(БОШИ👆👆👆)
Маълумот учун: коронавирус пандемияси даврида айрим тизим ходимлари тўланмайдиган меҳнат таътилга чиқарилган бир пайтда, халқ таълими тизими ходимларига, жумладан, барча ўқитувчиларга кафолатланган ойлик маошлари ўз вақтида ва тўлиқ тўланиб келинмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сонли қарори асосида Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар тўхтатилган бўлсада, ўқитувчилар меҳнат таътили учун пулларини тўлиқ тўлаб бериш учун ушбу жамғарма ҳисобидан тўловлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, халқаро тажрибага таянадиган бўлсак таълим тизими ривожланган давлатларда 1 ставкада ишловчи бошланғич синф ўқитувчисининг ҳафталик ўқув юкламаси, жумладан, Финляндияда – 18 соат, Францияда – 24 соат, Грецияда – 21-24 соат, Германияда – 26 соат, Белгияда – 20-22 соат, Данияда – 18 соатни ташкил этади.
Бундан ташқари, бошланғич синф ўқитувчилари Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори асосида синф раҳбарлиги, дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун қўшимча тўловлар, 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори талаблари асосида белгиланадиган ҳар ойлик устама тўловлари ҳамда малака тоифа даражаларини ошириш орқали ойлик иш ҳақларини оширишлари мумкин.
Шу ўринда, ҳурматли ўқитувчилар, Сиздан мактабда асосий эътиборни ўқувчининг дарсларни сифатли ўзлаштириши ҳамда соғлом таълим-тарбия олишига қаратишингизни сўраймиз.
Эндиликда, халқ таълими тизимида асосий эътибор фанларга ажратилган соатларга эмас, балки уларни ўқитиш методикаси
ва сифатига қаратилади.
https://telegram.me/joinchat/CovMuD_2vIgvsLR-kop-Ng