Ўқишни кўчиришдаги шаффофлик қандай таъминланади?
Шу мавзуга яна қайтган ҳолда вазирликнинг ўзига айрим саволларим бор. Биламизки, ўқишни кўчириш азал-азалдан энг ёпиқ ва коррупциялашган тизимлардан бири бўлиб келган. Бу жараённи тартибга солиш бўйича айрим ишлар бошлангани рост, масалан, очиқ тестлар ўтказиш бошланди. Аммо шаффофлик йўлида қилинган ишлар мақтанарли даражада эмас.
Ҳалигача Давлат қабул комиссияси деган ўта ёпиқ бир тузилманинг ҳеч қаерда очиқ эълон қилинмайдиган махфий протоколлари орқали минглаб талабалар ўқишини уёқдан-буёққа кўчиради. Кимлардир вилоятлардан Тошкентга келади, кимлардир бир ОТМдан иккинчисига ўтади, кимлардир умуман бошқа йўналишларда ўқишни бошлайди.
Яқинда бир ОТМ ходими айнан перевод иши бўйича қанчадир минг доллар билан қўлга тушганини ҳам ўқидик. Бундайлар аслида таълимда тиқилиб ётибди. Қачондир Ҳукумат ўқишни кўчириш тизимидаги коррупцияга ҳам жиддий эътибор берадими? Тизим шаффофлашадими? Қоидалар янада аниқ ишлаб чиқиладими? Қачон?
Масалан, қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш тартибини олайлик. Ушбу жараён бир неча ўн минг талабаларга тааллуқли эканлигини ҳисобга олиб, айрим саволларим бор.
Биринчидан, вазирликнинг маълум қилишича, асосий талабалар сиртқи ва кечки таълимга “перевод” бўлади. Аммо кундузги таълимга ҳам “перевод” қилиш мумкин. Бунда ОТМдаги сиғим ҳисобга олинади. Яхши, буниси тушунарли.
Энди тасаввур қилайлик, СамДУнинг математика йўналишида 50 кишилик жой бор. Аммо ўқишни шу йўналишга кўчириб келаётган талабгорлар сони 300 киши. Хўш, мана шу 300 киши орасидан кимлар кундузгига ўтадию, кимлар сиртқи ва кечкига кетади? Ким кўпроқ қистир-қистир қилса ёки зўр танкаси бўлса, ўша кундузгида қолиб, пули ва таниши йўқ талабаларни кечкига ўтказилмаслигига ким кафолат бера олади? Бунинг аниқ ҳуқуқий механизми ишлаб чиқилганми?
Иккинчидан, “перевод”лар доимий рўйхатга олинган жойи бўйича амалга ошмоқда. Яъни сурхондарёлик талаба ўқишини қўшни давлатдан кўчириб келаётган бўлса, қоида тариқасида у Сурхондарёдаги ОТМларда ўқишини давом эттириши мумкин. Аммо у Тошкентда ўқишни истасачи? Бунга ҳаққи борми? Агар ҳаққи бўлса, унда кимлар Тошкентга кела оладию, кимлар вилоятида қолади? Яна пул, яна коррупцияга ўртага чиқадими? Агар вилоятликлар фақат ўз вилоятида қолиши 100% аниқ бўлса, унда кимдир кафолат бера оладими, бирорта ҳам талаба ўз вилоятидан ташқарисига “перевод” қилинмайди деб? Бу саволга ҳам ҳозирча жавоб йўқ.
Учинчидан, айрим йўналишлар барча вилоятларда ҳам йўқ. Масалан, тиббиёт йўналиши Тошкентдан ташқари яна 5 та вилоятда бор холос. Бундай ҳолда талабалар ўзига яқин вилоятга ўқишини кўчириши мумкин. Айтайлик, навоийлик талаба Қозоғистондаги тиббиёт йўналишидан “перевод” қилмоқчи. Хўш, у қайси вилоятга боради? Самарқанд, Бухоро ёки Хоразм? Агар у Тошкентга келишни истасачи? Бунинг аниқ механизми борми?
Ёки юриспруденцияни олайлик. Бир пайтлар ҳуқуқий таълим тизимидаги бемаъни ислоҳотлардан кейин Республикамизда фақат иккита — Тошкент давлат юридик университети ва Қорақалпоқ давлат университетидагина юриспруденция йўналиши бор холос. Хўш, кимлар ТДЮУга "перевод" бўладию, кимлар Қорақалпоққа боради? Ким ҳал қилади буни? Нима асосга кўра ҳал қилади?
Юқоридагилар бўйича бирор аниқ режа, очиқ ва шаффоф тартиб борми? Ёки аввал барча аризалар қабул қилинадию, кейин ҳаммаси ёпиқ эшиклар ортида, комиссияларнинг яширин муҳокамаларида ҳал бўладими?
Агар ҳаммаси мана шундай ёпиқ, мавҳум ва ўта субъектив ҳал қилинса, ваҳ-ваҳ, билингки, “миллион туда, миллион суда” бўлади. Чунки бизда яхши ва эзгу қарорларни ҳам ўзимиз кўникиб қолган қинғир йўллар орқали ҳал қилишга ҳаракат қиладиган инсонлар жуда, жуда ва жуда кўп. Айниқса таълим тизимида улар болалаб, томир ёзиб кетишган.
Мана шундай коррупционерларга қарши туриб бера оладиган бирорта аниқ механизмни эса ҳозирча кўрганим йўқ.
Юқоридаги учта саволимга кимдир батафсил жавоб берармикин, бунисини билмадим...
@xushnudbek
@uzabt