Исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланган уч киши ушландиБирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги исроиллик раввин Зви Коганни ўлдиришда гумонланган уч киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Олдинроқ, яҳудий расмийлари ушбу қотиллик бўйича Ўзбекистон фуқароларини гумон қилинаётганини маълум қилганди. Манбаларга кўра, Эрон томонидан ёлланган бир гуруҳ ўзбекистонликлар раввинга ҳужум қилган. Шундан сўнг улар Туркияга қочиб кетгани даъво қилинган.
Марҳум Исроил ва Молдова фуқаролигига эга бўлиб, яҳудийларнинг «Хабад» диний ҳаракатида фаолият юритган. БАА расмийлари Зви Коган 21 ноябрдан буён бедарак йўқолганини айтган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари 24 ноябрь куни эркакнинг жасадини топиб, жиноятчиларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган. Ҳозирда гумонланувчилар қамоқда сақланмоқда, суд жараёни бошланган.
https://t.me/+Vdt_oohqZbrvU540
https://t.me/+Vdt_oohqZbrvU540