Репост из: Bayonot.uz
⚡️⚡️Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви сабаб Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августгача карантин чоралари кучайтирилган ҳолда қайта тикланиши кутилмоқда.
❗️Унга кўра, республика миқёсида автотранспортлар ҳаракати чекланади. Ҳудудлараро қатновлар ҳам тўхтатилиши режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари режага кўра,
Маданий, кўнгилочар тадбирлар, оилавий йиғинлар ва тўйлар, томошалар тўлиқ тақиқланади.
Умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхоналар) ёпилади.
Парклар, истироҳат боғлари, буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи дўконлар, спорт заллари, санаторийлар, болалар оромгоҳлари, мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар фаолияти тўхтатилади.
65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида юриши, аҳолининг кўча ва майдонларда уч кишидан ортиқ тўпланиши ҳам тақиқланиши кутилмоқда.
Ушбу чекловлар бўйича махсус комиссия қарори чиқиши кутилмоқда. Расмий маълумотларни кутамиз.
@bayonotuz