ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳини қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фазилов Равшан Абдулхайевич, раиснинг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Иброҳимхонов Сарвархон Мусохон ўғли, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари Тахиров Маджид Хамидович, Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, ЎзЛиДеП туман Кенгашлари раислари, аппарат раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси томонидан 2024 йилнинг ўтган даври давомида амалга оширган ишлар ҳамда 2024-2025 ўқув йилига куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 13 декабр куни ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида билдирилган топшириқлар бўйича ҳамда янги энергетика қувватларини ишга тушириш ҳамда навбатдагиларини қуришга бағишланган тантанали маросимдаги нутқида билдирилган таклиф ва топшириқлар юзасидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари олдида турган устувор вазифалар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Жумладан, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Одоб-ахлоқ комиссияси раиси этиб Кумушев Санжарбек Жасур ўғли сайланди. Йиғилиш савол-жавоблар билан қизғин ўтди ва тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда кўриб чиқилган масалалар бўйича қарор қабул қилинди.