Репост из: Davr24
РАСМАН:
Тарқатилган аудио ёзув юзасидан 23 октябрь куни соат тахминан 21:30ларда Янгийўл шаҳрида жойлашган ЙҲХБ маъмурий биноси атрофига тахминан 100га яқин йўналишсиз такси ҳайдовчилари изоҳ берилишини сўраб йиғилишган.
Шунда Вилоят ИИББ 4-минтақавий ҳудуд, Янгийўл шаҳар ва туман ИИБ раҳбарлари йиғилганлар билан учрашиб, ЙҲХБ катта инспектори У.Замоновга нисбатан ҳозирда хизмат текшируви ўтказилаётганлигини, барча тўпланган ҳужжатлар прокуратура идораларига юборилиб, қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши тушунтирилганидан сўнг, йиғилганлар тарқалди.
Тошкент вилояти ИИББ томонидан олиб борилган батафсил текширув ишлари натижаларига кўра, У.Замонов дастлаб мазкур аудио ёзув унга тегишли эмаслигини телеграм ижтимоий тармоғидаги норасмий каналларда хабар қилган бўлса-да, текширув давомида аудио ёзув ҳақиқатдан ҳам ўзига тегишли эканлигини маълум қилди.
Шунингдек, У.Замонов ўзининг тушунтириш хатида жорий йилнинг 22 октябрь куни телеграмдаги “Водители Янгиюля” номли гуруҳда такси ҳайдовчилари томонидан ЙПХ ходимларини камситувчи постлар тарқатилганидан сўнг, уларга жавобан, ушбу ҳақоратли аудио ёзувни юборганлигини тан олган.
ЙПХ инспектори ушбу хатти-ҳаракатлари билан фуқаролар ўртасида ички ишлар органларига нисбатан салбий фикрлар келиб чиқишига ҳамда жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганлиги учун, вилоят ИИББ раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, ЙҲХБ катта инспектори лейтенант У.Замонов эгаллаб турган лавозимидан четлатилди.
Ҳозирда прокуратура томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати