Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов ва шаҳар прокурори биринчи ўринбосари Икром Наримов томонидан Шайхонтоҳур туманида жиноятчилик аҳволи ўрганилиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик сони ортган маҳаллалар ҳамда жиноят содир этишга мойил шахслар билан ишлаш юзасидан масъулларга аниқ ва самарали кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, прокурор секторидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ҳамда фуқаролар билан учрашув ўтказиб, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларнинг 12 нафарига тикув машинаси, 2 нафарига пайвандлаш ускунаси ва 1 нафарига балиқчиликка зарур бўлган ускуналар берилди.
Бундан ташқари, туманнинг “Хадра” маҳалласида "Обод маҳалла" дастури ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Шаҳар прокурори томонидан давлат дастури доирасида ҳудудга ажратилаётган пул маблағларининг манзилли сарфланишини таъминлаш, талон-торожликларни олдини олиш мақсадида ҳар бир объект бўйича тизимли назоратни таъминлаш ва ишларнинг боришини кунлик ўрганиб, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди.
👉 @uzbprokuratura