Қўшимча дарс ўтувчи ўриндошларга энди иш ҳақи берилмайдими?
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 апрелда 3058-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарор билан тасдиқланган йўриқноманинг 17-банди бўйича педагог ходимларга соатбай ҳақ тўлаш юзасидан кўплаб мурожаатлар келаётганлиги сабабли ушбу банд чиқариб ташланмоқда.
Меҳнатини соатбай ҳақ тўлаш асосида олиб бораётган педагог ходимларга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом” асосида тартибга солинган бўлиб, мазкур Низомнинг 12-бандига кўра педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:
кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;
бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг, шу жумладан ўриндошлик бўйича бошқа мактаблардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларнинг педагогик иши учун ҳақ тўлашда;
ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 апрелда 3157-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорга мувофиқ умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари уларнинг малака тоифасига кўра бир соат учун базавий лавозим маошининг 1,2 фоизига нисбатан ҳисоблаб чиқарилади.
Шунингдек, педагог ходимлар томонидан соатбай ҳақ тўлаш асосда олиб борилаётган дарс соатлари бўйича улар томонидан фақатгина ўқув соатлари амалга оширилиб, педагогик юкламалар юритилмайди.
Юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра соатбай ҳақ тўлаш асосда фаолият юритаётган педагог ходимларга улар томонидан амалда ўтказилган ўқув соатлари учун соатбай иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.
@ustoz_uz