Бир вақтлар Комеди клаб шоусида бир комик рус чиновнигини гапини айтганди. Қайсидир чиновник Россия Марсдан ер олмоқчи эканлиги ҳақида гапирганди.
Ўшанда комик таҳминан бунақа гапларни айтганди: Россия дунёда ҳудуди бўйича биринчи ўринда турса, миллионлаб гектар ўзлаштирилмаган ерлари бор, одам оёғи етмаган қанчадан- қанча ҳудудлари бор, ўзига тегишли бўлган Аляскани сотиб юборган Россия, энди харажат қилиб Марсда дехқончилик қилмоқчи, қанақа логика билан асослаш мумкин бу ҳаракатни?
Охирги 4 йилда, айниқса 25 йиллик уйқудан уйғонган яп-янги Ўзбекистонимизни халқни энг кўп этирозига учраган нарса нима? Албатта одамларни уйини бузилиши. Бу ҳақида шунчалик кўп гапирилдики, уни эшитишдан ҳам зада бўлиб кетдик. Сайтларда бирортасини уйи бузилаётгани ҳақида ўқисам кўзимдан қон оқа бошлайди. Жонимга теккан.
Буни қарангларки шунча гап – сўздан кейин ҳам 2020 йилдан бошлаб президентнинг қарорига асосан экин майдонлари ҳудудида уй қуриб олган одамларни уйи бузиладиган бўлди. Январдан бери Республикани турли ҳудудларида бунақа маш – машалар яна кучайди. Ўз кўзим билан кўрганим кеча “Замон” кўрсатувида кўрсатишди Яккабоғда 17 та одамни уйи бузилаяпти экан.
Сабаб ҳар доимгидек улар дала майдонида “ўзбошимчалик” билан уй қурганмиш.
Биринчидан ҳеч ким ўзидан ўзи истаган жойига уй қуриб ололмайди. Бунинг учун кимлардандир руҳсат олади. Ўша кимлардир камида бу одамларни пулини олиб руҳсат берган. Энди эса ўша кимлардир жавобгар эмас уй қурганлар уйсиз қолаяпти, энди шу инсофданми?
Мамлакатда ҳам минглаб ўзлаштирилмаган, ўзлаштирилса ҳам фойдаланилмаётган ерлар турганда ўша далани четидан арзимаган сўтихли уй қурганларни уйини бузиб ўша жойга нарса экиб бойиб кетмоқчи бўлаётган давлатимиз энди шу инсофданми?
Бўпти ўша сўтихлар йиғилиб нечадир ўн минг гектар бўлар, ўша ўн минг гектар неча минг фермерни бўйнига айланадику барибир, ўша фермерлар еридан жичча (жудаям кам)камроқ ҳосил олса фалокат бўлмаса керак, ёки осмон узилиб ерга тушадими? Шунча одамни уйсиз қолдиришга арзийдими бу? Унақа жойларда ҳоким ўринбосари ёки туман прокурорини уйи йўқ, у ерларда асосан уйига сиғмай бир амаллаб йиллаб уй қурган одамлар яшаса, уларни бор – буди бўлган уйидан айириш инсофданми? Тепадаги стендап-комик айтгандай қанқа логикага тўғри келади бу? Бирор нарсани қойиллатсангизлар дарров инсон манфаатлари, одамгарчилик, маънавият деб оғзингиздан кўпигингиз келиб мақтангичлар, қани бу қарорни нима деб изохлаб берасиз?
Шунча ер туриб одамларни уйи жойлашган ҳудуддаги арзимаган ерларни олиб кўкариб кетадиган бўлсаларинг, майли инсофларингга ҳавола.
©chorshanbalar
https://t.me/joinchat/AAAAAEsd1u15Wa487u0hkQ