ustozlaruchunhujjatlar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


@Zamdirektorr.uz- kanaliga obuna bo‘ling
Мурожаат учун: @UK7700 га боғланинг.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций






Дарё бўлиб яшанг...

Бир куни узтоз доим ўзини бахтсиз хисоблайдиган, хамиша хаётдан нолиб юрадиган шогирдига бир пиёла сув билан бир сиқим тузни бериб, аралаштиришини ва татиб куришини сўрабди. Шогирд узтози айтгандек қилибди.
- Таъми қанақа экан? - суради устоз.
- Шурлиги тилни уяман дейди.
Устоз жилмайиб қуйибди ва уни дарё буйига етаклабди. Бир сиқим тузни бериб дарёга ташлашини ва кейин татиб кўришини айтибди. Шогирд устози айтгандек тузни дарёга ташлабди.. Лекин бу сафар дарё сувини хузур билан ичибди..
- Хўш, мазаси қандай экан? Шўрлиги сезилдими?,- сурабди устоз.
- Мазаси ажойиб. Шўрлиги хам сезилмади..
Шунда устоз:
- Хаёт қийинчиликлари хам худди туз миқдорига ухшайди. Кўп хам эмас, кам хам эмас. Фақат у аралашадиган қалбни кенгроқ қилиш керак. Демак сен хаётда бир пиёла сув бўлиб эмас..дарё бўлиб яшашни ўрган...

@Tarixolamiga


#мулохаза_учун 📌

Камтарлик инсонийликга қараб ташланган биринчи қадамдир....


https://t.me/MMIBDOhujjatlari2022


         Ҳазил шеър

Синглиммисиз ё ёрмисиз,
Муғомбиру, айёрмисиз,
Эй аёллар тайёрмисиз,
Эркакларнинг байрамига?

Билмам, қанча иғвонгиз бор,
Ҳар кун битта ғавғонгиз бор,
Бугун қандоқ совғангиз бор,
Эркакларнинг байрамига?

Совға изланг сал бундайроқ,
Ҳеч бўлмаса, тўн ва қалпоқ,
Ярашмайди энди пайпоқ,
Эркакларнинг байрамига!

Энг чиройли сўзни ҳарфланг,
Хизматига жонни сафланг,
Яширилган пулни сарфланг,
Эркакларнинг байрамига.

Қовоғингиз очинг бир дам,
Қор ёққани етар кўкдан,
Халос этинг ташвиш юкдан,
Эркакларни байрамига.

Ҳамдам, Мухтор, Али, Вали,
Ғулом келар... кейин Ғани,
Дастурхонни тузанг қани,
Эркакларнинг байрамига.

Дўстлар шодон яйрашгайму,
Гап-сўзимиз қалашгайму,
«Юз» олмасак ярашгайму,
Эркакларнинг байрамига.

Ошлар дамланг ёғлиқ-ёғлиқ,
Қилсак арзир кўнгли чоғлиқ,
Саккизинчи март ҳам боғлиқ,
Эркакларнинг байрамига.

Майли тилло ва лаъл берманг,
Пуч ёнғоқ ваъдалар берманг,
Бир илтимос: ҳалал берманг,
Эркакларнинг байрамига!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram












Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Агар сиз факат чиройли нарсаларни кўришни истасангиз. .

Бу сизнинг қалбингиз гўзаллигидан далолатдир.

Чунки бу Дунё -
хар кимса ўзининг
аксини кўрадиган ойнага қиёсдир...

Қалби гўзал инсон, факат
Гўзалликни кўради...


🔘Икки йигит суҳбатлашди.
- Қаерда ишлайсан?
- Фалон жойда.
- Ойлигинг қанча?
- 300 минг.
- Атиги 300 мингми? Оз-ку? Шунчани қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.

⭕️Бир аёл бошқасидан сўради.
- Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
- Ҳеч нима.
- Шу тўғрими? Йўқ, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у арзимаган бўлса ҳам совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар уни юрагини қиздирди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига талоққа эришди.
Бу муаммо қаердан пайдо бўлди ўзи? Танимаган, билмаган бир аёлнинг оғзини бир четидан осон чиққан гапларидан. У шунчаки айтди. Кетди.

🔴Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
- Нима ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
-Иши қийин. Буш вақти кам.
-Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Лойқаланди.

✨Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим.
«Нимага буни сотиб олмайсан?». «Нимага бунинг йўқ?». «Қандай қилиб эрингга чидайсан?». «Ҳайдавор уни, хотин бўлмайди, у». «Қандай қилиб шунга йўл қўйдинг?»..
Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай тасир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий сўз билан бир инсоннинг ҳаётини ағдарамиз. Набавий ахлоқ коидалардан бири «Бузғунчилардан бўлманг»га амал қилинг.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши исломининг гўзаллиги, унга фойда бермайдиган нарсаларни тарк қилишидир» дедилар.
Термизий ривояти.

Солиҳлардан бўлиш, барчамизга насиб қилсин!


https://t.me/joinchat/AAAAAEcRcrST_NoPV5zlyA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дунёда кимдир сизни керагидан ортиқ маҳтаётган бўлса, билинг
Қачондур у керагидан ортиқ ёмонлаши ҳам мумкин…


#Мулоҳаза

ЎҚИТУВЧИЛАР ҲАМ ТУРЛИ ХИЛ БЎЛАДИ...

