Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси “Йил янгилиги” сифатида эътироф этилди
Бугун, 17 январь куни пойтахтимизнинг “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ташкиллаштирилган “Йил танлови — 2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва журналистлар иштирок этди.
Танловда илк бор журналист ва блогерлар йил давомида фаол бўлган вазирлик ва жамоат ташкилотлари ҳамда агентликлар тақдирланди.
ЎзА маълумотларига кўра ғолибларни аниқлашда ижтимоий тармоқлардан фойдаланилди ва бу натижанинг холис бўлишига хизмат қилди.
Сўровномани 1 миллионга яқин интернет фойдаланувчилари кузатган. Шундан 300 мингга яқини овоз беришда иштирок этган. Фақатгина телеграмдаги сўровнома билан чекланилиб қолмай, энг кўп овоз олган иштирокчилар кейинги босқичда журналист ва блогерлар томонидан баҳоланган.
Биз учун аҳамиятлиси, ҳали ташкил этилганига кўп бўлмаган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ушбу тадбирда “Йил янгилиги” сифатида эътироф этилди.
Илк кунлардан бошлаб фаолиятини адолатли, очиқ ва шаффоф ташкил этишга астойдил бел боғлаган инспекция жамоаси биз учун овоз берган барчага, шу жумладан, журналист ва блогерлар ҳамда танлов ташкилотчиси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ўз миннатдорчилигини билдиради. Жамоамиз келгусида кенг жамоатчилигимиз билан янада яқинроқ мулоқот ўрнатиб, юртимиз узлуксиз таълим сифатини яхшилаш йўлида ҳамкорликни давом эттиради.
@uztdi