Репост из: Samarqand viloyati XTB
МЕҲРГА МУШТОҚЛАРНИ ЙЎҚЛАБ
Пайариқ туманидаги 79-умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Бизни меҳр бирлаштиради” лойиҳаси асосида уйида якка тартибда таълим олаётган бир гуруҳ ёшларнинг хонадонида бўлишди.
Икки оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳрга муштоқ мурғак қалб соҳибларининг хонадонига ташрифимиз улар учун кутилмаган совға бўлди. Улар билан дилдан суҳбатлашдик, келажакдаги орзулари билан ўртоқлашдик. Иқтидорли ўқувчи ёшлар томонидан айтилган гўзал шеър ва ашулалар уларга янада кўтаринки кайфият улашди.
Меҳмонлар томонидан болажонларга ўқув қироллари, ширинликлардан иборат совғалар тақдим этилди.
Сана муносабати билан Пайариқ туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан ҳам худди шундай хайрли ишларга қўл урилди.
Улуғбек ТЕМИРОВ