Эртадан ароқ ичмайсанлар!Америка 1919-йилда алкогольни кескин таъқиқловчи қонун қабул қилади:
— Ичиш;
— Сотиш;
— АҚШга олиб кириш қатъиян ман этилади.
Ислоҳот учун ўрнатилган қонун тескари натижа беради:
1. Одамлар уйида қўлбола маст қилувчи ичимликлар тайёрлашни бошлашади. Талабга жавоб бермайдиган бу ичимликлардан кўплаб инсонлар заҳарланиб ўлади;
2. Канада ва Мексикадан ноқонуний йўллар билан ароқ олиб кириш — контрабанда кучайиб кетади. Қора бозорлар кўпаяди;
3. Алкоголга талабни кўрган — мафиалар бор эътиборини ноқонуний спиртли ичимликлар бизнесига қаратади. Катта даромад кўради;
4. Фуқаролар эса давлатдан норози.
Америка хато қилган эди:
Инсонларни ўзгартирмасдан туриб, қатъий жазо ва таъқиқлар жорий қилиш — иш бермайди.
1933-йилда қонунни бекор қилади.
Балки шу сабабли ҳам Ислом маст қилувчи ичимликни 3 босқичда йўқ қилгандир..
Биз жамият қон-қонига сингиб кетган муаммоларни осонликча ҳал қилмоқчи бўламиз:
— Коррупцияни қандай йўқ қилсак бўлади?
— Пора олганга ўлим жазоси тайинлаймиз, тамом вассалом!
Шу каби саёз фикрлайдиганлар учун Монтескенинг зўр гапи бор:
“Агар коррупцияга ўлим жазоси белгиланса, одамлар ўша жазодан қочиш учун ҳам пора беради".
Фарзанд тарбиясида ҳам шундай:
Бола 20 га чиққунигача тарбияси билан ҳеч ким қизиқмайди. Энди суяги қотганида бирдан кескин чекловлар билан болани тарбияламоқчи бўламиз.
Хуллас, нима демоқчиман?
Муаммолар — мураккаб:
Кескин ва тезкор чоралардан кўра, онгли ва изчил ёндашув самаралироқ бўлади!
@Ustoz_kundaligi