Сергели машина бозори Тошкент вилоятига кўчирилади
Тошкентдаги Сергели автомобиль бозори Тошкент вилоятига кўчирилиши ҳақида тарқалган хабарлар тасдиқланди.
Тошкент вилояти ҳокимиятидаги манбанинг KUN.UZ’га маълум қилишича, айни дамда Тошкент вилоятида бўлажак автомобиль бозори учун учта жой кўриб чиқилмоқда.
«Улардан биттаси Чинозда, бошқаси Юқори Чирчиқда. Шунингдек, бошқа ҳудудлар ҳам бор. Айни дамда уларнинг аҳолига, тадбиркорларга қулайлик даражаси баҳоланмоқда. Объект бевосита Тошкент ҳалқа йўлига яқин бўлиши керак. Бозор кўчирилиши режалаштирилган, лекин аниқ муддат ҳали маълум эмас», деди манба.
Маълумки, президент ташаббуси билан Сергели туманида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Туман ҳудудидаги автомобиль бозори эса тирбандликларга сабаб бўлиб, фуқароларга қатор ноқулайликларни келтириб чиқараётгани туфайли кўчирилиши бўйича қарор қабул қилинган.
Ўтган йилнинг ёзида тарқалган хабарларда Сергели автомобиль бозори Янгийўл ва Зангиота туманларидан бирига кўчирилиши мумкинлиги айтилганди. Manbaa kunuz 👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDi7T4QfYpRBrfUEg