Yangi Hayot


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбек ҳалқига хизмат қилиш учун ва Хуш Хабарни ўзбек тилида тарқатиш учун ташкил қилинган христиан канали.
Рус тилидаги каналим - @lifestyleinjesus

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




​​#савол_жавоб саҳифаси

Савол:

Салом акажон яхшимисиз ? Саволим шундан иборатки: мен имонга келганимга 1 йилча бўлди, лекин шу носвой чекишни ташлолмаяпман, 2-саволим, тавба қилдим лекин хали сувга чўмдирилмадим,шу хақидаям тушунча берсангиз. хар куни ибодат қиламан ишонаман, жавоб хам олганман, лекин шу носдан қутулаолмаяпман, нима маслахат берасиз ? Жавоб учун олдиндан рахмат !

Жавоб:

Демак саволингиз иккинчи қисмидан бошласак. Авваломбор, сизга бир нарса айтмоқчиман, ҳар қандай иллатидан қутқариш учун унинг ўрнига бирор-бир яхши одатига ўрганиш керак бўлади. Сиз имонга келиндингиз, бу анча яхши, чунки бу Исо Масиҳга ҳаётингизга кириш ва уни ўзгартириш учун замин яратди. Ҳар кунлик ибодатларингиз ва Каломдан насиҳат олиши бу йўлда сизга яхшигина кўмак бўлиши турган гап.

Энди сиз бир нарсани тушунингиз керак – сизнинг Исога келиши шайтонга ёқмади, ва у сизни ўз қўлидан осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. Энди ҳар қандай ҳаётий қадамингиз сизларнинг эски ҳоҳишларингиз ва Раббимиз Исо Масиҳ таклиф этаётган янгича ҳаёт тарзи ўртасида кечади. Бизлар буни “улуғ кураш” деб атаймиз, чунки бу кураш сизнинг жонингиз учун кечмоқда.

Лекин ишонинг, Раббимиз ҳам сиз учун қўлдан келганча курашмоқда, ва У ҳам энди сизни осонликча Ўз Қўллардан қўйиб юбормайди. Сиз маълум бир вақтни Исодан ташқари яшаган эдингиз ва Уни билмаган эдингиз, ва албатта шу вақт мобайнида носвой чекишдан ташқари яна кўпгина нохуш одатларни орттиргансиз. Буларни ташлаш учун маълум бир вақтни талаб этилади, лекин сиз биринчи қадамни қилгансиз. Сиз имонга келдингиз ва шу орттирган одатларни гуноҳ эканлиги англагансиз. Энди сиз Исога ишонишни давом этишингиз керак, чунки Раббимиз сизни бу иллатдан қутқаришга қодир. Ҳозир шайтон ичингизга шубҳаланиш ҳиссиётларни олиб киришга ҳаракат қилмоқда. Эҳтимол, сизга шу носвойни чекишни бас қилолмаяпман, демак Худо менинг ибодатларимни эшитмаяпти, ёки мендан анча норози деган ҳаёлларингизга келиши мумкин. Аммо, бир нарсани эсингизда тутинг: Раббимиз сизга қарши эмас, У сизнинг тарафингизда. У бизларнинг заифлигини яхши билади, шунинг учун мен сизни ҳозир бўшашмасликка, ва Худога умидни йўқотмасликка чақиряпман. Чунки буни қилмасангиз, фақат шайтон ютади шу ҳолатидан. Сизга маслаҳатим – ибодат қилиш, Каломни ўқиш ва Исога ишонишни бас қилманг! Ҳаттоки агар бирор нарса бир пастдан самарали кечмаётган бўлса сиз “Бу иш барибир менинг қўлимдан келади, Раббим менинг тарафида” деб айтдинг, ва бир кун келиб шу курашда албатта ғолиб чиқасиз. Ишонаверинг, Раббимиз ҳам сизнинг устидан қаттиқ меҳнат қилмоқда, ва ҳар қандай яхши одатингиз бу Унинг меҳнати натижасидир. Шунинг учун, Унга ишонишга давом этинг!

Иккинчи маслаҳатим – агар сиз бирор жамоатига тегишли бўлсангиз, дарров бирор хизматини ўз буйнига олинг! Чунки Исога хизмат қилаётган аста секинлик билан кўпгина салбий иллатлардан халос бўлмоқда. Агар жамоатингиз бирор хизмат таклиф қилса уни бажонидил қабул қилинг! Бу сизнинг фойдасига ҳам, атрофдагилар фойдасига ҳам ишлайди. Шу билан сизнинг ички табиатингиз кундан кунга Исо Масихникига ўхшаб кетиши аниқ. Чунки фақат Раббимизга хизмат қилаётган одамгина Унинг ёрдами билан кўп муаммоларни бартараф этишга қодир. Бу маслаҳатларни ҳаётингизга татбиқ этинг, ва ишонаманки сизнинг ҳаётингиз албатта ўзгариб кетади. Берилган саволларингизга жавобларим шу!






​​ПАРЕТО ТАМОЙИЛИ.

Бугун мен сизларга қизиқарли бир тамойилни эътиборинга келтирмоқчиман. Шу тамойилни ҳар қандай ўзини ҳурмат қиладиган тадбиркор, психолог, ва ҳаттоки жисмоний тайёргарлик билан шуғулланадиган мураббий билади. Бу тамойил “Парето тамойили” номи билан машҳур.

Бу тамойил ҳақида мен ортиқча сўзларсиз ва ибораларсиз, жуда ҳам қисқа ва лўнда, ва шу билан бирга тушунарли тарзда айтишга ҳаракат қиламан. Парето тамойили – бу эмпирик қоидаси (яъни, маълум бир тадқиқотлардан сўнг келиб чиққан қоида), бу номи италиялик машҳур социолог ва иқтисодиётчи Вилфредо Парето шарафига номланган эди. У ўзининг баъзи кузатувлардан сўнг, Италиянинг 80 фоиз бойликлари 20 фоиз аҳолисининг қўлларида жамланган экан, деган ҳулосага келди. Ундан кейин у шундай нисбатини ҳаётнинг кўпгина жабҳаларда аниқлаб топган. Ҳаттоки, у аниқлаб олдики, у экилган нўхатнинг 80 фоиз ҳосилини фақат 20 фоиз энг ҳаётчанлик нўхатнинг кўзоқлари берган эди.

Аслида, Парето тамойили ҳаётимизнинг кўпгина жиҳатларимизда кўришимиз мумкин. Масалан, ҳар бир тадбиркор бизнесдан 80 фоиз фойдасини ўзининг 20 фоиз доимий мижозлардан олмоқда. Парето тамойили бизларнинг эҳтиёжларимизнинг даврасини торайтирмоқда, ва агар бизларнинг эҳтиёжларнинг оз миқдорида қаноатлантирсак, бизнинг ҳаётимиз сифати 80 фоизга самаралироқ бўлади. Бошқа сўзлари билан айтганда, оз миқдордаги доимий ва керакли ҳаракатлар якунда кўп миқдордаги натижасини бериши мумкин.

Шу тамойил руҳий ҳаётимизга қанчалик тўғри келяпти? Руҳий ҳаётимизда ҳам 80/20 нисбатини топсак бўладими?

“Кичик ишда садоқатли бўлган одам катта ишда ҳам садоқатли бўлади” (Лқ. 16:10)

Аслида, муваффақиятли руҳий ҳаётининг сири бизлардан оз миқдордаги ҳаракатларни талаб қилмоқда. Агар бизлар кунида камида бир соат Худо билан мулоқотга ажратадиган бўлсак, бу бизнинг кунимизга жиддий таъсир ўтказмоқда, ва кўпгина ҳал бўлмайдиган масалаларга уларни ҳал қилиш йўлларни очиб бермоқда. Хизматимизда ҳам оз миқдордаги ҳаракатлар нафақат хизмати ўзини силжитмоқда, балки бизларга ҳам ижобий таъсирни ўтказмоқда, ва бизларнинг интеллектуал, руҳий салоҳиятларда ва бошқа жабҳаларда ривожлантирмоқда. Кичик ишларда садоқатлик бизларнинг руҳий мушакларни шуғуллантиряпти, ва бизларга ундан ҳам катта имкониятларга йўлни очиб бермоқда.

Кичик ишларда садоқатлик – бу ҳаётимизнинг устувор тамойилидир. Биз ўз ҳаётимизни нимага асосланаётганимиз анча муҳимдир. Дониёр пайғамбарнинг ҳикоясида менга ёқадиган нарса шуки, Дониёр пайғамбари ёш бўлишга қарамай, шоҳона егуликдан ва шаробдан булғанишни ҳоҳламади. Кичкина қарор, деб туюлиши мумкин. Лекин айнан шу қарор унинг руҳий ҳаётидаги муваффақиятларга асосий омили бўлди. Кичик бўлсада, лекин Худо томонига йўлланган қадам – бизнинг бўлажак фаровон ҳаётининг кафолатидир. Парето тамойили аслида Худонинг тамойилидир. Кичик ишларда садоқат бўлган одам кўпгина муваффақиятларга эриша олади.




