"VERUM" адвокатлик фирмаси / "VERUM" Адвокатская фирма


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


✅ Профессионал адвокатлар хизмати;
✅ Корхона учун юрист хизмати;
✅ Бир маротабалик юридик ёрдам;
✅ Ўзбекистондаги ва Халқаро низолар бўйича суд ишларини олиб бориш;
Шартнома ва пуллик юридик хизмат учун:
@advokatlik_xizmati
@verumlf (ru)
@verum_info

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


❗️ Очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилишга қуйидаги тартибда йўл қўйилади:

🔹
фуқаролик ишини кўриш пайтида — суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан;

🔹 жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида — суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан;


❗️ Oчиқ суд мажлисида аудиоёзувни амалга оширишга қуйидаги тартибда йўл қўйилади:

🔹
фуқаролик ишини кўриш пайтида — суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан;

🔹 жиноят иши ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида - суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Қароридан


"⚖️ VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

🌐
@Verumlf_uz


#Биласизми

Алимент тўлайдиганлар чет элга чиқишлари мумкинми?

❗️ Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт.

✅ Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши ва алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.


🔵 Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса, шахс алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш мажбуриятидан озод этилади.

"⚖️ VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

🌐
@Verumlf_uz


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ёшларни касбга ва чет тилларига ўқитиш тизими такомиллаштирилади

“Ёшларни касбга (мутахассисликка) ва чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (213-сон, 17.04.2024 й) қабул қилинди

🔰Унга кўра, Фуқароларни (ёшларни) чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш марказини (Марказ) ташкил этилади.

✔️ Профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларни касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади Хорижда ишлаш истаги бўлган Ўзбекистон фуқароларини иш берувчилар томонидан танлаб олиш жараёнларини ташкил этиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

📄 Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги ҳужжат берилади.

📁Ўқув курсларида кадрларни тайёрлаш бир йилгача бўлган таълим дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

✅ Ўқув курслари доирасида таълим олувчилар инглиз, немис, япон, корейс, араб ва бошқа талаб юқори бўлган чет тилларига ўқитилади.

📌 Профессионал таълим муассасаларига жалб этилган таълим олувчилар чет тилини мустақил равишда ўрганиб, халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификатни тақдим этган тақдирда, таълим олувчи томонидан чет тилини ўқиш учун сарфланган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда хорижий давлатга ишга жалб қилинадиган фуқаролар учун чет тили бўйича камида B2 даражадаги, “Ausbildung” (дуал таълим шакли) асосида хорижга кетадиган фуқаролар учун немис тили бўйича камида B1 даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олиш талаб этилади.

🔍Ўқув курсларига жалб қилинган педагог кадрларга фаолият самарадорлигидан келиб чиқиб, ҳар ой ойлик маошининг 100 фоизигача миқдорда устама тўланади.

"⚖️ VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

⚖️ @Verumlf_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Автомобилларга «қизил», «сариқ», «яшил» экологик стикерлар берилади

🔹 Энди ҳайдовчилар исталган жойда ҳам ҳаракатлана олмайдиларми?

🔹 Автомашиналар экологик экспертизадан ўтказиладими?

🔹 Эски машиналарни янгисига алмаштириш учун давлат томонидан субсидиялар ажратиладими?


👆 Бу саволлар сизларга қизиқ бўлса, видеони охиригача кўринг. Бу ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз.


"⚖️ VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

🌐
@Verumlf_uz


Репост из: VERUM BUSINESS
#Бизнес #тадбиркорлик #юридик_шахс

😄 Юридик шахсларнинг турлари

🪧 Фуқаролик кодексига кўра, фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилотлар (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин.

💰 Фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган яъни тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва шу каби қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқача шаклда тузилиши мумкин.

🏛 Фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган яъни тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса шаклида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқача шаклда ташкил этилиши мумкин.

📁 Тижоратчи бўлмаган ташкилот ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
Юридик шахслар уюшмалар (иттифоқлар)га ва бошқа бирлашмаларга Қонунга мувофиқ бирлашишлари мумкин.

☑️ Юридик шахс Фуқаролик кодекси, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек устав ва бошқа таъсис ҳужжатлари асосида иш олиб боради.

📁 Асос: Фуқаролик кодекси 40-моддаси

"⚖️ VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси.

@Verum_business


#Биласизми

✅ Қонунчиликка кўра, уй-жойга муҳтож, жумладан хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган "Аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳамда жойлардаги ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган.

"⚖️ VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

🌐
@Verumlf_uz


Репост из: VERUM BUSINESS
Тадбиркорлик субъектларидан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш тақиқланади

🔵 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 241-10 моддасига кўра тадбиркорлик субъектларидан қонунчиликда назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиб олиш, худди шунингдек қонунчиликда назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

💬 Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Агар фаолиятингизда мана шундай ҳолатларга дуч келаётган бўлсангиз,
- "Тадбиркор виртуал офиси",
- "1100" ишонч телефонига мурожаат қилинг!

"⚖️ VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

@Verum_business


Репост из: VERUM INFO
Вазирлар_Маҳкамасининг_2024_йил_16_апрелдаги_204_сон_қарори.pdf
701.2Кб
“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (иловалари билан).

@Verum_info


Репост из: VERUM INFO
Газ

Ҳукумат қарорида табиий газ етказиб бериш нархидаги ўзгаришлар ҳам белгиланган.

Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз, яъни бир кубометр учун 1 500 сўмдан қолмоқда.

Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 800 сўмдан қолмоқда.

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, ноябрь-февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб тегишли нарх белгиланмоқда.

⁃ ойига 500 куб метргача – 650 сўм;
⁃ ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
⁃ ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
⁃ ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
⁃ ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлашлари белгиланмоқда.

Март – октябрь ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайди.

⁃ ойига 100 куб метргача – 650 сўм;
⁃ ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
⁃ ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
⁃ ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
⁃ ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлайдилар.

⁃ Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 1 600 сўм этиб белгиланяпти.

⁃ 2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб эса автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 1 800 сўмдан етказиб берилади.

@Verum_info


Репост из: VERUM INFO
Электр-энергия

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 1 майдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан қолмоқда.

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

⁃ ойига 200 кВт·соатгача – 225 сўм;
⁃ ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 450 сўм;
⁃ ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 675 сўм;
⁃ ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 787,5 сўм;
⁃ ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

⁃ ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
⁃ ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
⁃ ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
⁃ ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
⁃ ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 900 сўмдан қолмоқда.

❗️Қарор билан 2025 йилнинг 1 апрелидан нархлар яна оширилиши белгилаб берилди.

Хусусан, 2025 йил апрелдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1 000 сўм этиб белгиланяпти. II гуруҳ истеъмолчилар учун ҳам бир киловатт·соат электр энергияси 1000 сўмдан етказиб берилади.

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

⁃ ойига 200 кВт·соатгача – 300 сўм;
⁃ ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 500 сўм;
⁃ ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 750 сўм;
⁃ ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 875 сўм;
⁃ ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 000 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

⁃ ойига 200 кВт·соатгача – 600 сўм;
⁃ ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 1 000 сўм;
⁃ ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 500 сўм;
⁃ ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 750 сўм;
⁃ ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 2 000 сўмдан этиб белгиланяпти.

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи ҳам кейинги йилнинг 1 апрелидан эътиборан бир кВт·соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан тўлайдилар.

@Verum_info


#юридиклуғат

🖊 Манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.

"⚖️ VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

@Verumlf_uz


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🏢 Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади

🖊️ Qarorga ko‘ra, 2024 yil 1 iyuldan boshlab Kompaniya tomonidan qo‘llab-quvvatlash choralari Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingi asosida taqdim etiladi.

📄 Экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан тақдим этилаётган субсидия ва преференциялар Тарифлар ва савдо бўйича бош битимга (GATT) ҳамда Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимга (ASCM) мувофиқлаштирилади.

✅ Савдо-саноат палатаси Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг бошқарувини вақтинчалик амалга оширади.

🏤 Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади.

"⚖️ VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

🌐
@Verumlf_uz


Бир ойга қанча миқдорда электр энергия сарфлайсиз?
Опрос
  •   201 кВт•соатга етмайди
  •   201-1000 кВт•соатгача
  •   1001-5000 кВт•соатгача
  •   5001-10000 кВт•соатгача
  •   10000 кВт•соатдан кўп
  •   Эътибор бермаганман.
82 голосов


#биласизми

⚖️ Бола ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан қилинадиган суиистеъмолликлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

🔰 Боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганда, шу жумладан, ота-она (улардан бири) болани тарбиялаш ва таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда ёхуд ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганда бола ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб, васийлик ва ҳомийлик органига, ўн тўрт ёшга тўлгандан кейин эса, мустақил равишда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

⚖️ "VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

@Verumlf_uz


Сиз учун фойдали бўлган онлайн платформалар

🔹
talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz — таълим кредити олиш учун;

🔹 online-mahalla.uz — белгиланган йўналишлар учун субсидия (асосан маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси томонидан хулоса берилиши керак бўлган субсидиялар) олиш учун;

🔹 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича платформа;

🔹 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

🔹 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

🔹 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

🔹 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари;

🔹 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

"⚖️ VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

🌐
@Verumlf_uz


#Биласизми

🔹 Қонунчиликка кўра, автомобиль бензини сотиб олиш бўйича қуйидаги шахслар учун ойлик пул компенсациялари тўловлари жорий этилган:

- уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

- уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

- меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;

- I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.


📃 Бунда, к
омпенсация суммасининг миқдори ҳар чоракда чакана савдодаги автомобиль бензини (чакана савдода энг кўп тарқалган) муайян маркасининг ўртача сотиш нархидан келиб чиқиб, 20 литр автомобиль бензини қиймати миқдорида Идоралараро тариф комиссияси томонидан белгиланади.

"⚖️ VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

🌐
@Verumlf_uz


#юридиклуғат

Кафиллик — учинчи шахснинг бошқа шахс кредитори олдидаги мазкур шахснинг кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлари бўйича тўла ёки қисман жавобгар бўлиш мажбуриятидир.

🌐 @Verumlf_uz


#амалқилинг

🔰 Иш берувчи у давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ёки иш берувчилар — жисмоний шахслар учун меҳнат шартномаси (контракти) тузилган санадан бошлаб 15 иш кунидан кечикмай меҳнатда шикастланиш, касб касаллиги ёки унинг меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача шикастланиши муносабати билан ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни қоплаш бўйича ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши шарт.

"⚖️ VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

🌐
@Verumlf_uz


#биласизми

❗️ Аэропортларда, вокзалларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, бозорларда ва савдо мажмуалари ҳудудларида, шунингдек уларга туташ ҳудудларда, автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида, кўчаларда, стадионларда, бекатларда, йўлларнинг қатнов қисмида, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

"⚖️ VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

🌐
@Verumlf_uz


#юридиклуғат

📃 Давлат мулки — республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулки (муниципал мулк)дан иборат бўлган оммавий мулк шунингдек, давлат ташкилотлари, корхоналари ва муассасалари ҳамда хўжалик жамиятларига тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат мулки.

"⚖️ VERUM" адвокатлик фирмаси — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

🌐
@Verumlf_uz

Показано 20 последних публикаций.