AgroMart.Uz

@uzagromart Нравится 1
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

AgroMart.Uz веб-порталининг расмий канали // Официальный канал веб-портала AgroMart.Uz Мобил илова ➡️ https://bit.ly/2FYUHNQ
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Бизнес и стартапы
Добавлен в индекс
31.05.2018 00:56
реклама
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
12 187
подписчиков
~4.7k
охват 1 публикации
~32.4k
дневной охват
~7
постов / день
38.9%
ERR %
22.57
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
79 упоминаний канала
0 упоминаний публикаций
59 репостов
Kun.uz | Уйда қолинг!
AgroFin.uz
OLX.UZ | Uyda qoling..!
TADBIRKOR.UZ 🇺🇿
VIDEO UZBEK
FUTBOL TV | Uyda qoling!
Kanallani Dodasi
Zooveterinariya offical
Daryo — Lifestyle
DARYO.UZ — Sport/Futbol
Daryo.uz | Rasmiy kanal
"SuPeRcArS.uZ"
"SuPeRcArS.uZ"
Agro-Olam.Uz | Уйда қолинг!
Kun.uz | Уйда қолинг!
Kun.uz | Уйда қолинг!
Kun.uz | Уйда қолинг!
Kun.uz | Уйда қолинг!
Uz-China Export
Kun.uz | Уйда қолинг!
Kun.uz | Уйда қолинг!
Agro-Olam.Uz | Уйда қолинг!
TDTU Biotexnologiya
TDTU Biotexnologiya
Agro-Olam.Uz | Уйда қолинг!
"SuPeRcArS.uZ"
Каналы, которые цитирует @uzagromart
UGAF
UGAF
UGAF
UGAF
Яндекс
O'zbekiston yosh fermerlari Kengashi
IARC.uz
O'zbekiston yosh fermerlari Kengashi
Agro-Olam.Uz | Уйда қолинг!
IARC.uz
De Nova Agro
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
AgroMart.Uz 10 Apr, 08:37
#Савол_жавоб

🌟Эслатма

❓🗨Хаво совуйди дияпти картошками қандай сақлаб коламан? Картошка қанча совуққа чидайди?

✅ Жавобни Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича мутахассис Саодат Дусмуратова беради:

🗨 Ассалому алайкум, картошка ўсимлиги —2 даражагача қисқа муддатли совуққа чидайди, барглари сўлисада, яна ўзини тиклайди. Совуқдан сақлаш учун устига дуга тортиб, пленка епиш еки сомон билан беркитиб чиқиш мумкин. Яна тутун ҳосил килиб, сақласа бўлади, бунда тутунли оловни шамол эсадиган йўналишига қараб тўғрилаш керак. Агар катта майдонда картошкани совуқдан барглари сўлиши кузатилса, унда совуқ хаво ўтиши билан, баргидан озуқа берилади, 10 литр сувга 20-25 грамм мочевина (карбамид) эритиб ўсимликлар пуркалади. Совуқ хаво келиши олдидан тракторда культивация қилиб, ўсимлик бўғзига тупроқ тортилса ҳам совуқдан қисман химоя килиши мумкин.

Савол бериш: 👉 https://bit.ly/2RkFn34
Читать полностью
AgroMart.Uz 10 Apr, 07:01
#Адлия_хабари

⚡️Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига
махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатидан
⬇️

⚠️ Чиқарилди:

👉 Президент Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, суд ва прокуратура органлари шахсий автотранспорт воситалари;

👉 Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибидаги ташкилотларнинг ўринбосарларининг хизмат автотранспорт воситалари;

👉 Йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

⚠️ Янги киритилди:

👉 Хусусий тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари;

👉 Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;

👉 Қатор қўмиталар, агентликлар, АЖ, МЧЖ, ДКларга тегишли хизмат, йўловчи ташувчи (вахта автобуслари) ва махсус транспорт воситалари, ташкилотлар томонидан тегишли ички ишлар органларига тақдим қилинадиган автотранспорт воситаларнинг рўйхати ва ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилган талабнома асосида (рўйхатнинг 12-банди);

👉 Қишлоқ хўжалиги техникалари.