​​#савол_жавоб саҳифаси.

Савол: Ассалому алейкум! Мен ўзим Тожикистонданман. Ҳозир мен руҳий курашни бошдан кечиряпман. Мен ва фарзандларим иймонлимиз, лекин эрим бундай эмас. Шу боис оиламда ҳозир катта муаммолар бўляпти. Эрим менга агар черковинга борсанг, уйдан ҳайдаб юбораман деяпти. Мен ажрашмоқчи эдим. Лекин Худога ибодат қилганимда, Худо менга йўқ деди. Лекин эрим ҳамон бизга черковга боришга йўл қўймаяпти. Менга анча қийин, ва нима қилишимни билмаяпман. Уйда қолишим керакми? Энди нима қилиш керак ўзи?

Жавоб: Берилган саволингизга сизга у ёки бу қатъий қадам қилинг деб, ҳеч ким маслаҳат беришга ҳаққи йўқ. Гоҳ у пастор бўлсин, гоҳ у психолог бўлсин, ҳаттоки сизнинг яқин дўстингиз ҳам бундай ваколатга эга эмас. Чунки бу сизнинг оилангиз ва ташқаридан ҳеч ким аралашишга ҳаққи йўқ. Шунинг учун, мен ҳам сизга бирор маслаҳат бериш шошилмайман, фақат сиз учун ибодат қилишим мумкин.

Сиз билан нима бўлаётганини яхши тушунаман, чунки ўзимизда Ўзбекистонда шундай ҳолатлар кўп учрайди, қачонки оилада эри иймонсиз, хотини эса иймонлидир. Мен ўзим Адвентист Черковга тегишлиман, ва Черковимиз фақат қуйидаги ҳолатларда оиласининг ажрашишига рози бўлиши мумкин (лекин тавсия қиляпти, ёки рухсат беряпти дегани эмас, лекин рози бўлиши мумкин)

1) Агар оилада хиёнат ҳолати рўй берган бўлса
2) Агар оилада аёлга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учрайдиган бўлса, ва масалан рафиқасининг ҳаётига ҳақиқатан ҳам хавф остида бўлаётган ҳолатида.


Қолган барча ҳолатларда “оила – бу нафақат ерда, балки осмонда тузилган аҳддир." Ва агар сизнинг ибодатингизга Худо “йўқ” деб жавоб берган бўлса, ва эрингиз билан ажрашишга йўл қўймаётган бўлса, демак Худо биладики, сиз шу синовдан ўтишга қодирсиз. Муқаддас Каломида шундай сўзлар бор:

“Сизлар тушган васвасага бошқаларнинг ҳам бошига тушган. Аммо Худо содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди. Васвасага бардош бера олишингиз учун керакли пайтда васвасадан қутилиш йўлини ҳам беради.” ( 1 Кор. 10:13)

Агар Худо сизга эрингиз билан ажратмаслик керак деб айтган бўлса, демак У биладики, ичингизда у синовдан ўтиш учун барча жиҳатлар ҳам, кучлар ҳам бор. Бу биринчидан. Иккинчидан эса, Раббимиз эрингизни севади, ва Ўз умрини сизнинг эрингиз учун берган эди. Шунинг учун, Унинг истаги, айнан сиз орқали эрингизга Хуш Хабарни очиб бермоқчи экан. Ким билади, балки эрингиз бир вақт келиб Исога ўз юрагини очиб берар, ва оилангизда умуман бошқача муҳит бўлиши мумкин. Ўз томондан, мен сиз учун ибодат қилишга тайёрман, ва сизга Худойимиз шу қийин ҳолатингизда сабр-тоқат ва куч-қувватини берсин, ва Эгамизга ишонишни бас қилманг! Берилган саволингизга жавобим шу.

ЭСЛАТМА. Каналда #савол_жавоб саҳифаси мавжуд ва сизлар қизиқтирган саволларингиз билан менга мурожаат қилишингиз мумкин. Саволларингиз бор бўлса, пастдаги “савол бериш” туғмачасини босинг!








​​ЯНГИ АҲДДА ҲУДО ЖАЗОЛАЯПТИМИ?

#савол_жавоб саҳифаси

Савол: Савол шундай, ҳозир янги аҳд. Ва отасининг гуноҳи учун боласини Ҳудо жазолайдими? Ҳудонинг сўзи бу ҳақда нима дейди?

Жавоб: Эски Аҳддан кейин Худо ўзгардими? Каломнинг айтишича: “Исо Масиҳ кеча, бугун ва то абад Ўшадир. У ўзгармайди.” (Ибр. 13:8) Бу дегани, Исо Масиҳ ҳамиша Ҳудо бўлган эди, Эски Аҳд пайтида ҳам, дунёмиз яратилишидан олдин ҳам. Ва Синай тоғида Мусо пайғамбарига айтилган қонунлар ҳам айнан У томонидан айтилган эдилар. Исо Масиҳ Ўзи Ҳудо бўлиб, Эски Аҳдда қабул қилинган ҳамма қонунларда иштирок этди. Ҳаттоки баъзан бизларга ғалати туюладиган вазиятларда, ва бирмунча шавқатсиз туюладиган Худонинг ҳаракатларида ҳам Исо Масиҳ Ота ва Муқаддас Руҳ билан иштирок этган эди.

Энди амрнинг ўзига эътибор берайлик, ва шундай жазонинг сабабини билиб оламиз. Бизлар бир нарсани тушунишимиз керак – Эгамиз фарзандларимизми беҳуда жазоламайди, бунга жиддий сабаб бор:

“Ўзларингизга ҳеч қандай бутни ясаманг, Осмонда ё ерда, ё ер остидаги сувда бўлган бирор нарсанинг шаклини ясаманг. Ўша ҳудолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатларини болаларига, набираларига ва чевараларига олиб келаман. Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганларнинг минг-минг авлодларига содиқ севгимни кўрсатаман.” (Чиқ. 20:4-6)

Кўриб турибмизки, амр шундан иборатки, одамлар ўзларига ҳеч қандай бутни ясамаслик керак эди. Чунки Худо Ўзидан бошқа худоларни чидаб турмайди, бошқа таржимасида “Мен Ўзига сўзсиз садоқатни ва итоаткорликни талаб қиламан” деб ёзилган. Аммо, агар шундай бўлмаса, одам ўз бошига лаънатни олиб келмоқда, ва бу лаънат унинг бошига ҳам, унинг авлодига ҳам тушиши мумкин. Бошқа сўзлари билан айтганда, агар ҳаётимизда Худодан бошқа сажда қиладиган бирор нарса ёки шахс бўлса-да, буни Эгамиз чидамайди, ва бизлар ўзларимиз ҳаётимизга лаънатларни олиб келамиз. Ва катта эҳтимол билан, фарзандларимиз ҳаётига ҳам.

Лекин , шу амрда огоҳлантиришдан ташқари яна баракали сўзлар ҳам мавжуд. “Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганларнинг минг-минг авлодларига содиқ севгимни кўрсатаман.” Аслида, Эгамиз бизларни лаънат қилишдан кўра дуо қилиш истаги кучлироқ. Муқаддас Китоб орқали Эгамиз, Мен аслида меҳримни кўрсатмоқчиман, ва шу меҳрим ва севгим минг-минг авлодларга тегишли мумкин, деб айтмоқда. Фақат бу меҳр ва севгига эга бўлиш учун битта шарти бор – Худони севиш ва Унинг амрларни бажаришдадир.

Шунинг учун, Эски Аҳд пайтида ҳам, бизнинг замонларимизда ҳам Эгамиз Ўз меҳрини бизларга ҳадя қилмоқчи. Ва агар бизларнинг томонида итоат ва содиқлик бўлмаса, шунда ҳаётимизга лаънат келиши мумкин. Аммо, агарки бизлар ўта гуноҳкор ҳаётини кечирган бўлсак, ва ёқимсиз нарсаларни қилган бўлсак, лекин тавбага келиб, ва Масиҳга ўз ҳаётини бағишлаб ва энди Худога буйсунадиган ҳаётини яшаётган бўлсак, у ҳолда шу лаънатлар бизларга насиб этмайди. Синовлар бўлиши мумкин, қийинчиликлар бўлиши турган гап, лекин Худонинг фарзандларнинг ҳаётида лаънатлар учун жой йўқ. Берилган саволингизга жавобим шу.

Эслатма. Каналда #савол_жавоб саҳифаси мавжуд. Агарда сизда саволларингиз бўлса, унда бемалол менга беришларингиз мумкин.
Саҳифанинг шартларини шу ерда


​​ТУРЛИЧА ФИКРЛАР.

“Орангизда келишмовчиликларнинг бўлиши табиий ҳол. Ахир, келишмовчилик бўлгандагина орангизда ким тўғри фикр қилаётгани билинади.” ( 1 Кор. 11:19)

Икки киши бир нарсага қараб, ўзларича баҳолаши мумкин. Шундай бўлиши мумкинми? Бемалол. Зеро, бунга ҳар кун дуч келамиз. Икки ҳил фикрлар – бу деярли ҳар қандай можаронинг асосидир. Ҳаттоки, агар одамлар орасида низо йўқ бўлсада, лекин икки ҳил фиклар бор бўлса, эртами-кечми орасида низонинг пайдо бўлиши эҳтимоли бор.

Бу ҳақиқат барчасига маълум. Аммо, буни тан бериш қийин масала. Айниқса, агар биз бир-бирига дуч келсак ва ҳар ҳил қадриятларга эга бўлсак, бу кўриниб турибди. Бир-бирига яқин бўлганлар орасида ҳар ҳил қадриятлар бўлса, бу бундан ҳам оғир.

Юқорида келтириб ўтган оятда, Павлус ҳаворийси бир-бирига анча яқин бўлган одамлар ҳақида сўз юритмоқда. Павлус ҳаворийси томондан асос солинган жамоатларда анча кескин, бир-бирига меҳр-муҳаббати муносабатига бўлиши уқтирилган эди. Улар ҳар кун бир-бирлари билан ўтказган эдилар, ва деярли ҳар кун бир-бирлари билан тушлик қилган эдилар. Улар бевосита Павлус ҳаворийсидан насиҳатларни олган эдилар (бизлардан фарқли равишда). Лекин, шунга қарамай, уларнинг орасида келишмовчиликлар бўлишига тўсқинлик қилмади.
Келинг, энди масиҳийлар орасида, ёки бирор-бир жамоатда бўлаётган турли ҳил фикрлар ҳақида сўз юритамиз. Бирор-бир жамоатда турли ҳил фикрлар бўлиши яхши-ми, ёмон-ми?

Павлус ҳаворийси юқоридаги оятда жамоатда турли ҳилдаги фикрларга баҳо бермаяпти. Яхши-ми, ёмон-ми – улар мавжуд, буни тан олишимиз керак. Савол бошқада – улар нима учун керак. Ва шу саволга Павлус қўйидагича жавоб бермоқда – “тўғри фикр қилаётгани билиш”, яъни ким ва ким ноҳақ эканлиги аниқлаш.

Бу ерда эса вазият биз учун сал қўрқинчли тус олмоқда. Агар орамизда турли ҳилдаги фикрлар бўлса, ёки, айтайлик, биздан кимдир бошқалардан фарқ қиладиган фикрни эга бўлса-ю, демак биздан кимдир ҳақиқатга яқинроқ, кимдир эса анча узоқ деган ҳулоса келишимиз мумкин.

Азизлар, менинг мулоҳазарим кимдир ҳақ, кимдир эса ноҳақ ҳақида эмас. Ва мен сизларни бундай фикрлашга ҳам чорлаш ниятим йўқ. Лекин бизларнинг фикрларимиз баъзан нотўғри бўлиши мумкин деган ҳаёлни эсимизда туриши керак. Буни қандай қилиб билиб оламиз?

“Ҳар бир яхши дарахт яхши мева беради, ёмон дарахт эса ёмон дарахтни беради. Яхши дарахт ёмон мевани беролмайди, ёмон дарахт ҳам яхши мевани беролмайди. Шундай қилиб, сохта пайғамбарларни меваларидан билиб оласизлар”. ( Мт. 7:17-18,20)

Аслида, ҳар бир фикрларнинг меваси ва оқибати бор. Бизлар ҳар қандай вазиятга қарашимиздан қатъий назар, эртами-кечми бизлар нимани эксак, шуни ўриб оламиз (Гал. 6:7). Келинг, бир мисолни келтириб ўтай.
Бугунги кунда, Муқаддас Китобнинг айрим тадқиқотчилар (дарвоқе, улар масиҳийлар бўлмаслиги ҳам мумкин экан) Каломда алкогол истеъмол қилишга аниқ таъқиқ йўқ деган фикрга келишмоқда. Боз устига, Муқаддас Китобда алкоголли ичимлик ва алкоголсиз ичимлиги ҳақида ўқишимиз мумкин лекин улар орасида қандай фарқ бор эканлиги тушуниш анча мушкул. Бугунги кунда Черков томондан таъқиқланган нарсалар кўп, лекин шу таъқиқларни Муқаддас Китобда тополмайсиз. Муқаддас Китобда таъқиқланмаган нарсалар, лекин Черков томонидан таъқиқланган нарсаларни масиҳийларга қилиш мумкин-ми, йўқ-ми?

