Ўтган соатларнинг энг асосий хабарлари
💉Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Вакцинанинг Ўзбекистонга олиб келиниши, рўйхатдан ўтказилиши, эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш, тиббиёт ходимларини ўқитиш, вакцинацияни бошлаш тадбирларини ўз ичига қамраб олган йўл харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, уларни ҳамкорликда амалга оширилишини инобатга олган ҳолда имзолаш учун Россияга юборилган.
📈Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2020 йилда 175,6 минг киши вафот этган. Бу 2019 йилги кўрсаткичдан 21 мингтага кўп. Ўлим ҳолатларининг 60 фоизига қон айланиш тизими касалликлари, 8 фоизига ўсимталар, 7,2 фоизига нафас олиш аъзолари касалликлари сабаб бўлган. Вилоятлар кесимида энг кўп ўлим ҳолатлари Тошкент шаҳрига (21,2 минг), Фарғона (18,5 минг), Тошкент (18,4 минг) ва Самарқанд (18,4 минг) вилоятларига тўғри келган. Энг кам ўлим ҳолати эса Навоий (5 минг) ва Сирдарё (4 минг) вилоятларида кузатилган.
📹Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 13-сонли МТМда мудира болани калтаклаган. Ҳолат акс этган видеолавҳа интернетда тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳодиса юзасидан текширув бошлади.
🇺🇿Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хорижга чиқувчи фуқароларни қалбаки ПЗР-тест маълумотномаларидан огоҳлантирди. Вазирлик хорижий мамлакатларга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларидан бегона шахсларнинг қалбаки тиббий маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаб беришда «ёрдамлашиш» борасидаги таклифларига кўнмасликларини сўради.
❗️Республика бўйича барча газ заправкаларга ўрнатилган чекловлар бекор қилинди. Энди улар яна 24 соат давомида ишлайди.
🏫Халқ таълими вазирлиги маълум қилишича, республикадаги жами 10 008 та мактабнинг 6 671 таси кўмир билан, 162 та мактаб ва 156 мактаб филиали қўлбола печлар билан иситилмоқда.
Энг муҳим хабарларни биз билан бирга кузатишда давом этинг👉🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAD_9GQ7_BBBt6MGZJg