Uz IMEI ♻️

@uzimei Нравится 1
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

✅ UZIMEI.UZ
Ўзбекистон Республикасида мобил ускуналарни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизими.
Мурожаат учун:
📧 info@uzimei.uz
📞 1170
📩 @IMEIuz_bot
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Технологии


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Технологии
Добавлен в индекс
31.03.2019 15:34
реклама
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
33
подписчиков
~0
охват 1 публикации
N/A
дневной охват
N/A
постов в день
N/A
ERR %
3.07
индекс цитирования
Просмотры
Данные по динамике просмотров появляются
на следующий день после добавления канала
Средний охват поста и ERR%
Данные по динамике среднего охвата и ERR появляются
на следующий день после добавления канала
Репосты и упоминания канала
36 упоминаний канала
0 упоминаний публикаций
0 репостов
Beruniy-24 | Rasmiy
КАТАЛОГ 🦊 lisTelegram
Informatika va AT 💡
UZIMEI | RASMIY📲
UZIMEI | RASMIY📲
UZIMEI | RASMIY📲
UZIMEI | RASMIY📲
Xabar_news
BuxMTI (rasmiy kanal)
Buxorolik Talabalar🎓
Xabar.uz rasmiy kanali
🔍한국어 책 📖
umsumsbot
BEELINE + AKSESSUARLAR KANAL
UZIMEI_UZ
UZIMEI_UZ
QARSHI TELEFON BAHOR 📲
UZIMEI_UZ
GAZALKENT MOBIL NUMBERS
UZIMEI_UZ
Qarshi online bozor
QARSHI TELEFON BAHOR 📲
UZIMEI_UZ
UZIMEI_UZ
TechnoCity A12 Optom magazin
QARSHI TELEFON BAHOR 📲
QARSHI TELEFON BAHOR 📲
QARSHI TELEFON BAHOR 📲
UZIMEI_UZ
UZIMEI_UZ
UZIMEI_UZ
UZIMEI_UZ
Каналы, которые цитирует @uzimei
Упоминаний и репостов не обнаружено
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
Uz IMEI ♻️ 3 Jun, 14:55
Марказий банк валюта курсларини 2019 йил 4 июндан бошлаб қуйидагича белгилади:

1 USD = 8513.57 (+ 27.66) ↑
1 EUR = 9507.10 (+ 1.18) ↑
1 RUB = 130.41 (- 1.11) ↓
1 GBP = 10 753.49 (- 33.80) ↓

@uzimei
Uz IMEI ♻️ 6 May, 15:18
Марказий банк 7 майдан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсларини эълон қилди:

??1 USD = 8448.89 (+3.40)
?1 EUR = 9462.76 (+47.73)
??1 RUB = 129.81 (-0.46)
??1 GBP = 11128.03 (+218.99)
??1 JPY = 76.05 (+0.36)

@uzimei
Uz IMEI ♻️ 22 Apr, 10:42
✳️ Энг кам:

? иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

? ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

? болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

? зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

@uzimei
Uz IMEI ♻️ 22 Apr, 10:40
? Валюталар курси

✅ 2019 йил 23 апрелдан валюталар курси:

1 АҚШ доллари - 8441,36 (-14,01)
1 евро - 9493,15 (-61,42)
1 рубль - 131,78 (+0,25)
1 фунт стерлинг - 10963,64 (-96,83)

Эслатма! Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


@uzimei
Uz IMEI ♻️ 31 Mar, 15:34
64150178201
Uz IMEI ♻️ 31 Mar, 14:31
#савол

- Мобил ускуналарни харид қилишда қандай тавсиялар берасиз?


- Республикамиз бозорларидами ёки чет элдами янги мобил ускуна харид қилаётганда ҳар доим турли тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун www.uzimei.uz порталидаги бепул IMEI ни аниқлаш хизматидан фойдаланиш тавсия этилади.
Порталдан жавоб келганидан сўнг сиз ускунани сотиб олиш ёки олмасликни ўзингиз ҳал қиласиз.


@uzimei
Uz IMEI ♻️ 31 Mar, 14:28
#савол

- Саволлар туғилса кимга мурожаат қиламан?


- Сиз қуйидагиларга қўнғироқ қилишингиз мумкин:

1170 қисқа рақами орқали Тизим операторининг қўнғироқларни созлаш хизматига телефон қилишингиз мумкин;

Тошкент шаҳар, Себзор кўча, 8а-уй манзилига хат юборишингиз мумкин;

info@uzimei.uz электрон манзилига ва @imeiuz телеграм манзилига мурожаат йўллашингиз мумкин.


@uzimei
Uz IMEI ♻️ 31 Mar, 14:25
#савол

- Менинг ускунам «қора рўйхатда». Уни қандай қилиб фаоллаштириш мумкин?


- Агар ускунанинг “қора рўйхатга” тушиш сабаби ўғирлик ёки йўқотиш бўлса, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш орагнларига ариза билан мурожаат қилиш керак.
Шунингдек сиз 1170 қисқа рақамини териб, Тизим операторининг қўнғироқларни созлаш хизматига мурожаат қилишингиз зарур.


@uzimei
Uz IMEI ♻️ 31 Mar, 14:24
#савол

- Менинг ускунамга 2 SIM-карта уланган (ускунада 2 SIM-слот мавжуд). Уни қайд этиш тартиби қандай бўлади?


- Рўйхатга олиш тизими ускуналарнинг 2 ва ундан кўп SIM-карталарда ишлаш каби ўзига хос хусусиятларини ҳам инобатга олади. Ҳар бир SIM-слот ўзининг ноёб IMEI-рақамига эга. Агар ускунага Ўзбекистондаги бирорта GSM-операторларининг SIM-картаси уланган бўлса тизим унинг IMEI-рақамни қайд этади.


@uzimei
Читать полностью
Uz IMEI ♻️ 31 Mar, 14:23
#савол

- Менинг ускунамни ўғирлаб кетишди. Бунда мен нима қила оламан?


- Телефонингиз ўғирланганда сиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг расмий талабига биноан сизнинг ускунангиз тизим оператори томнидан блокланади ва Ўзбекистон Республикасидаги барча операторларнинг тармоқларида ундан фойдаланиш чекланади.


@uzimei
Uz IMEI ♻️ 31 Mar, 14:21
#савол

- Менинг ускунам тармоқдан узилган. Нима учун?


- Ускуна “қора рўйхат” дан жой олган бўлса алоқа хизматлари чекланади. Бунга қуйидаги сабаблар асос бўлади:

ускуна йўқолган ёки ўғирланган ва унинг эгаси ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ариза билан муожаат қилган бўлса;

шунингдек алоқа хизматлари чекланиши оператор томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.


@uzimei
Uz IMEI ♻️ 31 Mar, 14:19
#савол

- Рўйхатдан ўтиш учун қанча маблағ тўлаш керак?


- Ҳозирги вақтда қайддан ўтиш учун ҳақ тўланмайди.


@uzimei
Uz IMEI ♻️ 31 Mar, 14:18
#савол

- IMEI нима ўзи?


- IMEI — ноёб халқаро идентификацион код бўлиб, мобил ускунани алоқа оператори тармоғига мувофиқлаштиришда керак бўлади. Одатда, IMEI 15 та рақамдан ташкил топади ва бу айнан шу ускуна учун хос бўлган ноёб код ҳисобланади.
Бироқ амалиётда кузатилишича бугунги кунда халқаро форматга тўғри келмайдиган янглиш IMEI билан кўплаб ускуналар муомалага киритилган.
IMEI-кодни клавиатурада *#06# белгиларини териб, ускунанинг дисплейида акс эттириш мумкин. Шунингдек мазкур код кўпгина телефонларнинг қутисига ва батареяси тагига ёзилган бўлади.


@uzimei
Читать полностью
Uz IMEI ♻️ 31 Mar, 14:17
#савол

- Нима учун мен ўз ускунамни рўйхатдан ўтказишим керак?


- Мобил ускуналарни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизими Ўзбекистон Республикасида бир неча муаммоларни ҳал қилишга имкон беради:

ускуналарни ўғирлаш ва тортиб олишга қарши кураш

контрабандани ноқонуний йўллар билан олиб кириш

сифатсиз ускуналарнинг олиб кирилиши

ускуналар ва IMEI-кодларни сохталаштириш

@uzimei
Uz IMEI ♻️ 30 Mar, 13:04
Uz IMEI ♻️ 30 Mar, 13:04
#☝️

IMEI рақамини олиш учун телефон клавиатурасида *#06# теринг.

@uzimei
Uz IMEI ♻️ 30 Mar, 13:00
Тизим ҳақида

Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги № ПКМ-847  сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоғини бошқариш маркази” мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизими оператори сифатида танлаб олинди.
Мазкур корхона базасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизими ўрнатилди. Ушбу тизим Ўзбекистон Республикасининг барча алоқа операторлари тармоқларига уланди ва мобил қурилмалар ишини алоқа операторларининг тармоқларида “онлайн” режимида назорат қилиш имконини беради.
Шунингдек бу тизим четдан кириб келувчи мобил ускуналарни қайд этиш вазифасини ҳам бажаради.
1 апрелдан Ўзбекистон GSM-операторлари тармоғидаги барча мобил ускуналарни автоматик тарзда қайд этиш ишлари бошланади. Автомат рўйхатга олиш учун ҳақ ушланмайди.
Ҳозиргача ўз мобил ускуналарини ҳудудий GSM-операторлари тармоғида ишлатаётган абонентлар ўзига тегишли ускуналарни қайддан ўтказишлари бўйича ҳеч қандай хатти-ҳаракат талаб қилинмайди – рўйхатга олиш ишлари алоқа тизими ва алоқа операторлари томонидан бажарилади.

Ускуналарни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизими қуйидаги ҳолатларда бу ускунадан фойдаланишни чеклаш имконини беради:

контрафакт ускуналардан фойдаланишни – яъни, амалда ускунанинг IMEI-коди унинг моделига мувофиқ бўлмаганда,

ўғирлик ёки йўқотилгани сабабли “қора” рўйхатга киритилган ускуналар,

божхонада тозалаш муолажасидан ўтмаган ускуналар. Харид қилишдан аввал ускунани www.uzimei.uz тизими расмий сайтидаги статус орқали текшириш тавсия қилинади.

Ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизими шунингдек ускуналарни рўйхатга олишда зарур бўлган маълумотларни ва ўғирланган ёки йўқолган ускуналарнинг рўйхатини олиш борасида GSMA уюшмаси билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш имконини яратади.
Ҳозирги вақтда GSMA базасига 43 та мамлакатнинг, шу жумладан: Бельгия, Чили, Коста-Рика, Кипр, Дания, Финляндия, Франция, Германия, Гана, Венгрия, Ирландия, Италия, Мальта, Норвегия, Португалия, ЖАР, Швеция, Великобритания, Венесуэла каби давлатларнинг 118 нафар мобил операторлари уланган.
GSMA ассоциацияси билан ахборот алмашинуви Ўзбекистонда бошқа давлатлар ҳудудида ўғирланган ёки йўқотиб қўйилган ускуналардан фойдаланиш имкониятини чеклайди. Ва аксинча, Ўзбекистонда “қора” рўйхатга киритилган мобил ускуналарнинг GSMA уюшмасига аъзо мамлакатлар ҳудудида ишлатилишига йўл қўймайди.

Мобил терминалларни ҳисобга олиш ва қайд этиш тизими қуйидагиларга имкон беради:

Абонент ускуналардан фойдаланишдаги ва уларга оид ўғирликлар билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш ва уларни фош қилишга ёрдам беради.

Ўзбекистон Республикасига абонентлик ускуналарининг ноқонуний (контрабанда) тарзда олиб кирилиши олдини олади.

Сотиб олувчиларга харид қилишдан олдин сифат кафолатини билиш мақсадида абонент ускуналарининг мақомини текшириб кўриш ва сервис хизматлари ҳақида маълумот олиш имконини беради.

Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган контрафакт абонент ускуналардан фойдаланишни камайтириш ҳисобига фуқароларнинг саломатлигини сақлашга кўмаклашади.

Контрабанда йўли билан олиб кирилган контрафакт абонент ускуналари савдосига чек қўйиш воситасида телекоммуникация бозорида соғлом рақобат ўрнатилишини таъминлайди.

@uzimei
Читать полностью
Uz IMEI ♻️ 30 Mar, 12:58