Ҳокимиятда энг алам қиладиган нарса нима биласизларми?
Ўзинг "тепа" учун журналист ва блогерларнинг ричагини ушлайдиган тизим яратилишига ҳисса қўшасан. Амалдалигингда ўзингга қарши фикр айтганларга ҳам шу тизимдан фойдаланиб, босим ўтказасан, мақола, постларини сайт ёки блогидан олдирасан. Ўзингга содиқлардан жамоа тузиб оласан. Уларни бошқалардан устун қўясан.
Лекин кун келади, сен ҳокимиятдан изсиз "учириласан". Сендан фойдаланиб-фойдаланиб отворишади. Камига сенга қарши ишлар бошлашади. Ўзинг яратган тизим сени ғажишни бошлайди. Сен эса ҳеч нарса қилолмайсан. Сен қўллаганлар ҳам сендаги муаммо ҳақида ғиқ этишмайди. Чунки улар ҳам сен яратилишига ҳисса қўшган тизим қандай ишлашини билади. Риск қилишмайди. Гўёки йўқдексан энди. Жуда аламли бўлса керак?
Шу учунам тепага келган шахслар имкон қадар ўзгариш қилиш, демократик институтлар тикланиши, ватандошлик жамияти ривожланишига хизмат қилиши ҳақида кўпроқ қайғуриш керак. Ўзидан тепага яхши кўриниш ҳақида ўйлаши керакмас. Сендан кейин нормал институтлар қолсин, ричаглармас.
© Зафарбек Солижонов
👉
@Uzanticor