⚠️ Ўзгарди:

👉 Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотлар хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари рўйхатдан чиқарилиб, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари қолдирилди;

👉 Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг хизмат автомашиналари ўрнига махсус автотранспорт воситалари;

👉 Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар хизмат автотранспорт воситаларига аниқлик киритилди (рўйхатни 16-банди).

❗️Шунингдек, қуйидаги автотранспорт воситаларининг 50 фоизга қисқартирилган рўйхати шакллантирилади ва ички ишлар органларига тақдим қилинади
(ушбу автотранспорт воситалари ташкилот томонидан берилган рухсатнома асосида ҳаракатланади):

👉
йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар (йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиш мақсадида);

👉 Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари;

👉 алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “Ўзинфоком” ягона интегратори” МЧЖнинг хизмат автотранспорт воситалари.

🌐Манба: Huquqiyaxborot Телеграм канали

@uzagromart
Читать полностью
AgroMart.Uz 9 Apr, 17:44
#фойдали_маълумотлар

💎 ГУМИМАКС-П барг орқали озиқлантириш учун комплекс гумино-минерал ўғити

🍃 Ҳар бир деҳқон қишлоқ хўжалигининг маҳсулдорлигини, сифатини ва энг муҳими, иқтисодий самарадорликни ошириш йўллари билан қизиқади. Бундай усуллардан бири барг орқали озиқлантиришдан фойдаланишдир.

Батафсил: 👉 https://bit.ly/2Upowhq

Гумимакс-П ўгитини сотиб олиш учун 👉+99897 1324070



💎 ГУМИМАКС-П комплексное гумино-минеральное удобрение для листовой подкормки сельскохозяйственных культур

🍃 Каждый земледелец заинтересован в способах повышения урожайности, качества и, самое главное, экономической эффективности агропроизводства. Один из таких способов – использование некорневых подкормок.

Подробно: 👉 https://bit.ly/2JmCDxF

Для приобретения удобрения Гумимакс-П 👉 +99897 1324070
Читать полностью
AgroMart.Uz 9 Apr, 16:42
#cавол_жавоб

ℹ️ Бугунги оғир вазиятга қарамай Агромарт жамоаси ҳар қачонгидек сизни қўллаб қувватлашга тайёр турибди. Соха мутахассислари масофадан ишлаб туриб ҳар доим сизга маслаҳат беришга тайёр.

Саволларингизни Agromart.uz сайти орқали бизнинг мутахассисларимизга жўнатиб, тез ва қулай онлайн маслаҳат олишингиз мумкин.

🆓 Онлайн маслаҳат хизмати мутлақо бепул!
Читать полностью
AgroMart.Uz 9 Apr, 15:47
#эълон

🌱 Машҳур Гумимакс органик ўғити сотувда. Ишлаб чиқарувчидан.
✅ Миқдори: 100 000 кг
🚚 Етказиб бериш: мавжуд
💰 Нархи: 65 000 сўм / кг
📍 Манзил: #Тошкент_шахри
📞 Телефон: +998971324070

Эълонга ўтиш: 👉 https://bit.ly/2X996zP
AgroMart.Uz 9 Apr, 14:31
#Янгиликлар

❇️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: об-ҳаводаги ўзгаришлар салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида тавсиялар

🌨 Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмат марказининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 9-12 апрель кунлари об-ҳаво 1-даражагача совуқ бўлиши ҳамда айрим туман ва ҳудудларда ёмғир қорга айланиши кутилаётганлиги баён этилган.

📌Қишлоқ хўжалиги вазирлиги об-ҳаводаги ушбу ўзгаришлар салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида қуйидаги тавсияларни беради
: 👉 https://bit.ly/2UVQOQW
Читать полностью
AgroMart.Uz 9 Apr, 13:36
#эълон

🔶 Ер ёнғоқ уруғи сотувда
✅ Миқдори: 700 кг
🚚 Етказиб бериш: мавжуд эмас
💰Нархи: 11 000 сўм/кг
📍Манзил: #Фарғона_вилояти, Риштон тумани

Эълонга ўтиш: 👉 https://bit.ly/3c53fjg
AgroMart.Uz 9 Apr, 12:05
Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига МУРОЖААТИ

Азиз миришкор деҳқонлар ва томорқа ер эгалари!

