Тез- тез бериладиган саволлар:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК?
Касаллик қандай юқади?
❗️ Маълумки, коронавирус инфекцияси ҳаво-томчи ва мулоқот (контакт)йўллари орқали юқади.
Вирус ҳавода айланиб юрмайди, балки одамдан одамга юқади.
Вируснинг узоқ масофадан юқиш эҳтимоли жуда паст. Вирус одам йўталганда ёки аксирганда юзага келадиган
томчиларда бўлади.
Масофа - хавфсизлик гарови бўлиб, эпидемик занжирни узиш омилидир
☝️Агар сиз йўталган ёки аксирган бемордан икки метрдан ошиқ
масофада бўлсангиз, инфекция сизга юқмайди.
🤝
Контакт – коронавирус инфекциясини юқтиришнинг
асосий йўли ҳисобланади.
❗️ Аксарият ҳолларда вирус касалланган одамнинг нафас
йўлларидан чиққан ажратмалар теккан предметларни (рўмолча, қўлқоп, телефон, эшик ва зинапоя тутқичлари, ҳайвонлар, гўшт, балиқ) ушлашдан сўнг кўз, бурун шиллиқ пардалари ва қўлларга юқади.
Ҳайвонлардан юқиши мумкинми?
❗️ Уй ҳайвонлари, масалан, ит ёки мушук коронавирус инфекциясини ташувчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида расмий
далиллар йўқ.
❗️ Бироқ, уй ҳайвонлари билан контактдан кейин қўлингизни
совун билан юришингизни маслаҳат бераман.
☝️Бу сизни уй ҳайвонларидан юқиши мумкин бўлган қатор
касалликлардан ҳимоя қилади.
Вирус мевалар орқали юқадими?
❗️ Меваларда вирус узоқ вақт сақланиб туролмайди, мевалар
орқали касалликнинг юқиши ҳақида далиллар йўқ.
☝️Эслатиб ўтамизки, меваларни яхшилаб ювиб, истеъмол қилиш ҳар доимгидек одат бўлиши керак.
Очиқ муҳитда вирус қанча яшайди? Қандай қилиб вирусни зарарсизлантириш мумкин?
❗️ Вирус 3 соатдан бир неча кунгача ташқи муҳитда, муайян
муддатлар ва бир қатор шароитларга боғлиқ ҳолда тирик
туриши мумкин. Масалан, ташқи муҳитнинг тури, ҳарорати ва намлигига боғлиқ.
Шунинг учун буюмлар сиртлари, эшик тутқичлари, техник
асбоблар, юз соҳаси билан контактда бўлганлиги учун мобил
телефонлар ва шунга ўхшаш буюмларни дезинфекция қилиш
муҳимдир.
Коронавируснинг инфекцияси туфайли келиб чиққан
касалликлар қайд этилган мамлакатлардан жўнатмаларни
қабул қилиш хавфлими?
❗️ Юқиш эҳтимоли жуда паст. Жўнатма орқали коронавирус
инфекцияси юқмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан бошқа давлатлардан товарларни олиб ўтиш ва ташишда ҳеч қандай чекловлар тавсия этилмаган.
Хитой Халқ Республикасига почта жўнатмалар юбориш ва қабул қилиш одатдагидек амалга оширилмоқда.
Ташхис қандай қўйилади?
Тест-тизим (ПЗР)
❗️ Дастлабки босқичда коронавирус инфекцияси бошқа
ўткир респиратор инфекциялар каби белгиларга эга.
Коронавирус инфекциясини фақат махсус тест-тизимлар
ёрдамида аниқлаш мумкин.
Аломатлари
✅Тана ҳароратининг кўтарилиши;
✅Қуруқ йўтал;
✅Нафас сиқилиши;
✅Ҳансираш ва касаллик қайд этилган давлатдан келганлиги
ёки ўша давлатдан келган одам билан контактда бўлганлиги.
Асоратлар
❗️ Одамларнинг 80 фоизида касаллик енгил кечади.
Коронавируснинг янги штаммлари оғир шаклдаги
пневмонияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун унинг хавфлилик даражаси юқори.
Ташхис
❗️ Агар сиз коронавирус касаллиги аниқланган мамлакатдан қайтган бўлсангиз ёки касалланган одам билан билан мулоқот қилган бўлсангиз, шифокорингизга бу ҳақида хабар беринг.
‼️ Карантин қоидалари юмшатилганига қарамасдан,
огоҳлик давр талаби эканлигини унутманг.
Ўзингиз ва яқинларингизнинг соғлиғини эътиборсиз қолдирманг!
@sokhiba_komilovna@vaksinauzb