#Ҳадис
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бирор ишдан ташвишлансалар:
«Йаа Ҳайй! Йаа Қайюм! Бироҳматика астағийсу!» дер эдилар».
✍(Имом Термизий ривояти)
Шарҳ
✅Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ташвишга қолган пайтларида Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан иккитасини зикр қилар эканлар.
1. Ҳайй. Тирик. Аллоҳ доимо тирикдир, ўлмас. Яъни, Аллоҳнинг ҳаѐти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас.
Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаѐти азалийдир, олдиндан йўқ бўлган эмас. Ягона Аллоҳнинг тириклиги Ўзигагина хос алоҳида ҳаѐт бўлиб, бандалар ҳаѐтига ўхшаш бошқа масдардан берилган эмас.
Бу ҳаѐт азалий ва абадийдир. Бошланиш чегараси ҳам, тугаш чегараси ҳам йўқ.
Аллоҳнинг тириклиги ҳеч бир жиҳатдан бандаларнинг ҳаѐтига ўхшамайди.
2. Қайюм. Ўз-ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган Зот.
«Қайюм»лик сифатининг маъноси, Аллоҳ таборак ва таолонинг ҳар бир нарса устида турувчи эканлиги ва ҳар бир турувчи нарса Унинг сабабидангина туришидир.
Шу билан Аллоҳнинг туриши бошқаникига ўхшамайди ва доимийдир.
Ана шу гўзал исмлар ила Аллоҳ таолони улуғлаб туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Бироҳматика астағийсу!»
дер эдилар.
Яъни, раҳматинг ила ѐрдам сўрайман, дер эдилар.