиқ - мантиқсиз қарор эканлигини таъкидлади.

Аммо ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидаги масъуллар юқоридаги оддий ҳақиқатни тан олишни исташмади. Аниқроғи қонунни тушунишни хоҳламади ёки бунга ақли етмади. Фуқароларнинг тинкаи мадорини қуритиб, улар билан судлашди. Охир-оқибат шармандаларча барча судда ютқазди.

Бошқача айтганда улар ернинг тўртбурчаклигига ҳаммани ишонтирмоқчи бўлишди. Афсуски бунга на суд, на одамлар ишонди.

Бугунги Олий суд қарори гарчи бутун бошли парда масаласида эмас, фақат биргина ҳайдовчига қўлланган маъмурий жарима юзасидан бўлса-да, аммо бу яхши сигнал. Ҳар ҳолда Олий суд даражасида ер думалоқлиги расман тасдиқланди дегани.

Қиссадан ҳисса шуки, бемалол машинанинг орқа ён ойнасига парда тақиш мумкин. Бунга илгари ҳам ҳеч қачон тақиқ бўлмаган. Аммо қонунларни яхши тушунмайдиганларнинг касрига узоқ йиллар давомида юзлаб, балки минглаб ҳайдовчиларга ноҳақ жарималар қўлланган. Ишонамизки, энди бундан буён орқа ён ойнага ўрнатилган парда учун ҳеч кимга жарима қўлланмайди. Мабодо сизга жарима қўллашса, унда ўйлаб ўтирмай судга беринг. Ҳаққингизни талаб қилинг.


Пойтахтимизнинг Сергели туманига Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич ҳоким этиб тайинланди. У 2020 йил февраль ойидан буён жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Элбек Шукуров 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2009 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 2017 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

Э.Шукуров 2018-2020 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари сифатида ҳам ишлаган эди.


❗️Таксичилик учун лицензиялаш тартиби бекор қилингани йўқ

Ижтимоий тармоқларда 2021 йил 1 январдан бошлаб таксичилик учун лицензиялаш тартиби бекор қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо ушбу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Кеча Президент фармонига биноан, бир қатор фаолият турларини лицензиялаш тартиби бекор қилинган эди. Тўлиқ рўйхат мана бу ерда (t.me/uzauz/278).

Ушбу рўйхатда қуйидагича банд бор:

«Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялашда:
- юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш фаолияти;
- юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолияти».

Кўпчилик шу бандни таксичиларга ҳам тааллуқли деб тушунибди. Аммо бу фақат юк ташиш фаолиятига тааллуқли.

Одам ташувчи таксичиларга лицензиялаш тартиби бекор бўлмади, у ҳалиям ўз кучида турибди.

Аввалроқ 60 дан зиёд касблар қаторида таксистлар ҳам ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар сифатида даромад солиғидан озод қилиниши таъкидланганди, аммо кейинчалик тасдиқланган касблар рўйхатидан негадир таксичилик ўрин олмади. Кейинчалик таксистлар учун алоҳида тартиб бўлиши ва яқин орада эълон қилиниши айтилганди, аммо ҳозирча бундай тартиб эълон қилинмади.

Бизда расмий фаолият юритмайдиган таксичилар сони кўплиги таъкидланади, аммо қонуний таксичилик фаолияти билан шуғулланиш жуда қийин ва бюрократик жараёнларга тўла эканлиги, бировга халақит бермай ўз оиласини боқаётган юртдошларимизнинг фаолиятини соддалаштириш кераклиги ҳақида ҳам доимий равишда айтиб келинади.




Obuna bo‘linglar




Ҳайдовчи машина жарима майдончасига жойланишидан норози бўлди ва унинг устига чиқиб олди, ЙҲХББ ҳолат бўйича расмий маълумот берди

👉 https://kun.uz/78639231

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


Бугун магистратурага ҳужжат топширишнинг охирги куни

30 июль, яъни бугун магистратурага онлайн рўйхатдан ўтишнинг (ҳужжат топшириш) охирги куни.

