Usmon ibn Affon jome masjidi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🔸Жиззах вилояти
🔸Даштобод шаҳар
🔸"Усмон ибн Аффон" жомеъ масжиди диний маърифий расмий канали.
(Телеграм канални админ юритади).

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Тонги зикр 🌅

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм»

“Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”

@wwwUsmon_ibn_Affon


#Ҳолис_Эслатма

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривояти қилинади Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салам

"Икки ҳолатда дуо раъд қилинмайди азон пайтда ва ёмғир ёқанда" дедилар.

Аль Хоким "Ал мустадрок" № 2534, ат Табароний "Ал мужамул кабир" № 5756 келтиришган.  
Саҳиҳул жомий № 3078 да Ҳадис саҳиҳ дейилган.

Имом аш Шофий рохимахуллох "Мен кўпчиликдан эслаб қолганман Ёмғир пайтида ва Намозга чақирув пайтдаги дуо раъд қилинмайди дейишганини" дедилар.
"ал Умм" 2/552.


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#tabrik

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


🎙 Шерзод домла
( Jum'a  ma'ruzasi )

Ⓜ️анба ➤ @wwwUsmon_ibn_Affon

✅Каналга азо бўлинг 👆


📖 ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

📖Ўқилиши: «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

🔖Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

©Ибн Сунний ривоятлари.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@wwwUsmon_ibn_Affon


Тунги зикр
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм»

"Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман"


Репост из: Usmon ibn Affon jome masjidi
⏰#NAMOZ_VAQTLARI

⏱BOMDOD    06:40
⏱PESHIN       13:00
⏱ASR              15:30
⏱SHOM          17:10
⏱XUFTON      18:35

Dashtobod shahri Usmon ibn Affon jome' masjidi jamoat namozi vaqtlari

┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Каналга уланиш 👇

🕌 @wwwUsmon_ibn_Affon 🕌


#Ҳадис

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, гапни буриб гапиришда ѐлғондан қочиш майдони бордир», дедилар».

✍(Ибн Адий ва Байҳақий ривоят қилишган)

Шарҳ:

📌Гапни буриб гапириш деганда киши оғир ҳолга тушиб қолганда сиртидан бошқа, ичида бошқа маъно берадиган гапни айтиб, очиқ-ойдин ѐлғон гапирмай қутулиб кетишидир.

📌 Бунга тарихда мисоллар жуда кўп. Ислом оламида Қуръони Каримни махлуқ дейиш фитнаси чиққанида халифа ҳаммани бу гапни айтишга мажбур қилишга ўтган. Навбат имом Шофеъийга келганда у киши, албатта, манавилар махлукдирлар, деб тўрт панжаларини кўрсатганлар. Тафтишчилар бундан, тўрт илоҳий китоб: Забур, Таврот, Инжил ва Қуръонлар махлуқ, деб айтилганини англаганлар.
Имом Шофеъий бўлсалар, тўрт панжани ирода қилганлар.

Ўзининг золимлиги билан донг таратган Ҳажжож золим саҳобаларнинг бирларидан менинг ҳақимда нима дейсан, деб сўраган.
Шунда у киши, сен қоситсан, деганлар. Араб тилида «қосит» сўзининг икки қарама-қарши маъноси бор.
Бу сўз ҳам одил, ҳам жаврчи маъноларини билдиради. Мазкур саҳобий розияллоҳу анҳу Ҳажжожга, сен қоситсан, деганларида ўша ерда турганлар унга, сени мадҳ этди, дейишган. Аммо Ҳажжожнинг ўзи, йўқ, у мени жаврчи демоқда, деган.

✅Ушбу ҳадиси шарифдан киши қийин ҳолга тушиб қолганида гапни буриб гапириш ила қутулиб кетиши жоиз эканлиги келиб чиқади.


🎙 Шерзод домла
( Jum'a  ma'ruzasi )

Ⓜ️анба ➤ @wwwUsmon_ibn_Affon

✅Каналга азо бўлинг 👆


Тонги зикр

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ


«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта»

“Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”


🤍Тунги зикрлар
بِسمِ اللَّهِ الرَّحمٰنِ الرَّحيمِ
قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ مَلِكِ النّاسِ إِلٰهِ النّاسِ مِن شَرِّ الوَسواسِ الخَنّاسِ الَّذي يُوَسوِسُ في صُدورِ النّاسِ مِنَ الجِنَّةِ وَالنّاسِ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Қул аъузу бироббиннаас. Маликин наас. Илааҳин наас. Мин шаррил васваасил хоннаас. Аллазий ювасвису фий судуурин наас. Минал жиннати ваннаас.
➖➖➖➖➖➖
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман.
Одамлар Роббисидан,
Одамлар подшоҳидан,
Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман.
Беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг,
Одамлар қалбларига васваса соладиганнинг,
Жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт.