Шу каби саволлар ҳақида соатлаб бош қотирса бўлади. Лекин, айтайлик, Черков муқобил вариантни қабул қилиб, алкогол ичимликларни “маълум бир миқдорида” истеъмол қилса бўлади, деган қарорга келса. Бу билан ҳозирги Черков қандай натижага эришади? Биринчидан, “маълум бир миқдорнинг” аниқ бир миқдори қанча эканлиги ҳеч ким ҳеч қачон айтолмайди. Иккинчидан, шундай қарорнинг натижаси қонунлаштирилган ичкиликбозлик бўлади. Ишонинг, шахсан менда бирор одам ўзининг миқдорини билади деган ҳаёлларда йироқман. Ҳаттоки, Исо Масиҳ билан юрганимизда ҳам бизнинг келгуси қадам кечади билмаяпмиз. Шунинг учун, бизлар учун шахсий фикрларни эга бўлиш муҳим, лекин шахсий фикрларимиз қандай оқибатларга олиб келади деб англаш ундан ҳам муҳим.

Эрта-ми, кеч-ми ҳар биримиз нимани экса, ўша меваларни ўриб оламиз. Шу мевамиз яхши, соғлом ва ҳар қандай савобли иш !


МАҒЛУБЛАР ҲОЛАТИ ЁКИ ЯНГИ ЙИЛНИ НИМАДАН БОШЛАЙЛИК.

Азиз дўстлар! Сизларни кириб келган Янги йил байрами билан чин дилдан табриклайман! Ўйлайманки, ҳар биримиз ўтмишда қолган 2019 йилнинг якунларни чиқариб, бўлажак йил учун сал бўлсада режаларни тузишга ҳам улгуришди. Шунинг учун, мен Янги йилнинг илк мулоҳазаларни айнан шу мавзуга бағишламоқчиман

Давоми




​​МАВЛУД БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН АЗИЗ БИРОДАРЛАР!

Ҳаётимда иккита буюк кун бор эди: биринчиси, менинг дунёга келган куним, иккинчиси қачонки мен бу дунёга келиш мақсадини англаганимда. Марк Твен

Ҳеч кимга сир эмаски, ҳар биримиз дунёга келган пайтида ҳаётимизнинг кейинги беш дақиқаси қандай кечишини ҳаттоки тасаввурга ҳам эга эмасмиз. Албатта, баъзида шундай бўлиши мумкинки, бирор бир чақалоқ туғилишидан олдин ўзининг ота-оналар томонидан исми, ва унинг бўлажак тақдир қандай кечишини аллақачон аниқлаб берилган. Ҳаттоки, баъзида чақалоқ туғилмасдан олдин унинг бўлажак турмуш ўртоғи ким бўлишини аниқ эканлиги учрайдиган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Аммо, гарчи чақалоқнинг келгуси тақдири кимдир томондан аввалдан ҳал бўлганига қарамай, бу унинг ҳаёти айнан шу тарзда кечади деб бўлмайди. Чунки, барибир ҳар бир инсон ўзининг ҳаётий йўлини танлаш ҳаққи бор.

Лекин, деярли икки минг йил аввал дунёмизга бир Чақалоқ келди. Ва бу Чақалоқ, биздан фарқли равишда, дунёмизга келиш мақсадини аллақачон билган эди. Унинг ҳаётий мақсади таҳсинга лойиқ дейиш мушкул. Чунки У ўлиш учун дунёга келди. Бундай ҳаётий мақсадини олижаноб деб тилимиз етмайди-ю, лекин Исо Масиҳ учун дунёмизга келиши, ҳар биримиз учун Ўз жонини бериши ва бу билан ҳаммамиз учун муҳим бўлган нажотини совға қилишидан юқорироқ ва устунроқ мақсади йўқ эди. Исо бунинг ҳаммаси, бизлар У учун муҳим ва қадрли бўлганлигимиз боис, амалга оширди.

