Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Хоразм вилоятининг Хонқа ва Тупроққалъа туманларида ўрганишлар олиб борилди.
Хусусан, электр тармоқлари ва газ таъминоти корхоналарида энергетика хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари, бу борадаги вазифалар ижроси, юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларни дарҳол бартараф этиш ва тармоқлардаги юкламаларни тартибга солиш борасидаги фаолият ўрганилди.
Ижтимоий соҳа объектларида қиш мавсумига тайёргарлик, бунда энергия самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар аҳволига эътибор қаратилди.
Бозорларда ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаларидаги нарх-наво ҳолати, жамоат тартиби ва хавфсизлиги таъминланиши масалаларига аҳамият берилди.
Якунида ўрганишлар натижалари муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook