Спорт кунинг кимларга қолди ?
Туризм ва спорт вазирлигининг ишчи гуруҳи хозирда вилоятларда спорт таълим муассасаларининг фаолиятини ўрганмоқда. Мана шу ўрганишлар юзасидан жуда ҳам кўп эътирозли фикрлар билдирилмоқда. Эътирозларнинг аксариятида ишчи гуруҳ раҳбарининг спорт таълим муассасалари раҳбарларига қўпол муносабатда бўлаётганлиги, турли ғайритабий жазолар қўлланаётганлиги (видео ва аудио ёзувлари ҳам бор дейишди), спорт соҳаси вакилларига паст назар билан қараётганлиги, тирноқ остидан кир қидираётганлиги тўғрисида бўлмоқда. Бош бошқармалар ҳам "Опа" нимага эътироз билдирса ҳам умуман тортишманглар деб маслаҳат бераётган экан.
Биз қайси замонда яшаяпмиз, спорт соҳаси вакиллари индамасми айтганинигизни қиладиган ёки қўрқитиб қўймоқчимисиз?
Опа асосан хожатхона, ювиниш хоналари, кийиниш хоналари, ошхоналар, ер тўлалар, чордоқлар,чиқинди хоналарнинг ҳолатини ўрганаётган экан. Спорт бўйича эришган натижанг, амалга оширган ишларинг иккинчи даражали (копейка) экан. Спорт жиҳозлари эскирган бўлса "нега эскирган, нега тузатмагансан", қўл бола ясалган жиҳозларни кўрса (масалан баллон ва кувалда) нега булар спорт залда туради деб эътироз билдириб расмга олар экан. Ҳеч қандай изоҳлар, тушунтиришлар ёрдам бермасмуш. Аниқлаган камчиликларини бажариш учун муддат бериб, хисобот бериш талаб этилаётган экан. Айрим аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун 100-200 млн.сўм маблағ талаб этилади, маблағни қаердан оламиз, мажбурлигимиздан ишчи-ходимлардан пул еғяпмиз дейишаяпти. Оддийгина канцтоварларга пул ажратмаган молия хожатхона таъмирига маблағ ажратадими дейишмоқда. Илгари ҳам вазирликдан масъуллар, ҳаттоки вазирни ўзи ҳам бир неча бор келиб кўрган спорт иншоотларини, улар ҳам камчиликларни аниқлашарди, лекин имконсиз бўлган топшириқлар беришмас эди дейишмоқда.
Ҳуллас
Бир неча ойдан бери кузатишларимга таяниб шуни айтмоқчиманки, Туризм ва спорт вазирлиги қўшилган бўлсада, собиқ туризм қўмитаси раҳбарияти ҳанузгача спортга салбий кўз билан қарамоқда. Бир оила сифатида кўришмаяпти. Спорт соҳасини қора қилиб кўрсатишга уринишлар бўлмоқда назаримда. Вазирликнинг ўзида ҳам зиддият бордек гуё. Бу эса ўз навбатида вилояларда ҳам кузатилмоқда.
Ишчи гуруҳ фаолиятига келадиган бўлсак, ишчи гуруҳга спортнинг оғир ва енгилини кўрган, соҳада тажрибаси бўлган, муаммоларини биладиган, мулоҳазали мутахассис раҳбарлик қилиши керак эмасми? Ишчи гуруҳ раҳбарига қандай бўлсада, камчилигини топиб ишдан олиш, қўполлик қилиб қўрқитиб қўйиш топшириғи берилганми?
Ишчи гуруҳ раҳбарига мурожаатим.
Туризм ва спорт инфратузилмасига жавобгар бўлсангиз, хожатхоналарни, ювиниш ва кийиниш хоналарини таъмирлаш учун маблағ ажратишга ёрдам беринг. Сув уёқда турсин қишда газ, свет бўлмайдиган, ёмғир ёғса чакки ўтадиган спорт залларига ёрдам беринг. Ўқувчилар ётадиган ётоқхоналарга ётоқ жиҳозлари, спорт залларига сифатли спорт жиҳозлари ажратилишида кўмак беринг. Президент Ш.Мирзиёев спорт жиҳозларини харид қилиш учун ажратилган маблағни ҳудудларни ўзига бер деганига ярим йил бўлди. Йил тугаб бормоқда, спорт жиҳозлари қани, қачон харид қилинади? Бу йил ҳам енгил атлетика ва спорт ўйинларига ихтисослаштирилган спорт мактабларига гимнастика гилами, бокс ринги, татами, сузиш очкиси бериладими?
Сиз ҳам келиб уч ой спорт мактабида директорлик қилинг, сайловга, пиллага, пахтага, ғаллага, ёшлар, аёллар дафтарларига бириктирилганинигизда ҳақиқий муаммолар қаерда эканлигини биласиз.
Соҳани билмасангиз, тушунмасангиз илтимос тан олиб, мутахассислар фикрини ҳам эшитинг, уларнинг ҳам дарди йиғилиб қолган. Спорт фақат хожатхонадан иборат эмас унинг бошқа оғир муаммолари ҳам бор.
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИШ УЧУН ЛИНК https://t.me/vezuz