Репост из: Samarqand viloyati XTB
Шифокор ўқувчиларнинг тиббий маданиятини оширди
Самарқанд шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи-қизларнинг тиббий маданиятини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида тадбир ўтказилди.
Унда шаҳардаги 3-сон оилавий поликлиника шифокори С.Ишонқулова ўсмир қизлар ўртасида шахсий гигенага риоя қилмаслик, эрта никоҳ, эрта туғуруқнинг салбий оқибатлари ҳақида сўз юритди. Бу борада ўзининг тиббий маслаҳатларини бериб, ўқувчи-қизларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди.
Самарқанд вилояти халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати.