🔴
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Али Искандарий жаноблари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига ташриф буюрди
❗️
Ташкил этилган учрашувда, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Агентлик директори Абдулла Азизов Ўзбекистонда фармацевтика саноатининг ҳолати ва сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, ривожланиш жараёнлари ҳақида маълумот берди.
✔️ Элчи жанобларига икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириш ҳамда эронлик компанияларнинг Ўзбекистонга инвестиция киритиш имкониятлари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
✔️ Учрашув якунида, томонлар ҳамкорликни ривожлантириш, алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда
Ўзбекистон фармацевтика компаниялар вакилларининг Эрон бўйлаб ташрифини ташкил этиш масаласини кўриб чиқишга келишиб олдилар.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube