O'zbekcha Telegram kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Dunyo va yurtimiz maydonidagi qisqa va muhim yangiliklar ulashuvchi kanal!
Reklama va murojaat uchun
@JONPOLAT6164
@fayzuff

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


#Рамазон🌲🌲
#Саҳарлик_вақти
#Ифторлик_вақти

19 - РАМАЗОН / 29 - МАРТ ЖУМА
🕓 САҲАРЛИК: 04:51
🕓 ИФТОРЛИК: 18:47
Вақтлар Тошкент шаҳрига кўра кўрсатилган!

Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🗣 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


Ўзбекистон нега Орксус конвенциясига аъзо эмас?

Телеграмдаги иқлимшунос кундалиги канали муаллифининг ёзишича, Орксус конвенцияси — БМТнинг Европа Иқтисодий Комиссиясининг " Атроф-муҳит муҳофазаси масалаларида ахборотдан фойдаланиш, қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштироки, адолатли суддан фойдаланиш тўғрисидаги" конвенциядир.

Унга кўра 2014 йил ҳолатига 46 та мамлакат конвенцияни ратификация қилган. Булар асосан ЕИ ва Марказий Осиё мамлакатларидир.

Орксус конвенцияси маҳаллий, миллий ва трансчегаравий муҳитга таалуқли эколгик масалалар бўйича хукумат қарорларини қабул қилиши жараёнида ахборотдан кенг фойдаланиш ва асосийси жамоатчилик иштирокини таъминлаш хуқуқини беради.

Орксус конвенцияси қуйидагиларни назарда тутади:

➖ фуқароларнинг давлат органларидан тегишли экологик ахборотни тўсиқларсиз олиш хуқуқини таъминлаш;

➖ фуқароларнинг атроф-мухитга салбий оқибатлар олиб келадиган инфраструктураларни яратиш, дастурлар, қонун ва қонун ости хужжатларини тайёрлашда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш;

➖ фуқароларнинг ахборотдан фойдаланиш ёки жамоатчилик иштироки билан боғлиқ ҳуқуқлари бузилган тақдирда, кўриб чиқиш тартиб-қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш.

Демак, Ўзбекистон ҳам Орксус конвенциясини қабул қилса юқоридаги мажбуриятларни олади ва ўз-ўзидан мавжуд экологик муаммоларни ҳал қилишда жамоатчилик фикри сўзсиз инобатга олинади.

Аммо, Марказий Осиё мамлакатларидан фақат Ўзбекистон бу конвенция аъзоси эмас. Ҳатто Туркманистон хам бу битимни имзолаган.

2023 йил июнь ойида Ўзбекистоннинг ҳам Орксус конвенциясига қўшилиш масаласи муҳокама қилинган, аммо айни пайтда афсус экологик муаммолар ичида "яшаётган" Ўзбекистон конвенциясининг расмий аъзоси эмас.


Айтишларича, МТРКнинг собиқ раиси Алишер Ходжаев Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари ўринбосари этиб тайинланган.

Хабар расман тасдиқланмаган.


Кун фотоси

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманидаги 27-оилавий поликлиника патронаж ҳамшираларига скутерлар ва патронаж сумкалари топширибди.


Ўзбекистонликлар 3 кун кетма кет дам олиши кутилмоқда

Рамазон хайити муносабати билан Президент фармонига кўра: 10, 11, 12 апрел дам олиш кунлари 13 апрел иш куни хисобланади.

Шунда 12 апрел (аслида иш куни) 13 апрел санаси билан алмаштирилмоқда.

💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


#Диққат

⚡️Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув бир кунга тўхтатилади

ТошИЭМ иссиқлик станциясига (М-5,8) уланган жойларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.

Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари;
• Навоий, Бобур, Глинка, Қумариқ, Яҳё Ғуломов, Буюк Турон, Истиқбол, Зарафшон, Махтумқули, Ислом Каримов, Бухоро, Истиқлол, Содиқ Азимов, Саид Барака, Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Шастри, Элбек, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳрисабз, Тарас Шевченко, Нукус, Ойбек, Кичик Бешёғоч, Абдулла Қаҳҳор, Ҳайдар Алиев, Олтин водий, Фидокор, Авлиёота, Моштабиб, Миробод кўчалари;
• М-1,2,4,5,7 Қушбеги, Бошлиқ даҳалари, Учувчилар шаҳарчаси.

@UZBEKTELEGRAMCHANNEL


Олий таълим, Қурилиш вазирликлари, Ëшлар ишлари агентлиги, Андижон ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги қониқарсиз, дейилади Коррупцияга қарши курашиш агентлиги рейтингида.


❗️❗️❗️❗️

"UzAuto Motors" 29 март 10:00 да 18 минг дона "Labo" автомобиллари учун онлайн шартномалар очилишини маълум қилди.

Компания уқтиришича, нархлар ўзгармайди.

"Лабо" оламан, деган яқинларга юбориб, хабардор қилиб қўйинглар.

💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


АҚШда Орол денгизини тиклаш учун ҳайрия ташкиллаштирилди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси Орол денгизини қайта тиклаш учун хайрия тадбирини ўтказди. Бу ҳақда элчи Фурқат Сиддиқов маълум қилди.

💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


❗️Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача бўлиши мумкин

Қозоғистон Сенати Ўзбекистон фуқароларини Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунгача ошириш тўғрисидаги битимни ратификация
қилди.

Шундай қилиб, ҳар икки давлат (Ўзбекистон ва Қозоғистон) ўз фуқароларининг бир бирининг ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунгача оширишди.

💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


#Диққат

⚡️Кучли шамол оқибатида энергетика тизимида юз берган авариялар:

➖Тошкент вилоятининг Пискент, Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 12 минг 550 та истеъмолчи, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.

➖Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 19-квартал, Хирмонтепа маҳалласида диаметри 50 мм бўлган паст босимли газ қувури катта дарахт шамол оқибатида илдизидан қўпорилиб тушгани боис 16 та кўп қаватли уйнинг 768 та хонадони табиий газдан вақтинча узилган.

Айни пайтда ушбу носозликлар
бартараф этилмоқда.

👉 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси иштирокидаги жанжалда 18 ёшли йигит вафот этди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 9-синф ўқувчиси ўзидан икки ёш катта болани ўлдириб қўйди. Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

@Sirdaryo — Тезкор ва ишончли хабарлар✓
👉 https://t.me/++4OrMQaw3En8yN2Ri
https://t.me/+4OrMQaw3En8yN2Ri


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
          
Рўза тутаман деб саҳарликка уйғонганларга Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

Рамазоннинг 18-куни барчага муборак бўлсин!

Аллоҳ барчаларимизга чиройли сабр берсин🤲

Саҳарликка уйғонган яқинларингизга улашинг.

💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


#Рамазон🌲🌲
#Саҳарлик_вақти
#Ифторлик_вақти

18 - РАМАЗОН / 28 - МАРТ ПАЙШАНБА
🕓 САҲАРЛИК: 04:53
🕓 ИФТОРЛИК: 18:46
Вақтлар Тошкент шаҳрига кўра кўрсатилган!

Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🗣 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотиш вақтида қўлга олинди

"Hududgaz Jizzax" филиали қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи, "Jizzax neftgaz stroy" МЧЖ раҳбари билан тил бириктириб, фуқарога 10 йил муддатга ижара асосида ажратилган 40 гектар яна 24 гектар ер майдонини жами 800 млн сўмга сотишга келишган.

Икки нафар шахс Жиззах шаҳрида жойлашган меҳмонхонада келишилган пуллардан 300 млн сўмини олдиндан олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

@UZBEKTELEGRAMCHANNEL


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌎🌍🪐💫⭐️ 19:00
Jamoat joylarida shubhali buyumlarga duch kelganda nima qilish kerak?

25.03.2024
#Toshkent_shahri
Muxbir: Dilfuza Najmiyeva


💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


Тошкентда 29 март куни "Автомобилсиз кун" тадбири ўтказилади

Асосий мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоат транспорти тизимини ривожлантириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишдир.

Экология вазирлиги барчани "Автомобилсиз кун"га бефарқ бўлмасликка чақирди.

@UZBEKTELEGRAMCHANNEL


👍👌😎🫡

💵💸💸 𝗩𝗮𝗹𝘆𝘂𝘁𝗮 𝗞𝘂𝗿𝘀𝗹𝗮𝗿𝗶:

📆 😅🥰🥰😇🥰🥰😅😇😅😇
kundagi valyuta kurslari.

🇺🇿 𝗕𝗶𝘇𝗱𝗮𝗻 𝗨𝘇𝗼𝗾𝗹𝗮𝘀𝗵𝗺𝗮𝗻𝗴.
✈️ @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззахда нархи 200 млн сўм бўлиши кутилаётган Kia Sonet автомобилини ишлаб чиқариш бошланди.

Бу тўлиқ технологик сиклдан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган биринчи Kia моделидир – бу ерда пайвандлаш ишлари ҳам, кузовни бўяш ҳам амалга оширилади.

1,5 двигателли Kia Sonet нархи тахминан 200 миллион сўмни ташкил қилади. Жиззахдаги Kia заводи машинага 5 йил ёки 150 минг километр кафолат беради. Аниқ нархлар ва конфигурациялар апрель ойида эълон қилинади..

💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззахда автомобилни маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисасини содир этди

💬 @UZBEKTELEGRAMCHANNEL

Показано 20 последних публикаций.