Ўтган соатларнинг энг асосий хабарлари
🚘Супермаркетга кириб кетган “Ласетти” воқеасидан сўнг пойтахт ИИББ ЙҲХБ шаҳардаги кўнгилочар-савдо марказлари, дўконлар ва бошқа муассасалар раҳбарларидан автотураргоҳ ва савдо маркази (дўкон) биноси орасида махсус чеклов мосламаларини ўрнатишни сўрамоқда.
❗️Фуқароларнинг қўлида қолиб кетган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотлар 2022 йилнинг 1 январига қадар Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига алмаштириб берилади — МБ.
💰Президент қарорига мувофиқ, 1 январдан олис ва чекка ҳудудлардаги мутахассисларга имтиёзлар берилади. Бюджет ташкилотларига ишга кирган олий маълумотли мутахассисларга 11 млн 150 минг сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун 446 минг сўм миқдорида; оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинган шифокорларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 млн сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки 446 минг сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.
🚰Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри ҳудудидан ўтувчи ичимлик суви қувурида юзага келган носозлик сабабли қатор маҳаллалар ичимлик суви таъминотидан узилди. Аввалроқ, Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида сув таъминотида узилишлар кузатилганди.
⚡️Бугун ижтимоий тармоқларда Сайхунобод туман электр корхонаси раҳбари фуқарога «столба йиқилса, токсиз ўтириш»ни маслаҳат бергани акс этган видео тарқалди. “Сирдарё ҲЭТК” АЖ ушбу ҳолатга расмий муносабат билдирди ва унга нисбатан хизмат текшируви ўтказилишини маълум қилди.
Энг муҳим хабарларни биз билан бирга кузатишда давом этинг👉🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAD_9GQ7_BBBt6MGZJg