Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги “Ўзэкспомарказ” павильонларида ташкил этилган вақтинчалик махсус тиббий марказ пандемияга қарши кураш чоралари бўйича қилинган шу кунлардаги энг муваффақиятли лойиҳалардан бири бўлса керак.
Албатта, бу лойиҳани амалга оширишда ёрдами тегаётганлар кўп. Бироқ шулар қаторида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Отиқхўжаевнинг хизматини ҳам айтиб ўтиш муболаға бўлмаса керак. Буни билган билади...
Мен ҳам бу ишдан миннатдор бўлаётган минглаб одамлар қатори ўз миннатдорчилигимни билдираман: ўз ўрнида ўз вақтида тезлик билан қилинган муваффақиятли тадбир.
Ҳар куни ўнлаб одамлардан бу марказнинг қанчадан қанча юртдошларимиз ҳаётини сақлаб қолишга ёрдами тегаётгани ҳақида эшитаяпман. Ва шу орқали халқимиз бошига тушган бу балони енгиб ўта олишимизга ишонч ортиб бораяпти.
“Ўзэкспомарказ”да ташкил қилинган ёрдам маркази юртдошларимизга оператив кўмак беришда мамлакатнинг бошқа ҳудудлари учун ҳам яхши намуна бўлиши керак. Барча ҳудудлардаги мавжуд йирик спорт ва савдо мажмуалари бугун мана шундай вақтинчалик ёрдам марказларига айлантирилиши керак.
Умид қиламизки, масъуллар, штаб ва махсус комиссия аъзолари ҳудудларда ҳам бундай ишларни бошлаб юборишган. Агар бўлмаса ҳали ҳам кеч эмас.
P/S: Менда ҳам Жаҳонгир Отиқхўжаев ва ҳокимлик билан турли масалаларда танқидий бахслар бўлган ва бундан кейин ҳам бўлиши мумкин. Иш юзасидан танқид ва бахслар демократик давлатлар амалиёти учун нормал ҳолат аслида. Бироқ қилинаётган ишларни ҳам ўз ўрнида айтиб ўтилмаса ҳолислик йўқолади. Бу реклама эмас!
👉 @deputat_kusherbayev
https://t.me/uzssgzt