#5tatashabbus #5tashabbus
Деҳқонободдаги мактабда Ўзбекистон халқ бахшиси иштирокида очиқ дарс ташкил этилди
Деҳқонобод туманидаги 85-мактабда Қаҳҳор бахши Раҳимов иштирокида достончиликка бағишланган очиқ дарс ташкил этилди.
Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Гулруҳ Мейлиева ташаббуси билан ташкил этилган очиқ дарсда 7-синф ўқувчиларидан 120 нафари иштирок этди.
– Деҳқонобод бахшичилиги бошқалардан тубдан фарқланади, - дейди Қаҳҳор бахши Раҳимов ўқувчилар билан суҳбатда. - Биздаги ўзига хослик - бахшиларимиз ҳеч қачон достонни ёдлаб айтмайди, илҳом қуйилиб келади.
Қаҳҳор бахши мактаб ўқувчилари билан суҳбатда бахшичилик санъатининг тарихи ҳақида сўзлаб берди.
— Бахши билан очиқ дарс ўтишдан мақсад ўқувчиларимиз бахшичилик санъати, унинг мазмун-моҳиятини тўла англаб етишини таъминлашдир, - дейди Гулруҳ Мейлиева. - Бахши билан учрашган, достонни жонли тинглаган ўқувчининг ўзбек достончилигига меҳри янаям ортиб бораверади.
Халқ таълими вазирлиги расмий каналига уланиш👇👇👇https://t.me/uzedu