Айни пайтда бутун жаҳонни коронавирус пандемияси қаттиқ хавотир ва ташвишга солиб турибди. Кейинги йилларда дунё ҳамжамияти билан чуқур интеграцияга киришиб, жадал суръатларда ривожланиб бораётган Ўзбекистонимиз ҳам бу офатдан четда қолиши мумкин эмасди.

...Муҳтарам Президентимиз ҳаммамиз янада жипслашиб, қатъий интизом ва улкан масъулият кўрсатишимиз лозимлигини таъкидлади.

Видеоселектор йиғилишида деҳқончилик юмушлари қизғин паллага кирган шу ғанимат кунларда фермер ва томорқачиларимизга ҳам тетик ва бардам бўлиб, тушкунликка тушмасдан, айниқса, керакли тиббий қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишларини изчил давом эттириш бўйича зарур маслаҳат ва йўл-йўриқлар берилди.

Тўлиқлигича ўқиш: 👉 https://bit.ly/3e76c4z
Читать полностью
AgroMart.Uz 9 Apr, 11:05
#эълон

🚜 Gregoire Besson RB71 (3+1) плуги сотувда
✅ Миқдори: 1 дона
🚚 Етказиб бериш: мавжуд
💰Нархи: келишилган холда
📍Манзил: #Тошкент_шахри

Эълонга ўтиш: 👉 https://bit.ly/3aVFYQl
AgroMart.Uz 9 Apr, 10:00
#Янгиликлар

⭐️ Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, томорқачиликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

🔶 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрел куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил: 👉 https://bit.ly/2VdD56Z



⭐️ Обсуждены вопросы обеспечения продовольственной безопасности и развития приусадебного хозяйства

🔶 Под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева 8 апреля состоялось видеоселекторное совещание, посвященное анализу результативности проводимой на местах работы по противодействию пандемии коронавируса, вопросам развития приусадебного хозяйства, являющегося важным фактором обеспечения продовольственной безопасности, занятости и доходов населения.

Подробно: 👉 https://bit.ly/3e3fM8y
Читать полностью
AgroMart.Uz 9 Apr, 09:12
#Адлия_хабари

⚠️ТЕЗКОР⚡️ МАХСУС КОМИССИЯ ХАБАРИ

Ҳурматли фуқаролар!

Коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.

Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.

❗️Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.

🌐Манба: Huquqiyaxborot Телеграм канали

@uzagromart
Читать полностью
AgroMart.Uz 9 Apr, 08:16
ℹ️ Изоҳ

Республика Махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларига ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус гувоҳномалар жорий этилмаслиги белгиланган эди.

Ушбу масала бўйича кўплаб саволлар туғилганини ҳисобга олиб, ушбу тоифага қандай автомобиллар кириши ҳақида тушунча берилди.
N1 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари;
N2 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ортиқ, лекин 12 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари;
N3 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари.
М1 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари. Яъни оддий енгил машина.

Кўпчилик стикерсиз юриш истисно қилинадиган машиналар рўйхатида М1 бор, демак шахсий енгил автомашинамга ҳам рухсат бор, деб тушунишмоқда. Аммо эътиборли жиҳати, М1 тоифадаги машиналарга фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган бўлсагина мумкин ва яна асосийси фақат бир нафар йўловчи билан рухсат этилади.

(Манба: Koronavirus Info телеграм канали).

Демак, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда юк машинасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташишга тақиқ йўқ. Енгил машинада ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташилса, бунга ҳам махсус руҳсатнома талаб этилмайди.

⚠️Бироқ берилган имтиёзларни суистеъмол қилмаслик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш баҳонасида рухсат берилмаган шахсий ишлар билан шуғулланмаслик тавсия этилади. Бундай ҳолларда амалдаги қонунчиликка асосан тегишли чоралар кўрилади.

@uzagromart
Читать полностью
AgroMart.Uz 9 Apr, 08:01
⚡️ ЭСЛАТМА

🚚🚘 Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати

🌐Манба: Huquqiyaxborot Телеграм канали

@uzagromart
AgroMart.Uz 9 Apr, 05:35
🚜 John Deere Ўзбекистондаги расмий дилери «Landtech» компаниясининг мурожаати

Ҳурматли ҳамкасблар, шериклар, дўстлар!

COVID-19 коронавирусининг пандемияси билан боғлиқ ҳолда, бугунги кунда бутун дунё, инсоният қийин кунларни бошдан кечирмоқда. Вазиятга қарамай, биз, «Landtech» жамоаси Аллоҳнинг марҳаматига ишониб, сизни ва яқинларингизни самимий сўз билан қўллаб-қувватламоқчимиз, оғир вазиятларга қарши туриш учун кучимизни тўплашимиз зарур.

Бундан ташқари, сиздан хотиржам ва ҳушёр бўлишингизни, эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш учун барча хавфсизлик чораларини кўришингизни, шунингдек ўзингизни ва яқинларингизни ҳимоя қилишингизни сўраймиз. Дала ишларининг авжида, «Landtech» жамоаси маҳаллий фермерларни қийин аҳволда қолдирмайди ва сотишдан кейинги ва кафолатли хизматларни қўллаб-қувватлайди ва таъминлайди. Шундай қилиб, жамоамиз умидни йўқотмасликка ва ундан ҳам кўпроқ сабр-тоқат кўрсатишга чақиради!

Келинг, дунёга биргаликда ёрдам берайлик!
Читать полностью
AgroMart.Uz 8 Apr, 16:32
#эълон

🚜 Spider 7G-300 моделли Moro Aratri чуқур ерюмшатгичи (глубокорыхлитель) сотувда
✅ Миқдори: 1 дона
🚚 Етказиб бериш: мавжуд
💰Нархи: келишилган холда
📍Манзил: #Тошкент_шахри

Эълонга ўтиш: 👉 https://bit.ly/2Rk1sPc
AgroMart.Uz 8 Apr, 15:35
AgroMart.Uz 8 Apr, 15:35
AgroMart.Uz 8 Apr, 15:35
#life

🍓🍓Наманган вилояти, Учқурғон тумани Қайки кишлоғи. Юлдашев Абдухалим томорқасида қулупнай ҳосили етилиб келмоқда.

@uzagromart
AgroMart.Uz 8 Apr, 14:30
#эълон

🍓 Чарли навли қулупнай сотувда
✅ Миқдори: 200 кг
🚚 Етказиб бериш: мавжуд эмас
💰 Нархи: 30 000 сўм/кг
📍 Манзил: #Наманган_вилояти, Учқўрғон тумани

Эълонга ўтиш: 👉 https://bit.ly/3bWFk5e
AgroMart.Uz 8 Apr, 13:22
#Янгиликлар

🚜 Жиззах вилоятидаги агрокластер қандай қилиб Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини қўллаб-қувватламоқда?

🔶 Жиззах вилоятида пандемия шароитида айниқса, муҳим бўлган чекловларни инобатга олган ҳолда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва сақлаш ишлари давом этмоқда. Бунинг учун немис қишлоқ хўжалик техникаси импорт қилинмоқда, суғориладиган ерлар майдонлари кенгайтирилмоқда ва маҳаллий моллар зотдорлигини ошириш бўйича тажрибалар ўтказилмоқда.

Батафсил: 👉 https://bit.ly/2Xv2agH



🚜 Как агрокластер в Джизакской области поддерживает продовольственную безопасность в Узбекистане

🔶 Созданный в 2019 году Jizzax organic способен производить 1500 тонн премиальной мраморной говядины и 24000 тонн молока в год, а также обеспечить животноводческую безопасность страны путем разведения и продажи местным фермерам скота с качественным генофондом.

Подробно: 👉 https://bit.ly/2JQ8Xta
Читать полностью