✅Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан олий малака тоифасига эга бўлган 233 нафар ўқитувчиларга сертификатлар топширилди.
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасида тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, олий малака тоифасига эга бўлган 233 нафар ўқитувчиларга сертификатлар топширилди. Жорий йилда вилоят бўйича энг кўп олий тоифага эга бўлган ўқитувчилар салмоғи Паркент тумани 5-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ва Ангрен шаҳар айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига тўғри келди. Бу муассасаларнинг ҳар бирида 7 нафардан ўқитувчилар олий малака тоифасини қўлга киритди. Шунингдек, Паркент тумани 8-умумий ўрта таълим мактаби информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси Эркинов Хасан Ғайратжон ўғли 29 ёшида олий тоифали ўқитувчи мақомини эгаллади. Бундан ташқари, 737 та биринчи ва 240 та иккинчи малака тоифаси сертификатлари умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига топширилди.
Telegram | Facebook | Youtube