Бу ҳақиқатан ҳам шедевр. @xushnudbek тўғри айтяпти.
Миробод туманида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар бир муаммо устидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат йўллаган. Шаҳар ҳокимлиги мурожаатни Миробод туман ҳокимлигига туширган, Миробод тумани ҳокимлиги эса мурожаатда кўрсатилган масала бўйича ваколатли эмаслигини айтиб, жавоб хати охирида шундай қўшимча қилган: «Шу сабабли мурожаатингиз бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат этишингизни маълум қиламиз».
Барака топкур Миробод тумани ҳокимлиги, шу масала туман ҳокимлигида эмас, шаҳар ҳокимлигида ҳал этиладиган бўлса, фуқароларга шунақа аҳмоқона жавоб йўллаганча мурожаатни шаҳар ҳокимлигига қайтариб жўнатсанг бўлмайдими? Шаҳар маъмуриятига гап қайтариб бўлмайди-ю, лекин халқнинг устидан кулиш мумкинми, а? Мана оқибат — энди халқ сенинг аҳмоқона жавобинг устидан куляпти.