ℹ️ Изоҳ
Республика Махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларига ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус гувоҳномалар жорий этилмаслиги белгиланган эди.
Ушбу масала бўйича кўплаб саволлар туғилганини ҳисобга олиб, ушбу тоифага қандай автомобиллар кириши ҳақида тушунча берилди.
N1 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари;
N2 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ортиқ, лекин 12 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари;
N3 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари.
М1 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари. Яъни оддий енгил машина.
Кўпчилик стикерсиз юриш истисно қилинадиган машиналар рўйхатида М1 бор, демак шахсий енгил автомашинамга ҳам рухсат бор, деб тушунишмоқда. Аммо эътиборли жиҳати, М1 тоифадаги машиналарга фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган бўлсагина мумкин ва яна асосийси фақат бир нафар йўловчи билан рухсат этилади.
(Манба: Koronavirus Info телеграм канали).
Демак, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда юк машинасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташишга тақиқ йўқ. Енгил машинада ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташилса, бунга ҳам махсус руҳсатнома талаб этилмайди.
⚠️Бироқ берилган имтиёзларни суистеъмол қилмаслик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш баҳонасида рухсат берилмаган шахсий ишлар билан шуғулланмаслик тавсия этилади. Бундай ҳолларда амалдаги қонунчиликка асосан тегишли чоралар кўрилади.
@uzagromart