Хоҳловчилар magistr.edu.uz портали орқали ариза юборишлари мумкин.

Маълумот учун, 30 июль соат 00:00 ҳолатига магистратурага кириш учун ариза топширган абитуриентлар сони 65 минг 875 нафарни ташкил қилган. Бугун бу рақам янада кўпайса керак.

Солиштириш учун кўрадиган бўлсак, ўтган йили жами 25 минг 913 киши, 2018 йилда эса 11 минг 999 киши ҳужжат топширган.

Жорий йилда хоҳловчилар бир неча баробар ошиб кетганининг асосий сабаби ёшлар бирдан билимга қизиқиб, магистратурада ўқигиси келиб қолганида эмас, қизиқиш олдин қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай. Шунчаки бу йил ортиқча қоғозбозлик ва бюрократия бекор бўлиб, барчаси онлайн, осон ва қулай бўлганида (биринчи йил шошилинч бўлгани учун порталдаги айрим техник носозликларни ҳисобга олмаганда).

Пандемиянинг энг катта фойдали томони бизда кўплаб қотиб қолган тушунчаларни парчалаб ташлади. Агар коронавирус бўлмаганида бакалавр ёки магистратурага ҳужжат топшириш қачон бунақа тўлиқ онлайнга ўтарди, Худо билади. Айрим консерваторлар “вой-дод, онлайн қилиб бўлмайди, керак бўлса абитуриентнинг ўзи ҳужжатларини кўтариб келсин” дея қаршилик қилиб тураверган бўларди.

Халққа кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш қанчалар осон бўлса, инсонлар шунча кўп фаол бўла бошлайди, қанча кўп бюрократик талаблар бўлса, шунча фаоллик камаяди ва энг асосийси коррупция урчиб кетади. Бу аксиома, исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат.


👉 @xabarlaruzbekistan1


Hozirda Kun.uz sayti ham ishlamay qoldi. Bu saytga ham hakerlar hujum qildimikan😁 (Albatta bu shunchaki server muammosi deb
T.me/ xabarlaruzbekistan1




Ўзбекистонда Қурбон Ҳайитининг 3 кунида ҳаракатланиш тўлиқ тўхтатилади.

Жорий йил 31 июл, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати ТЎЛИҚ ТЎХТАТИЛАДИ!

@xabarlaruzbekistan1


⚡️Карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилди

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан мамлакатда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: 👇
@XABARLARUZBEKISTAN1


O‘zbekistonda koronavirusdan sog‘ayganlar soni 11 mingdan oshdi.

@xabarlaruzbekistan1


⚡️Toshkentda yetti soat ichida yana 126 kishida koronavirus tasdiqlandi.


Dunyo aholisining yarmidan ko‘pi hozir ijtimoiy tarmoqlardan doimiy ravishda foydalanmoqda.

— Ijtimoiy tarmoqlarning auditoriyasi 3,96 mlrd kishiga yoki dunyo aholisining 51 foizini tashkil qilmoqda.

— So‘nggi bir yil ichida ijtimoiy media foydalanuvchilari soni 10,5 foizga o‘sdi, har kuni millionga yaqin kishi turli platformalarda ro‘yxatdan o‘tmoqda. Ularning 99 foizi ijtimoiy tarmoqlarga smartfonlar orqali kirishadi.

Eng ommabop ijtimoiy tarmoq — bu Facebook, har oy 2,6 mlrd. odam foydalanadi. Undan tashqari, YouTube va WhatsApp ijtimoiy tarmoqlarining har biri ikki milliard foydalanuvchiga ega.

Ⓜ️ texnologiyait
📲 Texnologiyaga oid soʻngi xabarlar : @xabarlaruzbekistan1


​​​2020 йил 26 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 226 (+274) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент вилоятида, 90 нафари Тошкент шаҳрида, 29 нафар Сирдарё вилоятида, 16 нафари Андижон вилоятида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

@xabarlaruzbekistan1


Қашқадарёда фермерларга чириган картошка уруғини ўтказган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

👉 @xabarlaruzbekistan1


Якшанба куни учун таъсирли воқеа.

Кун.уз нашри Бектемир туманида ижарада яшовчи, жигар циррозига чалинган ва зудлик билан операция қилиниши зарур бўлган бемор Мурот Тлеумуратов учун хайрия акцияси ташкил этади. Акцияда 100 млн сўмдан ортиқроқ маблағ йиғилади.

Аммо чегаралар ёпилиб қолгани учун Ҳиндистонда ўтказилиши керак бўлган операцияга 40 ёшли бемор етиб бора олмади ва яқинда касаллик зўрайишидан вафот этди.

Шундан сўнг, марҳумнинг турмуш ўртоғи хайрияга тушган 100 млн сўмни бошқа беморларга бўлиб берибди.

Кун.уз мухбири сўраяпти: «ижарада тураман дегандингиз, чоғроқ бўлса ҳам уй олишга ҳаракат қилмадингизми?»

Марҳумнинг турмуш ўртоғи Нурсулу жавоб беряпти:

– Бу пулларни ўзим учун ишлатишга ҳаддим сиғмади. Ҳеч кимнинг бошига биздаги каби айрилиқ тушмасин. Ҳозир ҳам 1,3 млн сўм тўлаб ижарада турамиз, эримнинг жони ҳам уйсизликда узилди. Лекин Аллоҳнинг бизга, қизимга атагани ҳам борлигига ишонаман. Ўзи истаса уйлик ҳам бўламиз.

Мана шундай яхши инсонлар борлиги учун ҳам бу дунё турибди, менимча. Яхшилар ва яхшиликлар кўпаяверсин...


👉 @xabarlaruzbekistan1


Турфа тақдирлар

Карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаш бўйича эълон қилган махсус анкетамизга ҳозирга қадар 3343 та ариза келиб тушди. Барча маълумотларни Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида тузилган Тезкор штабга ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига етказдим.

Анкетада қўшимча изоҳ ҳам қолдириш мумкин эди. Қолдирилган изоҳларни ўқиб, очиғи турли тақдирларни кўргандай бўлдим. Айрим изоҳларни ўқиб, кайфиятим кўтарилди, айримларини ўқиб эса қийин ҳолатда қолган юртдошларимизни ўйлаб, юрагим сиқилди.

Келинг, шахсиятларни ошкор қилмаган ҳолда, баъзи талабгорлар қолдирган баъзи изоҳларни Сизлар билан улашсам (имло аслича сақланди):

https://teletype.in/@xushnudbek/izohlar

❗️Маълумот ўрнида: ариза юборганларни ишга олиш масаласини мен ҳал қилмайман, мен шунчаки талабгорлар ва тегишли ташкилотлар ўртасида кўприк бўлишга ҳаракат қиляпман холос.


👉 @Xabarlaruzbekistan1


ҲАР БИР ТИББИЁТ ФИДОЙИСИНИНГ МЕҲНАТИ БЕБАҲО !

Тиббиёт муассасаларида коронавирус инфекциясини даволаш билан курашиб, лекин белгиланган иш ҳақи ва махсус устамаларини ўз вақтида ола олмаган тиббиёт ходимларининг иш ҳақи бўйича мурожаатлари зудлик билан ҳал қилинади.

Шунингдек, агар тиббиёт ходимларини овқатлантириш масаласида (нонушта, тушлик, кечки овқат) ҳам муаммолар вужудга келаётан бўлса, ушбу масалалар ҳам оператив тарзда ҳал қилинади.

❗️Агар Сизда ушбу масалада эътироз бўлса, ташкил этилган тезкор Штабнинг +998 71 207-99-84 ишонч телефон рақамига соат 9:00 дан 21:00 гача тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.


👉@xabarlaruzbekistan1

Показано 20 последних публикаций.

4

подписчиков
Статистика канала