Хазрати Билол


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


"Хазрати Билол" жомеъ масжиди

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#ибрат

ЁВВОЙИ ЭЧКИЛАР ВА ЧЎПОН

Бир чўпон эчкиларини ҳар куни яйловга ҳайдар ва кечқурун уларни яна қўрасига қайтариб келарди. Мана, у эчкиларини қўрага қайтаргани ўтлоққа борди. Қараса, бир гала ёввойи тоғ эчкилари унинг эчкилари билан ўтлаб юрганмиш. Чўпон уларни ҳам ўз эчкиларига қўшиб қўрага ҳайдаб киритибди. Эртаси куни ҳаво айниб, жала қуя бошлабди, шу боис у жониворларни қўрадан чиқармай, шу ерда боқа бошлабди. Қизиғи шундаки, у ўзининг эчкиларига номига бир сиқим-бир сиқимдан хашак солса, бегона эчкилар олдига, уларни қўлга ўргатиш ниятида, пичан ва емни уйиб ташлабди. Лекин эртаси куни ҳаво юришиб кетиб, у барча эчкиларни ўтлоққа ҳайдаб чиққанида, ёввойи эчкилар тоғ томон шаталоқ отиб чопиб кетибдилар. Бу ҳолни кўрган чўпон таъна қилиб, уларга дебди: "Эҳ ношукур махлуқлар, ахир мен сизларни яхшилаб боқдим, парвариш қилдим-ку, нега мендан қочиб кетяпсизлар?" Шунда ёввойи эчкилар орқаларига ўгирилиб чўпонга дебдилар: "Биз сеникига кечагина келгандик, сен бизни ўзингнинг қадрдон эчкиларингдан афзал кўриб роса сийладинг. Бундан чиқади, агар сеникига яна янги эчкилар келгудек бўлса, бизни назардан қолдириб, уларни эъзозлар экансан-да? Мана шунинг учун ҳам ўзимизни сендан эҳтиёт қилмоқдамиз".

©️ Эзоп масали

P.S.: Янги дўст топиб, эскиларини унутадиганлардан эҳтиёт бўлинг!

https://t.me/wwwxazratibilol


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дўстга дўст бўл, ўзгариб қолма

Сохталикни йиғиштир, дўстим,
Нафс қулига айланиб қолма.
Омад келиб кўпайса пулинг,
Дўстга дўст бўл, ўзгариб қолма.

Молу дунё ўткинчи билгин,
Сўзларимга қовоғинг солма.
Сенга берса Худо уч-тўрт сўм,
Дўстга дўст бўл, ўзгариб қолма.

Ташвиш бўлса бирга енгамиз,
Дўстим, қўрқма, хавотир олма.
Яхшилигим унутмасанг бас,
Дўстга дўст бўл, ўзгариб қолма.

Худо суйган бандаси бўлгин,
Намоз ўқиб ҳеч қачон толма.
Худо берса сенга мол-дунё,
Дўстга дўст бўл, ўзгариб қолма.

Жоним ачиб гапирдим сенга,
Хафа бўлиб кўнглингга олма.
Дўстлигимиз абадий бўлсин,
Дўстга дўст бўл, ўзгариб қолма.

Каналга обуна бўлинг👇🏻
https://t.me/+S2H-QYT0jXV64Elq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ТАЛОҚ ТУШГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Эрим доим урушиб қолганимизда йўқол кет деб бақиради. Шу гапларидан кейин шариатга кўра талоқ тушганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар эр аёлига талоқ қилиш ёки ажрашиш ниятида "йўқол", ёки "кет" деса, бу билан ҳам талоқ тушади. Агар талоқни ният қилмаган бўлса, талоқ тушмайди. Шунинг учун ушбу масалада албатта эрингизнинг ниятини билиш керак.

Қолаверса, талоқ нозик масала бўлгани сабабли, унга доир масалаларни эр-хотин биргаликда илмли кишилардан бевосита кўришиб, сўраб олишлари мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: https://t.me/minbar.uz


9693. Намоз – ибодатдир. Вақти киришини кутиб ўтириш ибодатдир. Уни адо қилиш учун (масжидга) юриб бориш ибодатдир. Унга ҳозирлик кўриш ибодатдир. Унга боғланиш жаннатга кириш сабабларидан биридир.
Уни зое қилма, (вақтларидан кечиктириб сўнг) йиғиб жамлаб ўқима, кечга сурма, унинг вақтида адо этишга молинг ва аҳлингни муҳофаза қилишданда кўпроқ эътибор кўрсатгин.


https://t.me/wwwxazratibilol


НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2025йил 07 Февраль
📅 1446йил 8Шаъбон ойи санасига
🗺 Жарқурғон тумани Хазрати Билол жомеъ
масжиди учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

╭─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╮
⏳ Бомдод - 06:35
⏳ Пешин - 13:05
⏳ Аср - 16:30
⏳ Шом - 18:15
⏳ Хуфтон - 19:50
╰─━━━━━━⊱☪️⊰━━━━━━─╯

═════════❖═════════

https://t.me/wwwxazratibilol


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

🎋🌷 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🎋🌷 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🎋🌷 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🎋🌷 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

🎋🌷 Жаннат хушбўйларидан бўлинг баҳраманд.
🎋🌷 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🎋🌷 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🎋🌷 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


#ибрат

Боязид Бистомий ҳазратлари жиннихона ёнидан ўтаётганларида, бир табибнинг ҳавончада дори майдалаётганини кўриб:
— Беҳад гуноҳкорман, — дебдилар, — шу касалимга қарши доринг борми?
Табиб бошини кўтариб улгурмасдан, жиннихона панжарасидан қараб турган бир хаста жавоб берибди:
— Тавбанинг томири билан истиғфорнинг япроғини аралаштир. Қалб ҳавончасида тавҳид тўқмоғи билан туйиб майдала. Инсоф элагидан ўтказ, кўз ёш билан аралаштир, ишқ тандирида пишир ва бомдод билан шом орасида кўпроқ тановул қил. Кўрасан, хасталигингдан асар ҳам қолмайди!

