#ибрат
Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганларида, бир табибнинг ҳавончада дори майдалаётганини кўриб:
— Беҳад гуноҳкорман, — дебдилар, — шу касалимга қарши доринг борми?
Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди:
— Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан аралаштир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановул қил. Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди!
Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб дебдилар:
— Ё Роббим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!!!https://t.me/wwwxazratibilol