Мен ҳозир Мавлуд Байрами доирасида янграётган ва ҳаммага маълум бўлган воқеаларда тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Шахсан мени кўпроқ бошқа нарса ҳайратга солмоқда, яъни Исо Масиҳнинг Ўзида Илоҳий ва одамий табиатлари мўъжизали, сирли ва ақлга сиғмайдиган тарзда бирлаштирилган эди. Бундай мўъжизани дунёмиз азалдан гувоҳ бўлмаган эди, ва энди ҳеч қачон гувоҳ бўлмаса керак.
Шунинг учун бу Байрам шахсан мен учун муҳим саналади. Мени кўпроқ шу байрам давомида содир бўлаётган баъзи бир кўнгилочар нарсалари ёки болалар учун мўлжалланган махсус дастурлар эмас, балки Исо Масиҳ орқали Самовий Отамиз бизга яқинроқ бўлди деб, шу факт мени анча руҳлантиряпти. Қудратли Ҳудо инсон бўлиб дунёга келди, ва Ўзининг ердаги ҳаётини чақалоқ сифатида бошланди. У шинам ва ҳашаматли саройларда эмас, балки молларга мўлжалланган хонасида туғилди. У шу йўлни мен учун босиб ўтди. Сен учун. Ва ҳаммамиз учун.

Бу байрам ҳаммамиз учун ўзгача бўлсин! Бизлар бугун хурсанд бўлмасак бўлмайди, чунки ўз вақтида шу байрам бутун Коинот учун аҳамиятли бўлиб қолди, ҳамма фаришталар ва Ҳудонинг мавжудотлар учун. Аммо ўша пайтда бир нечта чўпонлардан ва шарқдан келган мунажжимлардан ташқари бошқа ҳеч бир одам ушбу воқеага жиддий эътибор қаратмади. Лекин бу Мавлуд мўъжизаси бизлар учун содир бўлди. Келинг, шу байрам бизларнинг эътиборидан четда бўлмасин, ва бу кунда хурсанд бўлайлик! Зеро,Исо Масиҳ энди чақалоқ эмас-у, балки Самовий Тахтда ўтирадиган ва шон-шуҳратга сазовор бўлган Қудратли Подшоҳдир. Истардимки, буюк Тангримиз юракларингизда муносиб ўрнига эга бўлсин, ва бу билан ҳаётингизга Самовий марҳаматлар булоғини очиб берсин!


Мир Вам!

Радуйтесь всегда в Господе (Фил.4:4) 😊
Новая подборка христианских каналов от @PodborkaChristian

🔥@Zionyouth – Развитие, инструменты и все необходимое для плодотворного служения молодому поколению.

🌍 @christliche_medien – Christliche Medien ist ein Kanal auf dem verschiedene Christliche Kanäle für Hörbücher, Predigten und Lieder, Hörspiele... finden, портал христианских каналов.

👨🏻‍🦱 @FatherAzik – канал о жизни отца шестерых детей.

💡 @BibleBlog – Размышления по книгам священного Писания в хронологическом порядке. Теперь становится понятно, откуда гениальные люди человечества черпали свои глубинные мысли и вдохновение.

🎥 @rcr_ru – служение Студии РХР: живые свидетельства, проповеди Ярла Пейсти, ГРАНЬ и другое.

❤️ @ibsucentr – канал о Божьей любви, свободе во Христе, духовном росте, а также христианская музыка.

🗝 @Crimea2017 – Библейские пророчества в деталях, захватывающие символы книг Даниила и Откровения, авторские иллюстрации.

🎧 @lecanzonideicristian2 Христианская музыка, клипы. Есть возможность сделать свои авторские песни.




​​#савол_жавоб саҳифаси

Савол:

Men xech qaerda ishlamayman shuning un õnlik tashamayman ln oldimda bor bõlgan payt qanchadir ajrataman. Doim õylayman qanday õnlik ajratishni. Kn puldan nimadir chiqim bõlsa bekorga jarimami yo kasal bõlibmi kn vasvasaga tushaman, shu õnlik tashlamaganim uchunmi deb. Iltimos shu savolimga javob bering.



Жавоб:

Саволингизга жавоб сифатида дарҳол айтмоқчиманки, ўнлик бу Сизнинг ажратилган пулнинг фақат 10 фоизи эмас, балки Эгамизга сажда қилишдир. Ва агарда сиз ўнликни ажратмасангиз, Сиз Худога тўлиқ сажда қилдим дея олмайсиз. Муқаддас Китоби бу ҳақда шу дейди:


“Ер ҳосилидан ва дарахт мевалардан олинган ушр (ўнлик) ҳам Эгамизникидир. Булар Эгамиз учун муқаддасдир.”(Лев.27:30)

Ўша пайтда Худонинг халқи фақат ер мевалари етиштирилганлиги ва чорвачилик қилганлиги билан кун кўрганлиги боис, Эгамиз буни инобатга олиб, улар айнан шу мевалардан ва чорвадан ўнлик Унга тегишли эканини айтди. Бу тамойил асрлар давомида сақлаб қолинган. Худонинг халқи ўнликни ҳамма нарсалардан олиб келишга ҳаракат қилган. Фарзийлар, масалан, ўнликни ҳаттоки ўтлардан ажратишга ҳаракат қилишди, гарчи Эгамиз бундай буйруқ бермаган бўлсада, лекин Исо Масиҳ бундай тиришқоқлигини танқид қилмаган эди.

