TOZA BOZOR


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Ushbu kanalda siz uzingiz uchun kerak bo'ladigan barcha turdagi mahsulotlarni arzon va sifatli tarzda topishingiz mumkin
🤲BOZORINGIZNI BERSIN🤲

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Ўзбекистонда 2020 йил 4 май соат 00:00 гача бўлган ҳолат:

☣️ COVID-19 билан оғриган жами беморлар — 2149

✅ Тузалганлар — 1319

🔲 Вафот этганлар — 10

⭕️ Айни пайтда даволанишда — 820

------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


Мамлакатимизда "COVID-19" касаллигини қайд этилиши ва уларнинг соғайганлиги билан боғлиқ кўрсаткичларда ўзгаришлар рўй берди

------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


Мамлакатимизда қаторасига ўн икки кун давомида "COVID-19" инфекциясидан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлди, фақат ўнинчи куни икки ҳолат ҳам тенглашди.

------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


2020 йил 3 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2127 нафарни ташкил қилмоқда.

------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 154 666 (+9 759)
⚡️Соғайганлар ➖ 23 826 (+2 686)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 756 (+117 )

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖114 431 (+7 933)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 14 917 (+890)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 10 861 (+455)
4. 🇲🇩 Молдова ➖ 3 980 (+83)
5. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 3 597 (+195)
6. 🇦🇲 Арманистон ➖ 2 148 (+82)
7. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 2 094 (+48)
8. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 1 854 (+50)
9. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 769 (+23)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 15
------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


❗️UZ: Наманган вилоятида 17 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Улар орасида энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 6 ёшда.

Шу тариқа Наманган вилоятида коронавирус касаллигидан соғайган беморлар сони 89 нафарга етди. Мамлакатимиз бўйича эса 1229 нафарни ташкил этмоқда.
------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, мамлакатлар COVID-19 эпидемияси қайталиниши эҳтимолига тайёр бўлган ҳолда, карантин тадбирларини эҳтиёткорлик билан енгиллатишлари лозим ➖ New York Times

🇺🇿 Ўзбекистонда COVID-19 касаллиги тугаган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари коронавирус инфекциясидан холи вилоятлар, деб эълон қилинди.

🇷🇺 Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ҳамда унинг ўринбосари коронавирусга чалинди ➖ РИА Новости

🇨🇳 Пекин пандемия сабаб зарар етган иқтисодни тиклаш учун инфратузилмага инвестицияларни оширади. Ҳукумат органлари шахсий жамғарма ва хусусий капитални инфратузилма лойиҳаларига йўналтиришга қаратилган давлат кўчмас мулк инветиция траст (REIT) бозорини яратиш режаларини маълум қилишди ➖ New York Times

🇰🇷 Жанубий Корея олимлари коронавирус билан қайта зарарланиш эҳтимолини рад этишди. Уларнинг таъкидлашларича, соғайган беморларда тест текширувида мусбат натижа тасдиқланиши қайта зарарланишдан эмас, балки хатолик туфайли ➖ The Hill

🇦🇹 Австрияда карантин тадбирларини босқичма-босқич енгиллатиш давом этмоқда. 2 майдан бошлаб барча дўконлар, кўплаб хизмат кўрсатиш корхоналари, хусусан, сартарошхоналар иш бошлади ➖ Deutsche Welle

🇮🇪 Ирландияда коронавирус сабаб уйдан чиқишни чекловчи карантин тадбирлари 18 майга қадар узайтирилди ➖ Deutsche Welle

🇺🇸 Федерал захира тизими амалдорлари иқтисодий инқирознинг узоқ муддатли иқтисодий оқибатларидан огоҳлантиришмоқда ➖ Reuters

🧪 АҚШда ремдесивир (remdesivir) препаратини COVID-19 га чалинган беморларни даволашда қўллашга рухсат берилди ➖ The Guardian

🇧🇷 Бразилияда коронавирус эпидемияси кучайиб кетаётгани сабаб илк бор бир нечта шаҳарда карантин жорий қилинди ➖ Deutsche Welle

🇲🇨 Индонезияда кичик корхоналар 6 ой мобайнида даромад солиғидан озод этилади ➖ Jakarta Post

👓 Хитой "Rokid" стартапи COVID-19га қарши курашиш учун "ақлли кўзойнаклар"ни ишлаб чиқарди. Кўзойнак тақилган заҳоти тана ҳарорати ва аломатларни аниқлайди ➖ Reuters

⚡️Дунёнинг энг йирик энергетика компанияларидан бири — "Qatar Petroleum" пандемия сабаб нефт ва газга бўлган талаб камайиб кетгани туфайли яна ишчи ўрни ва харажатларни қисқартиришни режалаштирмоқда ➖ Saudi24

✈️ Мутахассислар фикрига кўра, дунё авиакомпанияларининг 85 фоизи касодга учраш арафасида. Улар давлат кўмагисиз йил охиригача "банкрот" бўлишлари мумкин. Инқироздан олдинги авиапарвозлар учун йўловчилар талаби даражасини тиклаш учун 3 йил керак бўлади ➖ Khaleej Times

------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
САМАРҚАНДДА 7 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 1182 НАФАРГА ЕТДИ

Самарқанд вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг Самарқандан вилояти (6 нафари Тойлоқ тумани, 1 нафари Самарқанд тумани)дан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Улардан 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Уларнинг ёши каттаси 70 ёшда, ёши кичиги эса 4 ёшли бола.
Вилоятда шу пайтга қадар 14 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 21 нафарга етди.
Бугун айни пайтга қадар юртимизда 49 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1182 нафарни ташкил этмоқда.

