O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгашининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Давлат Дастури соҳамиз вакилларининг фаолият мезонига айланиши керак.

Шу кунларда мамлакатимизда "Атроф муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт йили" давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Ушбу ҳужжатни янада такомиллаштириш, мукаммаллаштиришга барчамиз бефарқ бўлмай, ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак.

Мен мазкур Давлат дастури лойиҳаси билан танишиб чиқдим. Лойиҳа 2025 йилнинг - Атроф муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт йили" дея номланишига мос равишда ишлаб чиқилган. Менга айниқса, "яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ва "Менинг боғим" лойиҳаси доирасида 200 миллион туп дарахт ҳамда буталар экилиши, яшил боғлар ва яшил паркларда қуёш панеллари ёрдамида қувватлантирувчи ёритгичлардан фойдаланишни йўлга қўйилиши жуда маъқул келди. Фермер сифатида шу йўналишдаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, қўллаб-қувватлаш тарафдориман. Ўзим раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги ҳудудида қолаверса, 8 та фермер иш олиб бораётган массивимизда кўкаламзорлаштириш, ерлардан унумли фойдаланиш, янги технологиялар асосида табиий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экин экиладиган ер майдонлари четларидан, сув ўзанлари қирғоқларидан самарали фойдаланиш орқали кўкаламзор ҳудудларни кенгаштириш, аҳоли даромадларини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бу йўналишда кўчатчилик, дориворчилик ва экотуризмни ривожлантириш давлатиимз иқтисодиётини янада юқори босқичларга олиб чиқади. Маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитинми шакллантириш орқали аҳоли саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги банди ҳам ўйлайманки кўпчиликка а жуда маъқул келади.

Ушбу дастурда кўзда тутилган лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширилиши келгусида жаннатмакон Янги Ўзбекистонни бунёд этилишига замин ҳозирлаган бўламиз. Бу сиз билан бизнинг саъйи -ҳаракатларимизга, истиқболли лойиҳаларимиз рўёбга чиқара олишимизга боғлиқдир.

Умидахон Эгамова, ЎзЛидеП Олтинкўл туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

https://t.me/uzlidepandijon




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айни дамда, Байрам муносабати билан вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят Хавфсизлик ва Мудофаа тизимлари раҳбарлари, шунингдек, давлат, жамоатчилик, нуронийлар ва ёшлар ташкилотларининг вакиллари иштирокида Хотира майдонидаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram|Telegram


«Кучли вакиллик ҳокимияти — мамлакатни демократик
ривожлантиришнинг кафолати» лойиҳаси доирасида
Халқ депутатлари Хўжаобод тумани Кенгашидаги
ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг 2025
йилга мўлжалланган Иш режасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 19 апрель кунидаги ПҚ-230 сонли “ Ижтимоий химояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли
қатламларини моддий қўллаб - қувватлашга доир кўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Хўжаобод тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан амалга оширилган ишлар
юзасидан ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоларининг ўрганиш ишлари олиб борилди. https://t.me/uzlidepandijon






ЎзЛиДеП Хўжаобод туман Кенгаши томонидан партия депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида туман Тиббиёт бирлашмасида жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ишларини олиб бордилар.

https://t.me/uzlidepandijon




Қадрли ҳарбий хизматчилар, фахрийлар, мамлакатимиз посбонлари!

🇺🇿 Сизларни Ўзбекистон Республикаси  Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз!

Партиямиз Ватанга садоқатли, профессионал тайёргарликка эга бўлган, мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган Ўзбекистон армияси билан фахрланади.

Азиз Ватан ҳимоячилари!
Сизларни бутун халқимиз кенг нишонлаётган шонли айём билан яна бир бор қутлаб, масъулиятли вазифаларни бажаришда куч-ғайрат, улкан муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик, оилаларига эса файз-барака, бахт-саодат тилаймиз.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!

Ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган Сиз, азизларни, бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз аввало ўз жанговар постида доимо ҳушёр ва сергак туриб, юртимиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраб келаётган мард ва жасур, содиқ ўғлонларимизни, фидойи ота-боболаримизни, ҳақиқий ватанпарвар инсонларни шарафлаб, уларнинг шаънига энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.
Азиз Ватан ўғлонлари! Якинлашиб келаётган Айёмингиз муборак бўлсин ! Сизлар бор- тонг беҳадик отади ! Сизлар бор- кун безиён ўтади ! Сизлар бор- тун ёқимли оромга қўл тутади! Йигитлик шаъни, мардлик ғурури тарк этмасин. Сиз марду майдон ичра САРДОР бўлиш йўлидасиз. Бу йул машаққати юрагингизда фақат элга, атрофдагиларга кераклик билан уйғун бўлаверсин! Доимо соғ бўлинглар!

Ҳурмат ва самимият ила, Хуршидахон Халилова, ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенга раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари, Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати, Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари https://t.me/uzlidepandijon




#Live

Энди фуқаролар суд биносига келмасдан онлайн иштирок этиши мумкин бўлади


📼 Фракция мажлиси «Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамаси билан қизғин давом этмоқда.

⚖️ Қонун лойиҳаси билан суд мажлисларида суд биносига келмасдан масофадан туриб мобиль видеоконференцалоқа режимида иштирок этишнинг процессуал асоси ва тартиби белгиланмоқда.

❗️ Энг муҳими аҳолининг суд мажлисларида қатнашиш учун суд биноларига келишлари билан боғлиқ оворагарчиликларининг олди олинади. Шунингдек, судлар фаолиятини рақамлаштиришни кенгайтириш орқали ишларни юритишда келиб чиқиши мумкин бўлган коррупциявий омилларнинг олди олинади ва бартараф этилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Янги Ўзбекистон _№8.pdf
7.3Мб
✅ «Янги Ўзбекистон» газетасининг 2025 йил 12 январь кунги 8 (1334)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

🗞СИЗ БУ СОНДА:

➖ ЭКОФАОЛ ФУҚАРО;

➖ ИЗЧИЛ ТАШАББУСЛАР;

➖ ЎЗГАРИШЛАР ФАЛСАФАСИ

каби ва бошқа мақолаларни ўқишингиз мумкин.

Шунингдек,
📍Веб-сайт 👉 yuz.uz
📍Телеграм 👉 @yuz_official

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi


Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Раънохон Содиқова ўзи сайланган 7- "Бўстон"сайлов округи ҳудудидаги "Пиллакор" МФЙдаги "Обод турмуш" кўчасида яшовчи Гулбаҳор Хасанованинг яшаш хонадони ёниб кетганлиги сабабли, хонадон эгалари билан учрашди ва холатни атрофлича ўрганди. Муаммони халқ вакили ўз назоратига олди. https://t.me/uzlidepandijon




Халк Депутатлари Андижон Вилоят кенгаши депутати, ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Роҳатжон Туйчиев Избоскан туманидаги "Ифтихор" ҳамда "Боймаҳалла" МФЙлардаги аҳоли вакиллари билан учрашди ва сайловчиларнинг муаммоларини ўрганди.

https://t.me/uzlidepandijon


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Деҳқон ва фермер хўжаликлари, томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастурхонимиз тўкинлигининг кафолатидир!

🗣️ “Ўзбекистон–2030” стратегиясида ҳамда Олий Мажлис палаталарининг 2024 йилнинг 18-20 нябрь куни бўлиб ўтган мажлисларида давлатимиз раҳбари томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, дастурхонимиз тўкинлиги ва нарх-навонинг барқарорлигини таъминлашдаги муҳим бўғин вакиллари – деҳқон ва фермер хўжаликлари, томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш белгилаб берилган вазифалар “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида ўз ифодасини топмоқда.


🔗 Батафсил

• Одинахон Отахонова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси


#uzlidep #davlat_dasturi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг



Показано 18 последних публикаций.