Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦
АҚШ Фармакопеяси (USP) билан ҳамкорлик битими имзоланди
Бугун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров USP'нинг Яқин Шарқ ва Африка худуди Тартибга солиш масалалари ва давлат сиёсати бўйича минтақавий раҳбари Закия Ал-Курди билан учрашди.
Шунингдек, Закия Ал-Курди Марказнинг замонавий жиҳозланган лабораториялари фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда лабораторияларда фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш бўйича амалга оширилаётган илмий-техник ишларни юқори баҳолаб, мутахассислар билан суҳбатлашди.
Бу эса USP тақдим этадиган ресурслар ва маҳсулотлардан имтиёзли фойдаланиш, АҚШ Фармакопеяси билан фойдаланиш, USP Education платформасига уланиш ҳамда АҚШнинг ҳуқуқий ҳужжатлари, жумладан Food Chemicals Codex ва USP Dictionary'дан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Унда томонлар халқаро ҳамкорлик истиқболлари, фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, Закия Ал-Курди Марказнинг замонавий жиҳозланган лабораториялари фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда лабораторияларда фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш бўйича амалга оширилаётган илмий-техник ишларни юқори баҳолаб, мутахассислар билан суҳбатлашди.
Учрашув якунида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва АҚШ Фармакопеяси (USP) ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Ушбу битим билан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази АҚШ Фармакопеяси (USP)нинг Регуляторлар учун имтиёзли фойдаланиш (PAR) дастурига аъзо бўлди.