Телеграм🕊
@wwwUsmon_ibn_Affon


#Ҳадис

أطفالُ المؤمنينَ في جبلٍ في الجنةِ ، يكفلُهم إبراهيمُ و سارَّةُ ، حتى يردَّهم إلى آبائِهم يومَ القيامةِ

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Мўминларнинг (вафот этган) фарзандлари жаннат тоғларида бўлиб, қиёмат куни уларни оталарига қайтаргунларича Иброҳим ва Сора қарамоғидадир" дедилар.

✍(Ал Хоким ривояти)
📚


ҲАМДАРДЛИК

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти бош имом хатиби ЖОБИР домло ЭЛОВнинг оталари Элов Рустам Мавлоновичнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.

🤲 Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳумнинг фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

📌Жаноза намози бугун 20-ноябр куни,Аср намозида Ромитан туманида ўқилади.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги


Тонги зикр

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ


«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта»

“Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”


Репост из: imon.uz
ҲАМДАРДЛИК

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани "Султонхон" жоме масжидида кўп йиллар имом-хатиб бўлиб ишлаган Нурматов Салоҳиддин домланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.

🤲 Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло Салоҳиддин домланинг фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

📌Жаноза намози эртага, 20-ноябр куни, соат 12:00 да Ғаллаорол тумани, Қўйтош шаҳарчасида ўқилади.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги


Тунги зикр

اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ وَأَنَّ نَقْتَرِفُ سُوءًا عَلَى أَنْفُسِنَا أَو نَجُرَّهُ إِلَى مُسْلِمٍ

«Аллоҳумма фатирос самавати вал арзи ъалимал ғойби ваш шаҳадати робба кулли шай`ин ва малийкаҳ, ашҳаду аллаа илаҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтони ва ширкиҳи ва ан нақтарифа су`ан ъала анфусина ав нажурроҳу ила муслим»

"Эй еру осмонни бор қилган Аллоҳим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Раббим, Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлигию ҳийласидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Нафсимизга ёмонлик бўлишидан ва мусулмоннинг ҳам ёмонликка гирифтор бўлишидан паноҳ тилаймиз".


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Ayolning er zimmasidagi haqlari | Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf


#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бирор ишдан ташвишлансалар:
«Йаа Ҳайй! Йаа Қайюм! Бироҳматика астағийсу!» дер эдилар».


✍(Имом Термизий ривояти)

Шарҳ

✅Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ташвишга қолган пайтларида Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан иккитасини зикр қилар эканлар.

1. Ҳайй. Тирик. Аллоҳ доимо тирикдир, ўлмас. Яъни, Аллоҳнинг ҳаѐти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас.
Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаѐти азалийдир, олдиндан йўқ бўлган эмас. Ягона Аллоҳнинг тириклиги Ўзигагина хос алоҳида ҳаѐт бўлиб, бандалар ҳаѐтига ўхшаш бошқа масдардан берилган эмас.
Бу ҳаѐт азалий ва абадийдир. Бошланиш чегараси ҳам, тугаш чегараси ҳам йўқ.
Аллоҳнинг тириклиги ҳеч бир жиҳатдан бандаларнинг ҳаѐтига ўхшамайди.

2. Қайюм. Ўз-ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган Зот.
«Қайюм»лик сифатининг маъноси, Аллоҳ таборак ва таолонинг ҳар бир нарса устида турувчи эканлиги ва ҳар бир турувчи нарса Унинг сабабидангина туришидир.
Шу билан Аллоҳнинг туриши бошқаникига ўхшамайди ва доимийдир.

Ана шу гўзал исмлар ила Аллоҳ таолони улуғлаб туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Бироҳматика астағийсу!»
д
ер эдилар.
Яъни, раҳматинг ила ѐрдам сўрайман, дер эдилар.


Тонги зикр 🌅

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм»

“Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”

@wwwUsmon_ibn_Affon


Тунги зикр
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм»

"Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман"

Показано 20 последних публикаций.