Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
Яшаш ва ўлиш биологик организмнинг ягона ҳолатлари бўлмаслиги мумкин. Олимлар учинчи ҳолатни — ҳужайраларнинг ўзига хос қайта тикланишини кашф этди. Бу тиббиётда улкан ютуқларга йўл очиши мумкин.
Сиэтлдаги Вашингтон университети профессори Питер Нобл ва Калифорниядаги City of Hope миллий тиббиёт маркази ходими Алекс Пожитков маълумотларига кўра, организм вафот этгандан сўнг озуқа моддалари, кислород, биоэлектрик ёки биокимёвий сигналлар мавжуд бўлса, унинг ҳужайралари ҳаётлик пайтида эга бўлмаган янги қобилиятларни ўзлаштириши мумкин.
Олимлар ўлган қурбақалар терисининг ҳужайралари лабораториядаги Петри идишига мослаша олишини аниқлади, бу ҳужайралар ўз-ўзидан қайта ташкил топиб, “ксеноботлар” номли кўп ҳужайрали организмларга айланади. Бундан ташқари, тадқиқотчилар инсон ўпкасидаги алоҳида ҳужайралар организм ҳалок бўлганидан сўнг “антроботлар” деб аталувчи миниатюра кўп ҳужайрали организмларга бирлашиши мумкинлигини хабар қилди.
Нобл ва Пожитковнинг тадқиқоти ҳужайралар ва организмларнинг фақат битта, олдиндан белгиланган йўналишда эволюция қилиши ҳақидаги тасаввурни шубҳа остига қўяди. Олимларнинг таъкидлашича, организм ўлгандан кейин тўқималарнинг яшаб қолиш-қолмаслиги бир қатор омилларга — атроф-муҳит шароитлари, метаболик фаоллик ва консервация усулларига боғлиқ.
Ҳужайраларнинг яшаш муддати уларнинг турига қараб ҳар хил бўлади. Масалан, одамларда лейкоцитлар одатда ўлимдан сўнг 60-86 соат ичида парчаланади, сичқонларнинг скелет ҳужайраларини 14 кун давомида қайта тиклаш мумкин, қўй ва эчкиларнинг фибробластларини эса ҳайвонлар нобуд бўлганидан тахминан бир ой ўтгач имплантация қилиш мумкин.
Бу соҳадаги тадқиқотлар 15 йилдан ортиқ давом этмоқда. Дастлабки тажрибалар илмий ҳамжамият томонидан шубҳа билан қабул қилинган бўлса-да, вақт ўтиши билан муносабат ўзгарди. 2017 йилда олимлар сичқонлар ва балиқларда ўлимдан сўнг мингга яқин ген ишлашда давом этишини аниқлаганди.
Нобл ва Пожитковнинг фикрича, бундай тадқиқотлар регенератив тиббиёт ва иммунотерапияда инқилобий ютуқларга олиб келиши, шунингдек, вақт ўтиши билан “юридик ўлим” концепциясини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлиши эҳтимоли бор.
“Ҳаёт ҳақидаги фундаментал масалаларни тушуниш остонасида турибмиз”, — деб хулоса қилди улар.
Манба: kun.uz
👉Врачи Узбекистана каналига аъзо бўлинг!