#Кадровик
Сиртқи таълимда ўқиётганлар учун алоҳида ўқув таътиллари берилади
Иш берувчилар томонидан сиртқи таълимда ўқиётган ходимларга ўқиш даврида меҳнат таътилини олишни талаб қилишаётганини ёзишмоқда. Шу ўринда иш берувчиларга сиртқи таълимда ўқиётган
ходимларнинг ўқув таътили олиш ҳуқуқлари борлигини эслатиб ўтмоқчимиз.
Меҳнат кодексининг
385-моддасига асосан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учу
н ўқув таътиллари:
➖олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида ўқиётган биринчи ва иккинчи курс талабаларига —
камида йигирма календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида —
камида ўн календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим ташкилотларида сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса
— камида ўттиз кун;
➖олий таълим ташкилотларида кечки таълим шаклида учинчи ва ундан юқори курсларда ўқиётганларга —
камида ўттиз календарь кун, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида —
камида йигирма календарь кун, олий ва ўрта махсус таълим, касб ҳунар таълими ташкилотларида
сиртқи таълим шаклида ўқиётганларга эса камида қирқ календарь кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ҳар йили берилади.
❗️Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга навбатдаги меҳнат таътиллари улар ўқув таътилларидан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