Курашчиларимизда бронза медали учун имконият борСербияда катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин паллада давом этмоқда. Эркин курашчиларимиз биринчи кундан баҳсларга киришишди. Дастлаб 70 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Иляс Бекбулатов саралаш босқичини йирик ҳисоб билан бошлаб берди. Бекбулатов саралашда Шеслей Антҳонй Стерлинг 11:0, кейнги босқичда Исроилик Жошуа Стуартни 10:0 ҳисобида мағлуб этди. Курашчимиз чорак финалда Япониялик Таиши Нарикунига йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Таиши ярим финалда Қирғизистонлик Эрназар
Акматалиэвни 11:10 ҳисобида енгиб мусобақа финал йўлланмаси қўлга киритди. Энди Курашчимиз ўтиш босқичида бронза медал учун юриш қилади.
79 кг вазн тоифасида Токио Олимпиадаси бронза медали соҳиби Бекзод Абдураҳмонов жаҳон чемпионатидаги юришни ғалаба билан бошлади.Бекзод дастлаб Туркиялик Муҳаммет Акденизни 10:3,Ҳиндистонлик Дэапак Дэапакни 13:2, йирик устунлик билан ғалаба қозониб чорак финал йўлланмаси қўлга киритган эди бироқ чорак финалда бироз омад етишмаганини ҳисобига Моҳаммад Ашгҳарга 10:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Ашгҳар финалгача мағлубиятсиз етиб борди, ва Бекзод ўтиш босқичида ўз имкониятини синаб кўради.
Оғир вазнли курашчимиз Ҳасанбой Раҳимов ўтиш босқичида Қозоғистонлик Олег Болтин билан баҳс олиб боради.
86 кг вазн тоифасида Бобур Исломов саралаш босқичида Япониялик курашчига имкониятини бой бериб афсус мусобақани тарк этди.
Бугун бронза медали учун баҳсалар ва қолган эркин курашчиларимиз гиламга кўтарилишади.