Наманганда 2-гуруҳ ногиронини поезд босиб кетди
2-гуруҳ ногирони бўлган фуқаро поезд уриб юборилиши натижасида ҳалок бўлди. Маълум қилинишича, ҳодиса 10 январь куни Наманганда содир бўлган. Таъкидланишича, поезд машинисти 35 ёшли Ш.Ш. бошқарувидаги юк поездини 20 та вагони билан бирга Ғунча шаҳарчаси ҳудудидан ўтувчи “Чортоқ-Наманган” бекатлари оралиғидаги 96 км. 2-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 2-гуруҳ ногирони (кар-соқов) 31 ёшли З.Я.ни уриб юборган. Оқибатда З.Я. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят Транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
http://effect.uz/n/2826
https://t.me/joinchat/AAAAAE8CXYUJP6wxxDee_w