Ўнлик масаласида Раббимиз билан муносабатлар биринчи ўринда туради. Агарда улар ҳаётингизда биринчи ўринда турса, сиз албатта доимий даромадни ҳам, ундан ўнликни ажратиш йўлини ҳам топа оласиз. Шуни ёдда тутишимиз керакки, агарда мен иймонли бўлсам, мен Худо билан Аҳдда яшайман. Шу аҳд эса ўзаро мажбуриятларсиз бўла олмайди. Буни билган ҳолда, ўз вақтида улуғ оталаримиз ва пайғамбарлар Ҳудога нафақат ўзининг айтган сўзлари билан ёки қилган ишлари билан, балки ажратилган ушр-ўнлик билан сажда қилиб эдилар.

Энди сизнинг “кутилмаган чиқимлар ва ҳаражатларим ўнликни қайтармаслигим билан боғлиқ-ми, йўқми”, деган саволингизга келсак. Биласизми, менимча сизларнинг шу чиқимларингиз ўнлик билан эмас, балки сиз катта эҳтимол билан эга бўлаётган маблағни тўғри тасарруф қилишни, ва режалаштиришни билмаяпсиз. Мисол учун жарималар ўз-ўзидан чиқмайди, балки сиз коммунал тўловларни ўз вақтида амалга ошмаган эдингиз. Ўзи, барча режасиз ҳаражатлар бизларнинг ҳаётимиздаги пулга муносабатимиз нотўғри эканлиги англатади. Шаҳсан мен, ўз вақтида ўнликни доимо қайтарилганимни қарамасдан, қарзларим кўп эди, чунки мен шаҳсий маблағимни қандай қилиб тўғри тасарруф қилишни билмасдим.

Шунинг учун сизга иккита маслаҳатим бор:

Биринчидан, мен сизга имкони борича Эгамизга ўнликни ажратишни ўрганинг, деб маслаҳат бераман. Ҳаттоки ишсиз одамларда барибир қандайдир даромад манбаи бор, деб ўйлайман. Мисол учун, сиз уй бекаси бўлсангиз, ва фаақат эрингиз ишлаяпти, лекин ҳаттоки шу вазиятда ҳам фақат сизга тегишли бўлган пуллари бор. Ҳаётингизни ва шаҳсий даромад манбаиларни таҳлил қилиб, Эгамизга Унга тегишли бўлган ўнлик ажратишни ўрганинг.

Иккинчидан, сизда мавжуд бўлган маблағингиз тўғри тасарруф қилишни ўрганинг, ва учун Ҳудодан доноликни сўранг. Мисол учун, агарда сиз тез-тез касал бўлиб қолганингизни билсангиз, у ҳолда бир кун яшамасликка ҳаракат қилинг, “қора кунларга” маълум бир қисмини ажаратинг. Унда васвага тушиш учун пулингиз йўқ бўлиб қолади. Барча коммунал тўловларни ва барча турдаги солиқларни ўз вақтида тўланг, ва кейин жарималар ҳам бўлмайди. Дунёда айтилгандек “пуллар ҳисоб-китобни яхши кўришади.” Маъноси шуки, пуллар фақат уни қандай тўғри тасарруф қилишни биладиганлар орасида топилади. Эътибор берган бўлсангиз, барча бой одамлар аслида анча тежамкор одамлар, ва бекорга бир сўмни ҳам сарфламайдилар. Айтганча, бунга Муқаддас Китоб ҳам чорлайди, ва Муқаддас Китобнинг тенг ярми айнан шу саволларга бағишланган. Сизнинг шу муаммоларни ҳал этишга Ҳудо ёр берсин! Берилган саволингизга жавобим шу.


ЭСЛАТМА. Каналда #савол_жавоб саҳифаси мавжуд. Агар сизда саволларингиз бор бўлса, унда пастдаги “Савол бериш” деган туғмачасини босинг!





Показано 20 последних публикаций.

40

подписчиков
Статистика канала