Бошқа соҳа ходимлари каби, ўқитувчиларнинг ҳам ҳар хилини учратиш мумкин. Баъзи ўқитувчилар бор, ўз ишини жудаям севади, ҳеч мактабдан кўнгил узолмайди. Ҳар доим қандайдир янгиликлар қилгиси келади.

Баъзи ўқитувчилар бор, у тоифадаги ўқитувчилар ўз касбини севгани учун эмас, фақат ойлик маош учун, яъни фақат тирикчилиги ўтиши учун ишга боради. Бу каби ўқитувчиларни зимдан кузатсангиз, дарсини ўтадида уйига шошади. Уларни қачон, қай вақт ва қайси эшикдан чиқиб кетганини ҳам билмай қоласиз.

Ўз касбини севадиган ўқитувчиларни хонасига кириб ҳам сезишингиз мумкин. Улар доим янгиликка интилишади. Хонасини дид билан безайди, гуллар олиб киради. Хонасини доим креатив ёндошган ҳолда безашга ҳаракат қилади.

Фақат куни ўтиши учун ишлайдиган ўқитувчининг хонаси эса, беш йил аввал таъмирланганда қандай безатилган бўлса, ҳозир ҳам шундай эканлигига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Мактабда бундай ўқитувчилар озчиликни ташкил қилсаку, унчалик зарар қилмайди.

Лекин, у тоифадаги ўқитувчилар кўпчиликни ташкил қилса, бундай мактабга янги директор тайинланса ҳам, замонавий ўқитувчи келса ҳам фойда бермайди. Улар фақат тизимни айблайди, ўзи эса ўзгаришни хоҳламайди. Афсуски шундай ўқитувчилар ҳали ҳам борлиги жуда ачинарли ҳолат.

Ҳозир тизим ислоҳ қилиняпти, аммо айрим ўқитувчилар бундай ислоҳотларга ҳали ҳам тайёргарлик кўрмаяпти. Кўпчилик ҳозир ҳам уйқуда...

Эртага пайшанба, агар сизга қизиқ бўлса, эринмай бирма-бир барча синф хоналарни айланиб чиқинг. Шунда жамоангизда ким ўз ишига меҳр қўйгану, ким фақат ойлик учун ишлаётганини билиб оласиз...


Бизнинг канал
👇👇👇
Xalq ta'limi Info


🌧 ЁМҒИР

Ёмғир ёғгин юрагимга ёғ,
Ювиб кетгин аламларимни,
Ёмғир ёғгин юрагимга ёғ,
Ювиб кетгин стамларимни.

Вужудимни нимталар титроқ,
Ич этимни куйдирар олов,
Ёмғир ёғгин яноғимга ёғ,
Йиғлаганим билмасин биров.

Ёмғир ёғгин фироқимга ёғ,
Фикру ёдим сен томон кўчсин,
Ёмғир ёғгин қулоғимга ёғ,
Ёр ёрларнинг садоси ўчсин.

Ёмғир ёғгин, шаррос қуй дўлдай,
Томчиларда дил кетсин ивиб,
Юрагимга санчилган гулдай,
У қиз исмин ташлагин ювиб,

Ёмғир ёғгин кўзларимга ёғ,
Севдим деган сўзларимга ёғ,
Ювиб ташла дил дардларимни,
Боҳорим, ёз, кузларимга ёғ.

Ёмғир ёғгин юрагимга ёғ.

✍Хуршид Карим

@Xurshi
d_Karim

👉@Ustozlaruchunhujjatlar






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мен аёлимга бегона эркакка ёмонлаш учун уйланмаганман!👇🏼

👉@Ustozlaruchunhujjatlar


1-Октябрь.Устоз ва мураббийилар кунига бағишланади.


ОСОН ТУТМАНГ

Тунлар бедор излар нур зиё,
Игна билан чоҳ қазиб, гўё,
Ўттиз бола, ўттиз ҳил дунё,
Осон тутманг ўқитувчига.

Тараққиёт йўлида маъмнун,
Эл, юрт учун ишлар туну кун,
Маъсул улар келажак учун
Осон тутманг ўқитувчига.

Мактаб улуғ -қўрғоним деса,
Илмим юксак -парвозим деса
Қувнанг бола устозим деса,
Осон тутманг ўқитувчига.

Ўқиб, ўрган дейди у такрор,
Меҳри дарё, қалби улуғвор,
Ғийбат қилманг ортидан бекор,
Осон тутманг ўқитувчига.

Оляптику ойлигин дея,
Кўз остидан қараманг қия,
Шовқинларда шовуллар мия,
Осон тутманг ўқитувчига.

''Бизлар учун тарбия -ҳаёт,
Ё ҳалокат ёки бир нажот,,
Авлонийдан қолган бу баёт,
Осон тутманг ўқитувчига.

Ўтар дунё, ўтади умр,
Топсин аҳир ҳаловат ҳузур,
Айтдим қўйдим минг бора узр,
Осон тутманг ўқитувчига.

Хуршид Карим

@Xurshid_Karim

Показано 20 последних публикаций.

8

подписчиков
Статистика канала