------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


2020 йил 1 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2075 нафарни ташкил қилмоқда.
------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 144 892 (+9 093)
⚡️Соғайганлар ➖ 21 140 (+3 141)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 637 (+123 )

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖106 498 (+7 099)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 14 027 (+846)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 10 406 (+540)
4. 🇲🇩 Молдова ➖ 3 897 (+126)
5. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 3 402 (+264)
6. 🇦🇲 Арманистон ➖ 2 066 (+134)
7. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 2 046 (+29)
8. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 1 804 (+38)
9. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 746 (+16)


------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


⚡️⚡️ UZ: Шуни алоҳида эътиборга олиш лозимки, фуқароларга шахсий автомобилларидан фақатгина эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади.

Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак.

⛔️ Мазкур тартибни бузган фуқаролар карантин талабларини бузган ҳисобланади ҳамда тегишли равишда жавобгарликка тортилади.

❗️ Улар бошқарувидаги автотранспорт воситаси эса жарима майдончасига қўйилади.

~~

------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


2020 йил 29 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2002 нафарни ташкил қилмоқда.

------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУХОРОДА 11 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ ТУЗАЛГАНЛАР 1000 НАФАРДАН ОШДИ

Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 11 нафар бемор тўлиқ соғайди. Шифо топганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 3 нафари Тошкент шаҳридан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидан 2 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.
Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 289 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 300 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1005 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


БУГУН 100 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 992 НАФАРГА ЕТДИ

Бугун ҳам ўтган кунлардаги каби коронавирус инфекциясига чалинган кўплаб беморларнинг соғайиб чиқишаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Барчамиз учун қувончли бўлган ушбу жараёнда шифокорларимизнинг ҳиссаси улкан эканини, яна бир бор, алоҳида эътироф этиш жоиз.

Шифокорларимизнинг машаққатли меҳнатлари билан бугуннинг ўзида 100 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 992 нафарга етди.

Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган репортажни томоша қилишингиз мумкин.

------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


🇺🇸 АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олидини олиш Маркази коронавирус белгилари сифатида яна олтита аломатни қўшимча равишда қайд этди. Бу аломатлар коронавирус таъсир кўрсатгандан сўнг 2-14 кундан сўнг пайдо бўлади — беморлар айнан шу белгилар ҳақида тез-тез шикоят қилишган.

Аввал қуйидаги аломатлар ажратиб кўрсатилган:

▫️Юқори тана ҳарорати
▫️Йўтал
▫️Нафас олишнинг қийинлиги

🔻26 апрелдан бошлаб, қуйидаги аломатлар ҳам ажратиб кўрсатилди:

▫️Титроқ
▫️Титраб қалтираш
▫️Мушакларда оғриқ
▫️Томоқда оғриқ
▫️Таъм билишнинг йўқолиши
▫️Ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши

Ушбу аломатларнинг барчаси биргаликда ёки алоҳида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Агар уларнинг бир нечтаси намоён бўла бошласа, зудлик билан шифокорга мурожаат этиш тавсия қилинади.

------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


❗️Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони — 880 нафарга етди.

------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


❗️Ўзбекистонда 2020 йил 27 апрель соат 10:00 гача бўлган ҳолат:

☣️ COVID-19 билан оғриган жами беморлар — 1887

✅ Тузалганлар — 789

🔲 Вафот этганлар — 8

⭕️ Айни пайтда даволанишда — 1090

------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


2020 йил 25 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1862 нафарни ташкил қилмоқда.
------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


Коронавирусдан соғайганлар сони:

жами — 707
бугун — 86

Ўзбекистон ҳудудида
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️


⚡️Саккизинчи ўлим: коронавирус аниқланган ангренлик бемор вафот этди

Шу йилнинг 19 апрель куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи Ф. (аёл) вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўта оғир аҳволда ётқизилган ва сунъий нафас олиш аппаратига ҳам олинган. Тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шундан сўнг унга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли тиббиёт клиникасига ўтказилган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, икки томонлама бронхопневмония, ўткир респиратор дистресс синдром, гипертония касаллиги иккинчи босқич, хавф 4, семизликнинг 3 даражаси бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, даволаниш давомида ҳамиша сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.

Ўтказилган муолажаларига қарамасдан бемор ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас, ўпка-юрак ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди.

Юртдошимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга ўзи шифо берсин.


------------------------------------------------------
📌Ишончли манба:
@koronavirusinfouz_karona_virus
ёлғон хабарлардан эхтиёт бўлинг‼️

Показано 20 последних публикаций.

324

подписчиков
Статистика канала