Ўтган соатларнинг энг асосий хабарлари
✍🏻Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номларида машҳур шахслар (Самарқандда рўйхатга олинган: “Шавкат Миромонович Мирзиёев” ва “Жое Байден”) номларидан фойдаланилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Фирма номлари тадбиркорлар билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг белгиланган тартибда ўзгартирилди. Давлат хизматлари агентлиги маълум қилишича, юридик шахс фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди.
Бунда давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи; тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз; фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар; жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак. Агентлик томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди.
🚨Пойтахтнинг 10 та кўчасида автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчирувчи машиналар ҳаракати учун алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилиши режалаштирилмоқда, бу йўлакларда шахсий автомашиналар ҳаракати тақиқланади.
💡"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов маълум қилишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфпйли электр энергиясидаги узилишлар натижасида 550.100 истеъмолчилар электр энергиясисиз қолган. Айни вақтда истеъмолчиларни босқичма-босқич тармоққа қайта улаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, электр энергиясиз қолган 350.200 дан ортиқ ёки деярли 60 фоизи қайта тармоққа уланиши таъминланди. Электр энергиясининг узилиши Президентнинг Бухорога ташрифи чоғида ҳам юзага келгани ва узилиш вилоятнинг бошқа ҳудудларида кузатилгач, ҳолат ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларни келтириб чиқарган.
💥Энергетика вазирлиги «Янги Ангрен» ИЭСдаги портлашда вафот этган 3 кишининг оила аъзоларига 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилганини маълум қилди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши очилди. Ҳозирда Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
❄️“Ўзгидромет” хабарига кўра, дам олиш кунлари ҳам совуқ ҳаво сақланиб туради. Кўп миқдорда қор ёққанлиги сабабли Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган. ИИВ ЙҲХББ Қамчиқ довонида қор ёғаётгани сабаб ҳайдовчиларни зарурат бўлмаса кечки пайт йўлга чиқмасликка чақирди.