Шаҳар айланган Президент, оталиққа олинган «Заковат», Ўзбекистонга келадиган 70 млн доза вакцина — ўтган соатларнинг энг муҳим хабарлари
🇺🇿Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрини айланди. Давлат раҳбари Сенатнинг янги биноси қурилишини кўздан кечирди, Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси маркази ва янги заргарлик корхонасини бориб кўрди.
💉Bloomberg маълумотларига кўра, дунё бўйича умумий 8,33 млрд доза вакцина бўйича келишувлар мавжуд. Бу дунё аҳолисининг ярмини эмлаш учун етади. Энг кўп — 2,2 млрд доза вакцинага Ҳиндистон буюртма берган. Ўзбекистон эса 70 млн доза вакцина бўйича келишувга эга.
❗️Қашқадарё вилоятининг Косон шаҳрида 2020 йил 12 декабр куни юз берган автоҳалокат натижасида пиёда воқеа жойида вафот этган. Автомашина туман ҳокимига тегишли бўлган, деб ёзмоқда «Кун».
📺Декабрь ойида «Миллий ТВ» эфиридан олинган
«Заковат» теледастури яна давом этади. Бу ҳақда Комил Алламжонов хабар берди: «"Заковат" ёпилмайди. Аксинча — гуллайди. Биз Саида Мирзиёева билан ушбу лойиҳани ўз оталиғимизга олдик. Бу йил иншааллоҳ ушбу медиа лойиҳа орқали республикамиздаги янгидан янги билимдон ёшларни кашф қиламиз».
🇮🇩Индонезияда 6,4 балли зилзила кузатилди. Ерсилкинишлари оқибатида 34 киши ҳалок бўлди, 600 дан ортиқ киши жароҳатланди.
🌤Дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ ҳарорат сақланиб қолади, кундузи +15-20 даража, жанубда +22 даражагача кўтарилади, кечаси 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Кейинги ҳафтадан яна совуқ об-ҳаво қайтиши кутилмоқда.