Хорижда олинган дипломлар Ўзбекистонда тан олинадими? (1-қисм)
Хорижда ўқиётган ёки ўқиб келган юртдошларимиздан «бизнинг дипломимиз Ўзбекистонда ўтадими?» деган жуда кўп саволлар келиб тушади.
Шунга кўра, бу бўйича қисқа тушунтириш бериб ўтмоқчиман.
Ҳуқуқий асоси
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан белгиланган.
Дипломлар қандай тан олинади?
Бир нарсани билишингиз керакки, хорижда олинган ҳар қандай диплом Ўзбекистонда тан олиниши учун Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясидан махсус гувоҳнома олиш керак. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат гувоҳнома билан биргаликда тақдим этилгандагина Ўзбекистон ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.
Хорижий дипломларни тан олишнинг 2 хил йўли бор: бири махсус синовлар асосида, иккинчиси тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз).
Қайси ҳужжатлар махсус синовларсиз тан олинади?
Қуйидагиларда таълим олганларнинг ҳужжатлари тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинади:
1) хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва малака ошириш таълимини олган;
2) Ўзбекистон ҳудудида алоҳида бўлинмалари (филиаллари) ва қўшма таълим муассасалари фаолият юритаётган хорижий таълим муассасаларида;
3) QS, THE, ARWU халқаро рейтингида TOP-1000 талик кирган ОТМларда;
4) вазирлик ва идораларнинг йўлланмалари асосида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар) ҳисобидан;
5) 1992 йил 1 январгача хорижий таълим муассасаларига ўқишга кирганлар;
6) Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг (European Association for Quality Assurance in Нigher Education) тўлақонли аъзолари — ваколатли ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида (барчаси эмас, айрим истиснолар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади);
7) АҚШ, Австралия, Исроил, Канада, Сингапур, Жанубий Корея, Япония давлатларининг аккредитация қилинган таълим муассасаларида (барчаси эмас, айрим истиснолар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади);
8) хорижий ОТМларда мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун вазирликлар ва идоралари томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига таълим олган;
9) Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар.
Агар Сиз юқоридаги рўйхатга тушмасангиз, демак, дипломингиз махсус синовдан кейингина Ўзбекистонда тан олинади.
Аризалар қаерга топширилади?
Ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.
Агар ягона порталдаги статистикани кўрсак, сўнгги 1 йилда 7981 та ариза келиб тушган, шундан 1376 таси (17%) қаноатлантирилган, 3212 таси (40%) рад этилган, 3361 таси (42%) кўриб чиқилмоқда (сурат пастда илова қилинмоқда).
Қанча ҳақ тўланади?
Ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари (669 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Агар my.gov.uz портали орқали ариза юборилса, шу сумманинг 90% тўланади.
Қандай талаблар қўйилади?
Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ҳақида ижобий хулоса бериш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
1) берилган ҳужжатнинг ўша давлат томонидан тан олинган бўлиши;
2) таълим стандартларининг ёки таълим дастурларининг Ўзбекистонда амалда бўлган стандарт ва дастурларга мувофиқлиги;
3) Ўзбекистон ва хорижий давлатнинг таълим тизимига қўйилган умумий талабларнинг мослиги.
❗️ЭСЛАТМА: Бир нарсани яхшилаб англашингиз керакки, хорижда олинган барча дипломлар ҳам автоматик тан олинмайди. Бунинг ўзига яраша тартиби ва имтиҳони бор.
@xushnudbek
👉https://t.me/joinchat/AAAAAD-qgW7AqEn2cDsxmA