Бистомий ҳазратларининг кўзлари жиққа ёшга тўлиб дебдилар:
— Ё Роббим! Бу дунё хастахонасида не табибларинг бор!!!https://t.me/wwwxazratibilol


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарзандларингизни бундай сўзлар билан сўкманг!!!👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бошингизга синов келса ҳеч қачон ўкинманг

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.👇
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#ибрат

Ҳаётда бирор муваффақиятга эришмоқчи бўлганлар учун олтин тавсиялар

— Катта нарсаларни орзу қилинг, лекин кичик қадамлар сизни уларга олиб боришини
ёдда тутинг.
— Йиқилмаганлар эмас, йиқилиб қайта тура олганлар буюкдир.
— Хар бир йиқилиш сизга кўтарилиш учун яна бир имконият эканлигини эсдан чиқарманг!
— Аллоҳ бир эшикни беркитса, сенга ундан афзал эшикларни очади, берк эшик олдида туриб қолма!
https://t.me/wwwxazratibilol


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#ибрат

1.
Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.
2.
Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.
3.
Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз.
4.
Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)
5. Икки нарсани ҳеч эслама. Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.
6.
Икки нарсани ҳеч унутма.  Роббингни ва Охиратни.
ㅤㅤㅤ
https://t.me/wwwxazratibilol


#ибрат

Ҳикоя қилинишича, бир киши Қуръонни ёдлай олмасада такрор ўқийверар экан. Кунларни бирида кичик ўғли унга:
– Отажон, ёдлай олмаганингиздан кейин ўқийверганингиздан нима фойда?! – дея саволга тутди.
Отаси:
– Ўғлим, агар мана бу кўмир ташиш учун хосланган бўш саватга сув тўлдириб олиб келсанг, айтиб бераман, – деди.
– Тўлдириш мумкин эмас-ку, – деди ўғил.
– Сен ҳаракат қилиб кўр, – деди.

Ўғил саватни анҳорга ботириб сув олди-да отасининг олдига тез олиб боришга ҳаракат қилди. Етиб келгунича бўшаб қолди.
– Фойдаси йўқ, – деди.
– Сен яна ҳаракат қилиб кўргин, – деди.

Иккинчи, уч, тўрт ва бешинчи бор ҳаракат қилди. Лекин, сувни етказиб кела олмасдан ҳориқиб:
– Тўлдириб келишлик умуман мумкин эмас, – деди.
– Саватда бирон ўзгариш сездингми? – деб сўради отаси.
Ўғил шунда пайқаб:
– Ҳа, отажон! Сават кўмирнинг таъсиридан қоп-қора эди, ҳозир эса сув сабабли топ-тоза бўлиб қолди, – деб жавоб қилди. Шунда ота:
– Ҳа, ўғлим. Худди шундай. Дунё ишлари ҳам қалбимизни кўмир каби қорайтириб юборади. Қуръонни ёдлай олмасанг-да, ўқийверишлик эса анҳор сувидек қалбни тозалаб, ювиб туради, – деди.

https://t.me/wwwxazratibilol


#ибрат

• Суннат уйқу — қуёш кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги уйқу. У «қайлула» дейилади. Қайлула ақлга қувват бўлади.
• Бидъат уйқу — пешин намози вақтида пешинни ўқимасдан ухлаш.
• Телбалик уйқуси — аср намозидан кейинги уйқу. Бу руҳий хасталик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.
• Уқубат уйқу — хуфтонни ўқимасдан ухлаш. Натижада хуфтон қазо бўлиб, уқубатга сабаб бўлиши мумкин.
• Одатий уйқу — хуфтондан бомдодгача.
• Надомат уйқу — тонг саҳар вақтида ва илмий мажлис вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.
• Ғафлат уйқу — тонг отганида ухлаб ётиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога «Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади», деганлар.
• Фақирлик уйқуси — бамдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, қашшоқликка, қарздорликка сабаб бўлади. Бу уйқуни яна бошқа бир манбада Аллоҳнинг лаънати ёғилиши эҳтимоли борлигидан «лаънат уйқуси» деб ҳам айтганлар. (Аллоҳ сақласин)
• Хусрон (зарар) уйқуси — ибодатдан сўнг дуо ва зикрларда ухлаб қолиш. Яна бир ривоятда жума кечасидаги уйқу.
• Роҳат уйқу — касал ва гўдакларнинг меъёрдаги уйқуси. Яна бир ривоятда пешин намозидан кейинги уйқуни ҳам шундай деганлар.
• Ибодат уйқу — олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.
• Каромат уйқу — тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш.
https://t.me/wwwxazratibilol


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Хазрати Билол
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
🕊 Жума муборак! 🕊


Репост из: Хазрати Билол
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Репост из: Хазрати Билол
#ибрат

Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди. Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб, ҳатто, жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди....

Ҳадисда шундай дейилади: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учраса ю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади".

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:

https://t.me/wwwxazratibilol

Показано 20 последних публикаций.