Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
Энергетиклар аҳолига замонавий тиббий хизматлар кўрсатмоқда
🏥 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфида бир нечта ижтимоий соҳа объектлари, аниқроғи тиббий-санитария, спорт-соғломлаштириш ва дам олиш масканлари ҳам фаолият юритади. Улар ичида Тошкент шаҳрида жойлашган Тиббий-санитария қисми етакчилардан ҳисобланади.
🩺 Поликлиника амбулатор ва стационар даволаш хизмати шартнома асосида энергетика соҳасининг турли тармоқ ходимларига, шу жумладан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
🛏 АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, муассасада 45 ўринли неврология ва 45 ўринли терапия бўлимларининг стационар ўринлари мавжуд.
💉 Охирги уч ой давомида мазкур тиббиёт муассасасининг рентген ускунаси ҳамда қон-пешоб таҳлили лабораторияси кучайтирилган режимда хизмат кўрсатди.
🦠 Тиббий масканда 40 дан зиёд махсус тиббий техника ускуналари, 200 дан зиёд ёрдамчи ва кўптармоқли ёрдамчи жиҳозлар мавжуд. Карантин даврида 10 дона «Vita oxy 510» кислород концентратори харид қилинди.
✏️ Тиббий муассаса пандемия карантини даврида ўз имкониятларини тўлиқ ишга солган ҳолда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими зиммасига тушган юкламани бирмунча юмшатишга, аниқроғи энергетика тизими ходимларининг меҳнат самарадорлигинини ошириш билан бирга аҳолига сифатли ҳамда тезкор тиббий хизмат кўрсатди.
Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official